1-масала Фуқаро А.П.Мараимов томонидан фойдали қазилма қазиш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун тегишли тартибда расмийлаштирилган далолатнома асосида ер ости иншоотларини қуриш ишларини бошлайди. Бир ойлик муддат ўтмасдан ҳокимнинг қарорига асосан далолатнома бекор қилинади ва фуқаро А.П.Мараимовнинг ҳаракатларини ҳоким 1997 йил 13 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилган Низоми асосида ўзбошимчалик деб баҳолайди
– фуқаро Мараимов ва ҳоким ҳаракатларига баҳо беринг.
– Мараимов томонидан яна қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим бўлган.
2-масала Фуқаро Салимов фойдали қазилма қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилаётган объектини реконструкция қилиш учун маблағ сўраб, “Саноатконтехназорат" давлат инспекциясига мурожаат этади. Салимов инспекцияга кон ажратмасини тасдиқловчи лицензия ҳамда далолатномани тақдим этади. “Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ҳужжатларни кўриб чиқиб, давлат экологик экспертизасининг хулосаси ҳам тақдим этилиши керак деган важ асосида фуқаронинг аризасини рад этади.
– инспекциянинг ҳаракатлари қонунийми?
– Кон ажратмаларини бериш хусусида қонунчилик қандай кўрсатма беради?
3-масала “Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан газни ва нефтни ер остида сақлаш лицензияси “Мойқўрғон” ташкилотига 15 йил муддатга берилади. Лекин суд лицензияда томонидан мазкур лицензия қонуний кучга эга эмас деб топилади.
– Сизнингча мазкур ҳолатда қайси органнинг ҳаракатлари қонуний эмас?
4-масала Россия фуқаролари Чудаков ва Семенов фойдали қазилма конларини очувчи деб эътироф этиш (фойдали қазилма конларини очиш ҳуқуқини олиш учун) учун Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссиясига буюртма билан мурожаат қилади. Буюртмада фойдали қазилма кони, унинг топилиши тарихи, геология-разведка ишларининг турли босқичларида объектнинг очилиши ва ўрганилишида қатнашган шахслар тўғрисидаги маълумотларни қайд этади. Лекин комиссия буюртмада зарур маълумотлар тақдим этилмаган ва хорижий фуқаролар кон очувчилар деб тан олинмайди деган сабаб билан уни қабул қилмайди.
– комиссиянинг ҳаракатлари қонунийми бу борада қонунчилик қандай кўрсатма беради?
– Кимлар ва қандай тартибда кон очувчилар деб эътироф этилади?