Эгамбердиева Т


Дастурлар бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги фаолияти



Download 4,72 Mb.
bet51/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Дастурлар бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги фаолияти
ТАЪЛИМ
Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) томонидан қабул қилинган «Таълим барча учун» (2000-2015 йиллар), Саводхонлик ўн йиллиги (2002-2013 йиллар) ва Барқарор тараққиёт таълими ўн йиллиги (2004-2015) дастурлари таълим соҳасидаги асосий йўналишлар ҳисобланади. ЮНЕСКО ташкилоти ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича етакчи ташкилот деб тайинланган.
Олий таълим (1998 йил, 2009 йил), касб-ҳунар таълими (1999 йил) ва катта ёшдагилар таълими (1997 йил, 2009 йил) бўйича ЮНЕСКО томонидан халқаро анжуманлар ташкил этилган ва махсус тавсияномалар қабул қилинган.
ЮНЕСКО кафедралари

ЮНЕСКО кафедралари дастури 1991 йилда бошланган. Мазкур дастурнинг асосий мақсади - олий таълим муассасаларида махсус тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда халқаро миқёсда мазкур фан соҳасида мутахассисларнинг билим ва тажриба алмашинувини қўллаб-қувватлаш. Ҳозирги пайтда, Миллий комиссия қўмагида қуйидаги 10та ЮНЕСКО кафедраси Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида ташкил этилган:


1. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги «Физика ва астрономия» ЮНЕСКО кафедраси (1998 й.);
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги «Инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро ҳамжиҳатлик» ЮНЕСКО кафедраси (1998 й.);
3. Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш институти қошидаги «Тарихий марказларни сақлаш ва бошқариш» ЮНЕСКО кафедраси (1999 й.);
4. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги «Автоматлашган ахборот технологиялари» номли ЮНЕСКО кафедраси (1999 й.);
5. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети қошидаги «Фуқаролик ва қадриятлар таълими» ЮНЕСКО кафедраси (1999 й.);
6. Тошкент ислом университети қошидаги «Жаҳон динларини қиёсий тадқиқоти» ЮНЕСКО кафедраси (1999 й.);
7. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институте қошидаги «Анъанавий тиббиёт» ЮНЕСКО кафедраси (2000 й.);
8. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги «Экологик кимё» ЮНЕСКО кафедраси (2003 й.);
9. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти қошидаги «Санъат бошқаруви ва маркетинги» ЮНЕСКО кафедраси (2004 й.);
10. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети қошидаги «Билимлар иқтисодиёти» ЮНЕСКО кафедраси (2006 й.).
2008 йилда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО кафедралари мутахассислари учун ўқув машғулотлар ташкил этилди. 9та ЮНЕСКО кафедрасига Миллий комиссия томонидан, ЮНЕСКО қатнашув дастури доирасида, махсус компютер ускуналари тақдим этилди. ЮНЕСКО кафедралари ҳар йили ўз фаолияти бўйича йиллик ҳисоботни Миллий комиссияга тақдим этади ва ушбу ҳисоботлар ЮНЕСКО котибиятига юборилади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish