а) Латент даври. Бунда ўсимлик спора, уруғ ёки мевалар ҳолида тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда турлича давом этади. Масалан, теракнинг уруғи ҳаётчанлигини 3—4 кундан то 3 ҳафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар зса уруғининг ҳаётчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади. Тупроқда турли ўсимликларнинг кўп сондаги уруғларини топиш мумкин. Улар қулай шароит вужудга келганда униб чиқиш хусусиятларига эгадир. Шу билан бирга ҳар йили янги уруғлар тупроққа тушиб туради.
б) Виргил даври. Бу давр ўз навбатида ниҳол, ёш ўсимлик ва вояга етган ҳолатларда кўриниб, ниҳоллар ёш ўсимликлардан уруғ, палла баргларининг бўлиши билан фарқланади.
в) Генератив давр. Ўсимлик ҳаётида споралар ёки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади.
г) Сенил (қарилик) даври. Ўсимликнинг ёши улғайиши билан генератив кўпайиш хусусиятини йўқотади, ана шунда сенил даври бошланади.
Нормал турдаги ўсимликлар популяцияси жамоада тараққиёт даврининг барча босқичларини тўлиқ ўтказувчи ўсимликлардир. Улар спора ёки уруғлардан тортиб то вояга етган ўсимликлар кўринишида учрайди. Ценотик нуқтаи назардан улар ўсимликлар жамоасининг асосий популяцияси ҳисобланади.
Популяциянинг ёш тузилмаси ўсимлик ва ҳайвонларда ҳам бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда балоғатга, вояга етиш вақти, умр кўриш муддати, кўпайиш даври муддати, авлодларнинг давомийлиги, ота-онасидан бир вақтда туғиладиган индивидларнинг бунёдга келиш муддати, ҳар хил жинс ва ёшдаги индивидларнинг нобуд бўлиш характери, популяциянинг сон жиҳатдан ўзгариб туриш динамикаси кабиларга боғлиқ. Иккинчидан, юқоридаги омилларнинг тур ичидаги ҳар хил популяцияларда турлича кўринишда намоён бўлишидир. Бунда популяциянинг ёш тузилмаси беқарорлиги билан тавсифланади. Ўсимлик ва ҳайвонларда популяциянинг ёш тузилмасига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Аммо биз популяциянинг ёш тузилмасини яхшироқ тасаввур қилиш учун одамлардаги ёш даврларига оид маълумотлар билан чекланамиз.
Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то каришигача бўлган ёш даврлари:
Янги туғилган бола 1—10 кунгача
Эмизикли давридаги бола 10 кундан бир йилгача
Гўдаклик 1—3 ёш
Илк болалик 4—7 ёш
Болалик 8—12 ёш (ўғил болалар) 8—11 ёш (қиз болалар)
6. Ўсмирлик (ўспиринлик) 13—16 ёш (ўғил болалар), 12—15 ёш (қиз болалар)
7. Ёшлик 17—21 ёш (ўспирин), 16—20 ёш (қизлар)
8. Вояга етилишнинг биринчи 22—35 ёш (эркаклар), 21—35 даври ёш (аёллар)
9. Вояга етилишнинг иккинчи 36—60 ёш (эркаклар), 36—55 даври ёш (аёллар)
10. Ёши қайтган (кексайган) 61—74 ёш (эркаклар), 56—74 давр ёш (аёллар)
11 . Қарилик 75—90 ёш (эркаклар, аёллар)
12. Узоқ умр кўриш (узоқ 90 ёшдан юқориси яшаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |