Бунда 1-чизмада экосистема, 2-чизмада эса геосистема модели тасвирланган. Геосистемадаги А1, А2, А3 абиотик омиллар, Б- биота ёки тирик организм. Экосистемада моддалар айланишини таъминлаш учун маълум миқдорда керак бўладиган анорганик моддалар заҳираси ва бажараётган иши жиҳатидан уч хил экологик гуруҳни ташкил этувчи организмлар бўлишя зарур. Биринчи гуруҳга яшил ўсимликлар киради. Улар қуруқликдаги ҳар қандай биоценознинг асосий таркиби ва энергия манбаи сифатида хизмат қилади. Бундай автотроф организмлар продуцентлар деб аталади. Продуцентлар — ассимиляция жараёнида тўпланган энергиясини бошқа организмларга берувчилардир. Иккинчи гуруҳга ҳайвонлар киради. Улар ўсимликлар томонидан тўпланган органик моддани истеъмол қилувчилар бўлиб ҳисобланади ва консументлардеб аталади.
Замбуруғлар ва бактериялар биоценозда турлича роль ўйнайди. Улар орасида ўсимлик ва ҳайвонларда текинхўр ҳолда яшовчи ва кўпчилиги органик моддаларни минерал моддаларга парчаловчилар бўлиб, улар редуцентлардейилади. Аммо шу билан бирга кўпчилик замбуруғларнинг мева таналари жамоадаги ҳайвонлар учун севимли озуқа бўлиши ҳам мумкин. Бунда улар консументлар ҳисобланади. Бактериялар биринчи навбатда редуцентлар ҳисобланиб, улар органик моддаларни минерал моддаларга парчалаб беради. Демак, юқорида санаб ўтилган организмлар гуруҳи ўртасига кескин чегара қўйиб бўлмайди, чунки консументлар (ҳайвонлар, замбуруғлар, текинхўр ўсимликлар) айни вақтда редуцентлар вазифасини ҳам бажариши мумкин. Эпифитлар асосан продуцентлар ҳисобланса ҳам озиқланиш вақтида дарахт танаси пўстлоғидаги парчаланган ўсимлик қолдиқларидан фойдаланади, яъни бир вақтда редуцентлар вазифасини ҳам бажаради.
Энергия оқими. Экосистемалардаги организмларнинг ҳаёт фаолияти ва моддаларнинг айланиши учун энергия талаб этилади. Яшил ўсимликлар ҳаёт учун зарур бўлган кимёвий моддаларни олиб, фотосинтез жараёнида органик бирикмалар тўплайди ва Қуёш энергияси кимёвий энераияга айланади. Улар ҳайвонларга озуқа берадиган тирик модданинг асосий қисмини ташкил этади. Ҳаво таркибидаги кислород ва карбонат ангидрид газларининг миқдорини тиклайди ва сувнинг айланиш жараёнида қатнашади. Усимлик чириндилари тупроқда фосфор, калий, кальций, марганец каби элементларнинр бир меъёрда тарқалишига ёрдам беради. Бундай организмлар автотрофлар деб аталади. Ўсимликлар ва бошқа жониворлар билан озиқланиб яшовчи гетеротрофлар эса озиқланиш жараёнида органик моддаларни карбонат ангидрид, сув ва минерал тузларга айлантиради. Улар органик моддаларни ўсимлик такрор фойдаланиши учун яроқли бўлган даражагача парчалайди. Шундай қилиб биоген моддалар табиатда узлуксиз айланиб туради. Моддаларнинг бундай даврий айланиши ҳаёт учун зарур шароит бўлиб, бу узоқ эволюция жараёнида вужудга келгандир. Гетеротрофлар яъни ҳайвонлар, замбуруғлар ва бактериялар икки гуруҳга бўлинади. Булардан биринчиси истеъмол қилувчилар, яъни консументлар озуқа сифатида тирик организмлардан фойдаланиб, органик моддаларни ўзгартирувчи, қисман парчаловчи гетеротрофлардир. Аммо бу организмларнинг бирон тури ҳам ўсимликлардаги органик моддаларни охиригача парчалай олмайди. Ҳар бир тур органик моддани муайян даражада парчалай олади, холос. Бундай турлардан қолган чиқиндилар эса бошқа гетеротроф организмларга ем бўлади.