Экология ҳуқуқи предмети, методи ва тизими



Download 110,4 Kb.
bet38/53
Sana21.07.2022
Hajmi110,4 Kb.
#832611
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
Tarqatma materiallar

4-масала
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Сурхон ўрмон хўжалиги” корхонасида текширув ўтказилганидан сўнг “Сурхон ўрмон хўжалиги” корхонаси давлат ўрмон фонди участкаларидан доимий фойдаланувчи бўла туриб, “Термиз-ўрмон” корхонасига доимий фойдаланишида бўлган давлат ўрмон фонди участкасини маълум бир қисмини ижарага берганлиги аниқланган.
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси текширув натижасига кўра, “Сурхон ўрмон хўжалиги” корхонаси ўз доимий фойдаланувчи бўла туриб, давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериши мумкин эмас деган хулоса келган ва “Сурхон ўрмон хўжалиги” корхонасига мумкин бўлган фаолиятни юритганлигни учун жарима белгилаган ва ижарага бериш фаолиятидан тушган даромадни барчасини давлатга ундириш бўйича қарор қабул қилган.
Мазкур қарордан норози бўлиб, “Сурхон ўрмон хўжалиги” корхонаси судга мурожаат қилган.
– Ўзингизни суд ўрнига қўйиб, ушбу низони ҳал қилинг.
– Суд қарори ёзма шаклда ёзиб, тайёрланг.
5-масала
Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан “ТОШ-ИНВЕСТ-ЭКО” чет эл корхонасининг ўрмондан фойдаланиш ўрмонлар ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатадиган усуллар билан амалга ошираётганлиги учун ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
“ТОШ-ИНВЕСТ-ЭКО” чет эл корхонаси қарордан норози бўлиб, Ўрмон хўжалиги Бош бошқармасига эътирознома билан мурожаат қилган.
Эътирозномада “ТОШ-ИНВЕСТ-ЭКО” чет эл корхонаси ўрмонлардан ва ўрмон фонди ерларидан белгиланган мақсадда фойдаланаётганлини, яъни ўрмон фонди ерларини ов қилиш учун фойдаланишга олганлигини ва ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатни амалга оширмаганлигини билдирган.
– Айтингчи, ов қилиш ўрмонлар ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатадиган усуллар деб тан олиниши мумкинми?
– “ТОШ-ИНВЕСТ-ЭКО” чет эл корхонасига ўз важларини асослаб бериши учун ҳуқуқий маслаҳат беринг?
– Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси қандай қарор қабул қилади?
6-масала
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Ботаника” институти бир гуруҳ илмий ходимлари Жиззах вилояти Зомин миллий боғи ҳудудида илмий ишларни олиб бориш учун боришган. Илмий ходимлар фаолият юритадиган ҳудуд “Чопарчи” ов хўжалиги ҳудудида тўғри келиб қолибди. Ов хўжалиги раҳбарияти илмий ходимларга уларни ов хўжалиги ҳудудида илмий фаолият юритишига рухсат беришмади.
– Илмий ходимларга юридик ёрдам кўрсатиб, “Чопарчи” ов хўжалиги раҳбарияти уларга ҳудудда илмий фаолият юритишига тўсқинлик қилаётганлиги ноқонуний эканлигини асослаб беринг.

7-масала
Сурхон дарёси бўйида, 0,5 ггектар ер майдонида “Армон” ўрмон хўжалигининг дарахтзорлари ташкил этади ва дарахтлар қурилиш материали бўлиб етишгандан сўнг, уларни кесиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлата бошлашди.
Шу вақтда, Сурхондарё Ўрмон хўжалиги бошқармаси вакиллари келиб, “Армон” ўрмон хўжалиги табиатга зарар етказганлиги учун фаолиятини 10 кунга тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарди.
“Армон” ўрмон хўжалиги бунга жавобан, Сурхондарё Ўрмон хўжалиги бошқармасига нисбатан Сурхондарё вилояти хўжалик судига фаолиятни тўхтатиш тўғрисдаги қарорни бекор қилиш бўйича даъво аризаси киритди.
– Ўзингизни судья ўрнига қўйиб, масалани қонуний ҳал қилинг.
8-масала
Ёз кунларида, бир гуруҳ туристлар Бухоро вилоятининг тоғли жойларида дам ола туриб, олов ёқиб тоғли ҳудудда жойлашган ўрмонни 15 м. радиус кенгликдаги бир қисмида ёнғин содир этганлар.
Ўрмонга етказилган зарарни қоплаш масаласини ўртага ташлаб, Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси чиқган, у билан бир қаторда худди шундай даъво билан “КОГОН” ўрмон хўжалиги ҳам, ўрмон дарахтлари “КОГОН” ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашганлигини важ қилиб, чиқган.
– Амалдаги меъерий-ҳуқуқий ҳужжатларига таянган ҳолда, масалани қонуний ҳал қилинг.

Download 110,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish