Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet16/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Ташқи экзоген маромлар. Кўпчилик ҳайвонларда кун давомидаги даврийлик, улардаги физиологик функцияларнинг оғиб туришига тўғри келмайди. Жумладан, ҳайвонларга сутка давомида-ги даврийлик кундузги, ғира-шира ва тунда яшайдиган ҳайвонлар-га хосдир.
Организмларнинг кун давомида даврийлик ҳолатларида ўзгари-ши экзоген маромларнинг (ритмларнинг) ёрқин кўриниши ҳисоб-ланади. Ташқи маромлар асосан геофизик характерга эга бўлиб, Ернинг айланиши билан боғлиқ ва шунинг натижасида экологик омилларнинг (ёруғлик, ҳарорат, намлик ва бош.) ўзгариши, улар-нингтирик организмларга таъсир этиш қонунидан келиб чиқади. Геофизик ўзгаришлар — қуёш радиациясининг активлиги тирик табиатга (ҳар 11 йилда) ва ундаги тирик жонзотлар ҳолатига куч-ли таъсир кўрсатади.
Биологик соатлар. Тирик организмларнинг биологик маромлари танада ҳужайра бўлиниши, қон айланиши, нафас олиш, моддалар айланиши каби жараёнларни таъминлаб туради. Ҳамма тирикорганизмлардасуткалик (кунлик) маромлар кузатилади. Биологик маромлар оддий ва мураккаб тузилишга эга бўлган организмларда бўлади. Ҳар бир ҳужайра, ҳар бир организм ўзининг «иш маромига (ритмига)» эга. Тахминан 24 соат вақт-да (циркад ритм) кунлик ритмлар асосида организмнинг иш маромлари бир-бирлари билан боғланади. Тирик организмлардаги суткалик (циркад) ритмлар жуда кенг диапазонда кузатилади. Суткалик ритмлар нафас олиш ва тана ҳаро-рати ўзгаришида, юрак фаолияти ва қон айланишида ичак-ошқо-зон ва ортиқча моддаларнингтанадан чиқариш жараёнларида куза-тилади. Инсон организмида куну тун давомида оғриқни сезиш, қон оқиш, кўриш даражаси, эслаб қолиш, ҳид ва таъм сезиш, шовқин, қўрқиш каби даврий ўзгаришлар бўлади. Қадимда ўтган буюк Гиппократ, Аристотел, Беруний, Ибн Сино каби алломалар томонидан ҳам биоритмларнинг борлиги ва моҳия-ти, уларнинг келиб чиқиши Қуёш ва Ойнинг даврлар билан ўзга-ришига боғлиқэканлигини қайд қилган.
Тирик организмларнинг биологик ритмлари даврида одам иш қилмоқдами ёки ўрин-тўшакда ётган ҳолдами, танадаги ҳарорат со-атига ±0,5° ўзгаради. Инсон танасидаги тери ҳароратининг юқориги кўрсаткичи соат 18 лар атрофида бўлса, энг паст кўрсаткич тунги соат 1 дан эрталабки 5 лар орасида бўлади. Маймунларни кузатишлар шуни кўрсатадики, улар тунда ухлаб, кундузи актив ҳаракатда бўладилар. Тана ҳарорати тунда 36,5°С, кундузи эса 38,5°С атрофида. Маймунларда тана ҳароратининг ўзга-риши 3° гача борса, инсон танасида ГС дан ортмайди. Йиртқич сутэ-мизувчиларда эса ҳаммаси бўлиб, 0,3—0,4°С, кемирувчиларда бундан ҳам паст, туёқлиларда фарқ бўлмайди. Одамнинг пешона териси ва қўллари учидаги ҳароратнинг фар-қи эрталаб 3,ГС, кечроқ 2,9°С, тунда эса 1,7° ни ташкил қилади. Одам танаси устида доимий ҳарорат пешона терисида бўлади. Лекин, тана иссиқлигининг асосий манбаи қўл-оёқ учларида ҳисобланади. Ёруғлик ва ҳарорат энг кучли ташқи таъсир ҳисобланади. Улар таъсирида иссиқ қонли ҳайвонларда қатъий 24 соатлик тана ҳароратининг ўзгариш ритми бўлиб туради. Лекин, айрим тунги ҳайвонларда, масалан, уккиларда тананинг максимал ҳарорати ва газ алмашиниш даражаси кундуз, ёруғликда эмас, балки тунда кузатилади. Чунки, уккилар тунда ҳаракат қилувчи ҳайвонлар гуруҳига киради. Суткалик ритмлар асосида ётган шартли рефлекслар одам ва ҳайвон танасида турли омиллар таъсирида юзага келади. Масалан, ишга тушиш ёки ишдан чиқиш сигналлари ишчиларнинг суткалик ритм чизиғини ўзгартиради. Яъни, темир йўл диспетчерининг тунда ишга чнқиш сигнали тана ҳароратини пасайтиради. Одам танасида юрак уриш ва қон айланиш организм фаолиятига боғлиқдир. Масалан, тана тинч турган ҳолатига юракдан аорта томирига минутига 4—6 литр, мускуллар бир оз ҳаракат қилганда эса 20—25 литрга қадар қон ҳайдалади. Мусқул системаси бўшаган, тинч вақтда юрак уриш ҳам пасаяди (40—50—1 минутда), оғир ҳаракат қилган спортчиларда юрак уриши 1 мин. да 260 га кўтарилади. Ўпканинг ҳаво ўтказиши минутига 150—180 литрга ошади, одатда минутига кислород ютиш 5—6 литрни ташкил қилади. Юрак уриш кечроқ соат 18 ларда ортади ва шу вақтда максимал ва минимал қон босими кузатилади. Юрак уришининг энг ками эрталабга яқин соат 4 да, қон босимининг пасайиши эса эрталабки соат 9 да кузатилади. Кўзнинг ички босими эрталаб кўтарилиб, кечроқ пасаяди. Тунда инсонда мия биопотенциал активлиги, айниқса тунги соат 2—4 ларда эслаш қобилияти пасаяди, ишлаш активлиги секинлашади, киши кучсизланади, мушак кучлари камаяди.
Инсонларда юрак фаолиятига ташқи омиллар: қувонч, қўрқиш, безовталаниш, ғам, алам, сезиш кучли таъсир қилади. Шунинг учун ҳам халқ орасида: «Қувончдан юрагим ўйнаб кетди», «қўрқишдан юраги товонга тушиб кетди», «тасодифдан қотиб қолдим», «Севгидан ёниб турибди» ва ҳ.к. иборалар ишлатилиб, ташқи сўз омилла-рининг юрак фаолиятига таъсири ифодаланган. Сўз сигнали орқали инсон ҳолатини, унинг юрак-томир уриши ўзгаришини бундан 1000 йил аввал бобокалонимиз Абу Али ибн Сино бир оғир касални кузатиш давомида аниклаган. Масалан, ёш йигит оғир дардга мубтало бўлади. Йигитнинг касали қизга бўлган муҳаббат, йигит билан қиз ўртасидаги никоҳ касални даволайди. Швед олимлари Г. Холмгрен ва В. Свенсеннинг берган маълу-мотларига кўра, одам жигарида гликогеннинг максимум миқдори соат 3 да, минимум — 15 да кузатилади. Соат 3 дан 15 гача гликоген ишлатилади, органларга тарқалади, 15 дан 3 гача эса жигарда тўпланади. Қонда шакарнинг максимум миқдори соат 9 да, минимуми — 18 да кузатилади. Буйракнинг кўп ажратиш фаолияти кечроқ, кам ажратиши эрта тонгда. соат 2 ва 5 ларга тўғри келади. Одам танасининг ички муҳити соат 15 дан соат 3 ларгача ишқор ва аксинча соат 3 дан 15 гача нордон муҳитда бўлади. Тана жароҳатлари соат 21 дан 3 гача кўра соат 9 дан 15 гача яхши битади. Юрак-томир касали бор одамларга соат 4 да берилган дори бошқа вақтга қараганда 40 баробар кучли ва фойдали таъсир қилади. Диабет касалида танага соат 4 да инсулин юборилса, у энгяхши самара беради. Бу ерда шуни айтиш керакки, одамда 100 дан ортиқ физиоло-гик функциялар — маромлар бор. Буларга: уйқу, тетиклик, тана ҳарорати, юрак ритми, нафас олиш, қон ва моддалар айланиши, оқсиллар, ферментлар синтези, мускуллар ҳаракати, сийдик чиқа-риш, ақлий фаолият ва бошқа тана фаолиятлари киради.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish