Экология ҳуқуқи предмети, методи ва тизими



Download 110,4 Kb.
bet15/53
Sana21.07.2022
Hajmi110,4 Kb.
#832611
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
Tarqatma materiallar

3-масала
Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари “Тошкент шаҳри ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тартиби ва шаҳар табиий ресурсларини тасарруф этиш тўғрисида” Йўриқнома лойиҳасини ишлаб чиқди ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, у эса рўйхатга олиш учун Адлия вазирлигига юборди.
Йўриқномада халқ депутатлари кенгашлари юритувига қуйидаги масалаларни қолдириш назарда тутилган:
– Тошкент шаҳрида экологик фонд тузиш;
– экологик фонд харажатлари тўғрисида ҳисобот ва сметани тасдиқлаш;
– ташкилотларга атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар чиқариш учун рухсатнома бериш;
– шаҳар ҳудудида атроф табиий муҳитни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
– атроф табиий муҳит билан боғлиқ турли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия бериш;
– экологик таълимни ташкил этиш;
– ҳайвонот дунёси объектларининг айрим маҳсулотларини чет элга сотиш учун рухсатнома бериш.
– Айтингчи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай қарор қабул қилади, деб ўйлайсиз?
– Тошкент шаҳар ҳокимияти бу каби ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишга ваколатлими?
– Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинадими?
– Тошкент шаҳар ҳокимияти қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосланиб ҳаракат қилди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги эса қайси ҳужжатга асосланиб қарор қабул қилади?
4-масала
Фуқаро Т. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига эътирознома юборди. Ўз эътирозномасида табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан унга юкланган вазифани бажармаганини важ қилди. Чунки унинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳар йилнинг 15 апрел куни атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида миллий маъруза чоп этиш юклатилган, аммо Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзига юклатилган мажбуриятни бажармасдан, шу билан фуқаро Т. нинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган, чунки у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлиб, табиат билан боғлиқ лойиҳага 150 000 000 млн. сўм инвестиция киритган ва атроф табий муҳитнинг ҳолати тўғрисида маълумотга эга бўлмасдан анча зарар кўрган.
Шунинг унга етказилган зарарни қоплашни сўраган.
– Айтингчи, фуқаро Т. ўз эътирозини келтирганда қайси қонун ҳужжатига асосан важ қилган?
– Мазкур масалани ҳуқуқий ҳал этинг ва фуқаро Т.га ҳуқуқий маслаҳат беринг?
5-масала
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Даъвогар) “ҚОРА ДАРЁ” ОАЖ(Жавобгар)га нисбатан Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво аризасида даъвогар жавобгар (“ҚОРА ДАРЁ” ОАЖ) корхонасида ўтказилган текширув натижасига кўра табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар талаблари ва атроф табиий муҳит сифатининг нормативларига риоя этиш борасидаги дастурлар ҳамда айрим тадбирлар бажарилмаганлиги учун жавобгарнинг фаолиятини тўхтатишни сўраган.
жавобгар ўз эътирозномасида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини ўз ваколати доирасига кирмайдиган вазифаларни бажариб, ноқонуний равишда жавобгар фаолиятини текшириб, судга мурожаат қилган. Чунки табиатни муҳофаза қилишга доир қонун талаблари ва атроф табиий муҳит сифатининг нормативларига риоя этиш борасидаги дастурлар ҳамда айрим тадбирлар бажарилмаганлиги текшириш даъвогарнинг вазифасига кирмайди, вахоланки ўтказилган текширув ва унинг хулосаси ноқонуний деган фикрга келган.
Суд даъвогарнинг фикрини ва жавобгарнинг эътирозини тинглаб даъвогар даъво талабини қаноатлантирмаган.
– Айтингчи, суд қонуний қарор чиқарганми?
– Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғри текширув ўтказганми ёки йўқми, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра ўз фикрингизни асосланг?



Download 110,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish