2-масала “HODAS INVEST GROUP” ОАЖнинг навбатдаги йиғилишида фойда олиш мақсадида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш тўғрисида қарор қабул қилинди:
табиий ресурслардан фойдаланиш лимитларини асослаш ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатишнинг йўл қўйиладиган даражаси ва меъёрларини ҳсоблаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
атроф табиий муҳитга таъсир этиш манбаларини инвентаризация қилиш;
алоҳида хўжалик объектлари таъсир ҳудудларида ер мониторингини ҳам ўз ичига олувчи экологик мониторингни амалга ошириш.
“HODAS INVEST GROUP” ОАЖнинг Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига юқорида саналган фаолият турларини амалга ошириш учун рухсатнома беришни сўраб мурожаат этди.
– “HODAS INVEST GROUP” ОАЖ шуғулланмоқчи бўлган фаолият турлари лицензияланадими?
– “HODAS INVEST GROUP” ОАЖ лицензия олиш учун ваколатли органга мурожаат этганми?
– Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳаракатлари қандай бўлиши лозимлиги хусусида фикр билдиринг.
3-масала “BIO-AKTIV” ўзбекистон-швеция-Норвегия қўшма корхонаси илгари сертификатланмаган (синалмаган) махсус қўлланиладиган биологик ҳужжатив моддалар ёки озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларининг озиқ-овқат қўшимчалари қўллаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ва ушбу фаолиятни амалга оширишда экология сертификати учун давлат санитария назоратининг ҳудудий органига мурожаат қилган.
давлат санитария назоратининг ҳудудий органи тегишли рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилган ва бир ҳафтадан кейин “BIO-AKTIV” қўшма корхонасига тегишли рухсатномани ўрнатилган миқдордаги, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари ҳажмида давлат божини тўлагандан кейин беришлигини маълум қилди.
“BIO-AKTIV” қўшма корхонаси ўрнатилган тартибда давлат божини тўлаб, рухсатномани олиб, фаолиятни бошлагандан сўнг, давлат санитария назоратининг ҳудудий органи устидан даъво аризаси билан Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилди. Даъвогар жавобгарни рухсатнома бериш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топишни ва тўланган давлат божини қайтаришни сўраган.
– Суд қандай қарор қабул қилади?
– “BIO-AKTIV” қўшма корхонаси ўз важларини қайси қонун ҳужжатига асосан келтирган?
– Агар давлат санитария назоратининг ҳудудий органининг хатти-ҳаракати ноқонуний деб топилса бу ҳолда ушбу органга нисбатан қандай жазо қўлланилади?