6-масала
Наманган вилоятида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермерлар ўртасида каналга яқинроқ жойлашган фермер хўжалиги сувни ўз вақтида ва белгиланган ҳажмда олиши, аксинча узоқроқда жойлашган фермер хўжалигига эса сув кечроқ ва камроқ ҳажмда етиб келиши муносабати билан низо келиб чиқди.
– Мазкур низо қандай ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳал этилади?
7-масала
Андижон вилояти “Балиқчи” балиқ хўжалиги ижарачиси Ж. бир неча йиллардан буён балиқ етиштириш ва сотиш бўйича муваффақиятли иш олиб бормоқда. 2008 йил ёзда сув камайиши муносабати билан етарли ҳажмда сув етиб келмади ва балиқлар ҳалок бўлди.
– Балиқлар ҳалок бўлишига ким айбдор ва унга нисбатан қонуний чораларни кўринг.
– Кўрилган чораларни езма равишда баен этиб, асослантириб беринг.
8-масала
Ахмаджонов Н. (фуқаролиги бўлмаган шахс) ўзининг томорқасида ховуз қуриб, ховузга сувни махалладан ўтиб кетаетган ариқдан тўлдириб, у ерда балиқ кўпайтириш ишларини йўлга қўяди.
Табиатни муҳофаза қилиш органи ходими ва туман сув ресурсларини бошқариш бўлими ходими келиб, Ахмаджонов Н.га сув учун ҳақ тўлаши кераклигини бундан ташқари мазкур фаолиятини бошлашдан олдин экологик экспертизадан ўтказиши кераклигини билдиради ва фаолиятни экспертиза ўтгинигача тўхтатиб туриши ҳақида талабнома беради.
Бу холатдан норози бўлган Ахмаджонов Н. ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожат қилади.
– Мазкур ишни амалдаги қонунчиликка асосан, ўзингизни судья ўрни қўйиб қонуний ҳал қилинг.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза
қилишнинг ҳуқуқий ҳолати
Талаба мазкур мавзуда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, ер ости бойликлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни, тоғ-кон ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари, тоғ-кон ҳуқуқий муносабатларининг вужудга келиши ва бекор бўлиш асослари, тоғ-кон ҳуқуқий муносабатларининг объекти, субъекти ва мазмуни, ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни режалаштириш, ер ости бойликларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ишлаб чиқарилган фойдали қазилмаларни ҳуқуқий тартибга солиш ва ер ости бойликларидан фойдаланишда давлат назорати, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик жавобгарлик тўғрисида маълумотларга эга бўлади.
Мавзуни тўлиқ ўзлаштириши учун ва ўзлаштираётган назарий билимни амалиёт билан боғлаш мақсадида қўйидаги масалаларни ечимини топиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |