Эгамбердиева Т


Ўзбекистон ва БМТ ўзаро ҳамкорлигидаги тинчлик, экологик ҳаракат, терроризмга қарши кураш йўналишлари



Download 4,72 Mb.
bet47/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

6.3. Ўзбекистон ва БМТ ўзаро ҳамкорлигидаги тинчлик, экологик ҳаракат, терроризмга қарши кураш йўналишлари

Жаҳон савдосининг ноқонуний йўналиши ҳисобланган ҳалқаро наркобизнесга инсониятнинг бугунги кундаги энг ҳавфли рақиби ва долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Ушбу савдони қисқартириш ва уни назорат қилиш бўйича бутун дунёда фаолият юритаётган ташкилотлар ичида энг йириги бу БМТдир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Марказий Осиёдаги энг глобал муаммоларидан бири бўлган Афғонистон муаммоларига тўқсонинчи йилларнинг бошлариданоқ жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб, уни ҳал этиш учун аниқ таклиф ва мулоҳазалар кирита бошлаган эди.1 Шу ўринда Президентнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 23 сентябрдаги 48- ва 1995 йилда 50-сессиясидаги нутқлари бунга яққол мисол бўлади. Ҳозирги кунга келиб халқаро ҳавфсизликни таъминлашда барча давлатларнинг иштирокларини фаоллашуви кундан кунга кучайиб бормоқда. Чунки ҳозирги кунга келиб халқаро терроризмнинг кучи ва салоҳияти ортиб бормоқда, бундан ҳоли зонанинг ўзи қолмаяпти. Шунинг учун хавфсизлик масаласи дунёдаги ҳар бир хоҳ ривожланган, хоҳ ривожланаётган мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида муҳим ролъ ўйнамоқда. Шу қатори Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йқналишларидан бири бу Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, наркобизнес, диний экстремизм ва ваххобийлик каби таҳдидларни ҳар қандай кўринишларига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборатдир. Мустақил давлатимиз шу мақсад йўлида жахоннинг нуфузли ҳалқаро ташкилотлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Эвропада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ), МДҲ, Шимолий Атлантика Хамкорлик Ташкилоти (НАТО), ШҲТ ва бир қатор давлатлараро ва нохукумат ҳалқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириб келмоқда. Шу ўринда Президент И.А.Каримовни фикрларини айтиб ўтиш лозимдир. «Ҳозирги дунёда хавфсизлик ва барқарорлик фақат ҳарбий, сиёсий жихатдан эмас балки иқтисодий, маданий ҳамкорликни талаб этади. Зеро ушбу жихатлар Минтақамиз, қолаверса бутун сайёрамиз умумий тинчлиги ва гуллаб яшнашида муҳим ўрин эгаллайди.2 «Тинчлик ва барқарорлик – Минтақамиз тарақиётининг бош омилидир» деган эди И.А.Каримов. Жахон ҳамжамияти Мустақил Ўзбекистон давлатининг Минтақавий хавфсизликни таъминлаш Минтақавий можороларни, низоларни сиёсий йўл билан бартараф этиш, Марказий Осиё Минтақасида ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш, терроризм ва наркобизнесга қарши кураш борасидаги барча саъйи-харакатларини мувофиқлаштириш, Афғон муаммосини тинч, сиёсий йўл билан ҳал қилиш йўлидаги пировард ва конструктив ташаббусларини ва Марказий Осиёда вужудга келтираётган бунёдкорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳавфсизликни таъминлаш борасида энг муҳим ҳаракатларни амалга ошириш борасида ташаббус кўрсатмоқда.Бу каби ташаббуслардан бири Афғонистонда жойлашиб олиб, бутун дунё аҳолисига хавф туғдириаётган террористик гуруҳларга қарши курашга чорлаб, жаҳон ҳамжамиятини терроризм хавфидан анча илгари огоҳлантириш бўлган эди. Ислом Каримовнинг: «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асари (1997 йили), ЮНЭСКО Ижроия Кенгаши 153-сессиясининг якунловчи мажлисида сўзлаган нутқлари (1998 йил ноябр), Афғонистон бўйича «6+2» гуруҳининг Тошкент учрашувидаги чиқиши (1999 йил 19 июл), ЭҲҲТнинг Истамбул саммитидаги маърузалари (1999 йил 18 ноябр), 2000 йил эса БМТнинг минг йиллик саммитида, ШҲТнинг саммитидаги чиқиши (2001 йил июн), террорчиликка қарши кураш халқаро марказини ташкил этиш ташаббуси ҳам шулар жумласидандир .
Президент И.Каримов 2001 йил 21 июн куни ШҲТ саммитида Афғонистон масаласига тўхталиб ўтиб, қуйидаги фикрларни билдирган эди: «Афғонистонда тинчлик ўрнатмай туриб, бу катта Минтақада хавфсизликни таъминлаб ва узоқ муддатли барқарорлик қрнатиб бўлмайди».1 Афғонистон нафақат Минтақавий, балки дунёвий хавфсизлик тизимига уланган жанг майдонига айланиб қолди. Бу мамлакат терроризм ва террорчилар таянч маркази бўлиб қолди деган эди. Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қрнатиш хусусида Ўзбекистоннинг қатъий йўли ва фаолияти борасида Президент И.А.Каримов Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Тошкент семинарида (1995 йил 15-сентябр) баён қилиб ўтганди. Можароларни тинч йўл билан ҳал этиш чоралари. Булар:
- Можарони босқичмағбосқич бартараф қилиш;
- Музокара жараёнида барча манфаатдор томонларни иштирок этиши;
- Бу жараёнда БМТ, ЭҲҲТ, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳомийлиги ва фаоллигини ошириш;
- Мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш;
- Қандай шаклда бўлмасин, ташқаридан тазйиқ ёки аралашувга йўл қўйиб берилмасин;
- Маҳаллий можаролар зоналарига қурол этказиб беришни қатъиян таъқиқлаб қўйиш.
Мазкур чоралар можарони бартараф этишини асосий жиҳатлари деб ҳисоблади. Шу йўл билан Минтақа хавфсизлигини бартараф этиш ғояси илгари сурилди.
Ўзбекистон Афғонистонда ўтказилган террорчиларга қарши операцияда ўз ўрнига эга бўлиб , яъни «Афғон халқига эмас, яъни террорчиларга» қарши курашни қўллаб қуватлади. Террористик гуруҳлар фаолияти тугатилганидан кейин Афгонистондаги бунёдкорлик ишларида Ўзбекистон Республикаси фаол иштирок этмоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланиб келмоқда.
Наркобизнес, диний экстремизм, халқаро терроризмнинг ҳаракатлантирувчи омилидир. Юқорида эътироф этилган чора-тадбирлар жаҳон ҳамжамияти томонидан олдинроқ амалга оширилганда, Минтақада ва эр куррасининг маълум ҳудудларида амалга оширилган террористик актлар бўлмаган бўлар эдими? Масалан: Россиядаги Нортост воқеалари, 2001 й 11 сентябрo АҚШ воқеалари, мамлакатимизда бўлиб ўтган феврал воқеалари, Тошкент воқеалари ва 2005 й 13-15 май Андижон воқеаларининг олди олинган бўлар эди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ХХИ асрнинг дастлабки йилларида халқаро хавфсизликка нисбатан терроризм, наркобизнес, диний экстремизм каби офатлар жаҳон ҳамжамиятига жиддий хавф туғдирмоқда. Эр куррасининг барча ҳудудларида терроризм хавфи юзага келмоқда. Шунинг учун унга қарши курашда давлатлар ва уларнинг ташқи ва ички сиёсати муҳим ўрин тутмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолатда Ўзбекистон ҳукуматининг Минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида жаҳон ҳамжамиятига ўз ташаббуслари билан чиқмоқда. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда юзага келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати жаҳон ҳамжамияти олдига қуйидаги ташаббуслар билан чиқмоқда.
Биринчиси: Минтақавий хавфсизликдан ялпи хавфсизлик сари.
Иккинчиси; Марказий Осиёда яросиз ҳудуд вужудга келтириш.
Учинчиси; Афғон муаммосини ҳал этиш учун «6+2» (Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, АҚШ ва Россия) гуруҳи фаолиятини янада кучайтириш ва Афғонистондаги бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиш.
Тўртинчиси; халқаро терроризм, наркобизнес ва диний экстремизм каби офатларга қарши кураш марказларини халқаро миқёсда тузиш ва улар фаолиятини ошириш.
Бешинчиси; ҳар қандай ахборот терроризмига чек қўйиш.
Олтинчиси Минтақа халқлари щртасида ўзаро маданий, ижтимоий алоқаларни кенгайтириш ва ўзаро ҳурмат. Сиёсий жиҳатдан олиб қараганда ушбу таклиф ва мулоҳазалар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши ва ҳаётга тадбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. Тўғри бу таклифларни амалга ошириш натижасида бирданига халқаро терроризмдан қутулиш мушкул, лекин астағсекин сиёсий ҳаётда юқоридаги таҳдидларни янгича баҳолаш, тушуниш ва уларни олдини олиш ҳолатлари вужудга келади. Ўзбекистон ҳукумати доимо тинчлик ва барқарорлик тарафдори бўлиб келган ва бундан кейин ҳам тинчликсевар давлат бўлиб қолади.
Мингйиллик саммит БМТ томонидан 2000 йил 6 сентябрдан 8 сентябргача Нью-Йоркдаги бош қароргоҳда ўтказилди. Унда 100 нафар давлат бошлиқлари, 47 ҳукумат раҳбарлари, уч нафар валиаҳд шаҳзода, бешта вицепрезидент ва учта бош министр ўринбосари қатнашди. Бу олий даражадаги уч кунлик учрашув – тарихда жаҳон лидерларининг энг йирик форумига айланди. Бу учрашувдаги кқрилган муаммолар ва фикр ва мулоҳазалар БМТ Бош котиби томонидан «мингйиллик маърузаси» деб тақдим этилди.
Олий даражадаги учрашувда жаҳон лидерлари БМТга инсоният олдида турган бир қанча глобал муаммоларни ҳал этиш чора тадбирларини белгилаб беришди.
- Декларация халқаро муносабатлар учун «ҳаётий муҳим» ҳисобланган 6 та асосий қадриятни белгилади. Улар қуйидагилар:
1) Озодлик.
2) Тинчлик ва бирдамлик
3) Бағрикенглик
4) Зўравонликлардан юз ўгириш.
5) Табиатга ҳурмат ва эътибор.
6) Умумий масъулият
Декларацияда тинчлик ва қуролсизланиш соҳасида қатор тадбирлар, жумладан БМТ ни можароларни баратараф этиш учун, тинчлик қрнатиш ва улар билан боғлиқ вазифалар учун зарур бўладиган маблағлар билан таъминлаш қайд этилди. Шунингдек, лидерлар жаҳон гиёҳвандлик муаммоаси ва халқаро жиноятчиликка қарши курашишга ҳам келишиб олишди. Бу борада БМТни «Хавфсизлик кенгаши, бош Ассамблеясининг роли ва аҳамиятини оиширишни муҳим вазифа деб эътироф этишди. Бундан ташқари улар оммавий қирғин қуролларини қисқартириш борасида ҳам БМТнинг ўрни ва вазифаларини биргаликда келишиб олишди.
Камбағаллик: унинг илдизлари ва унга қарши кураш стратегияси.
Асосий статистик маълумотлар:
1) 2,8 млрд. киши ёки эр юзи аҳолисини қарийиб ярми кунига 2 $ қийматида камроқ кунига кун кечирадиган 1,2 млрд. киши ёки 20% га яқин аҳоли 1 $ дан камроқ қийматга эга бўлган кунга яшайди.
2) Камбағалларнинг кўпчилиги Жанубий Осиёда яшайдилар (уларни 522 млн. 1 $ кам ойликка яшайди). Камбағалликнинг энг юқори ҳиссаси африка мамлакатларига тўғри келади. Бу эрда одамларнинг 46,3% - Минтақани қарийиб ярим аҳолиси камбағалликда ҳаёт кечиради.
3) Қарийиб 1 млрд. одам саводсиз, 1 млрд. ортиқ одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. қарийиб 840 млн. одам очарчиликда ёки озиқ-овқат этишмасликда яшайди.
4) Ер курраси аҳолисининг бешдан бир қисми (20%) катта даромад олиши мумкин бўлган мамлакатларда яшайди. энг камбағал мамлакатларда яшайдиган аҳолига ялпи маҳсулотни 1% тўғри келади.
5) Дунёдаги учта энг бой кишининг сармояси жаҳоннинг энг камбағал 48 мамлакатининг биргаликдаги ялпи ички маҳсулотларидан ортиқроқдир.
Ер куррасининг бозор учун ғоят зарур пули кам бўлган маълумоти кам бўлган ва айни пайтда саломатлик борасида бир олам муаммолари мавжуд. Қарийиб ярим аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш имконига эга бўлмаган ҳолда камбағалликда яшайди.
- Камбағалликни кўплаб жиҳатлари бор, улар бирғбирига боғлиқ ҳолда акс этади.
- Саломатилкни ночорлиги, касалликлар ва меҳнат қобилияти йққлигининг ўзи одамларга тқлиқ иш куни меҳнат қилиш имкониятини бермайди, бу ҳол уларнинг даромадини чегаралаб, камбағалликдан қутулиши учун маблағ топиш имкониятидан маҳурм этади. Айниқса оила бошлиғининг саломатлиги муаммоси.
- Мактабни тугалламаганлар ҳам камбағаллар сафига ққшиб ққйилади.
- Кўпгина мамлакатларда камбағалларни асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил этади. Кўп ҳолларда мактабни аввало асоан қиз болалар ташлаб кетадилар, оила, уй-рўзғор деб:
- Африкани кўпгина Минтақаларида ОИТС тарқалиб кетишининг асосий сабабчиси камбағалликдир. ОИТС фақат биттагина шахс учун ҳавф эмас, балки бутун бир давлатга хавф солмоқда. 1999 йилда бутун дунё бўйича 34 млн. киши ОИТС вирусини билан заҳарланганлиги аниқланган. Мана шу туфайли 2010 йилга бориб фақатгина Африкани ўзида 40 млн. бола етим қолиши мумкин.
- БМТ маълумотига кўра камбағаллик этник ва диний можаролар ҳам сабаб бўла оилишин айтган. Ҳозирги кунда маълумотларга кўра 38 та энг камбағал мамлакатнинг 20 тасида айни пайтда қуролли тққнашувлар давом этмоқда ёки улар фақат яқиндагина урушдан чиқиб олдилар.
Буларнинг барчаси камбағалликни келтириб чиқаради. Жаҳон ҳамжамияти бу ашаддий иллат билан доимий равишда кураш олиб бориб келмоқда. 1990 йил охирларида камбағалликка бағишланган бир қатор конференциялар бўлиб ўтди. Бунда этакчи ролни БМТ олиб борди. Олий даражадаги учрашувда камбағалликни баратарф этиш бўйича 117 мамлакат ўз зиммасига мажбурият олган. 2000 йилдан бошлаб 97 мамлакат (69%) камбағаллик билан курашиш йўлида ўз олдига мақсад қилиб самарали режалар ишлаб чиқди. Бундай учрашувларнинг энг каттаси 2000 й июнда Женевада бўлиб ўтди.
Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик масалалари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, халқлар тинчлигига раҳна солувчи терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборат. Давлатимиз ана шу мақсад йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Эвропада хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, бир қатор давлатлараро ва ноҳукумат халқаро ташкилотлар билан кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бормоқда, айни пайтда, бу ташкилотлар ишида фаол иштирок этмоқда. Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг Минтақа хавфсизлигини таъминлаш, низоларни сиёсий чоралар билан баратараф этиш, Марказий Осиё Минтақасини ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш, наркобизнесга қарши курашда саъйи-ҳарактларни мувофиқлаштириш, Афғонистонда можарони тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон пойтахти Тошкент бугунги кунда нуфузли халқаро ташкилотлар иштирокидаги хавфсизлик, барқарорлик, тинчлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича муҳим халқаро анжуманлар марказига айланди. Мазкур анжуманларда қабул қилинган ҳужжатларнинг аҳамияти ва долзарблиги жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан эътироф этилаётганлиги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатдаги нуфузи ортиб бораётганлигидан далолатдир.
1999 йил 19-20 июл кунлари «6+2» гуруҳининг Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви бунга мисол бўла олади. Унда биринчи бор мухолиф томонларнинг юзмағюз музокара олиб боришлари учун имкон яратилганлиги, анжуман якунида «Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий принциплари» ҳақидаги Декларациянинг қабул қилиниши халқаро жамоатчилик Афғон заминида тинчлик борасидаги ташланган жиддий қадам сифатида баҳолади.
Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъйи-ҳаракатлари натижаси бўлди. Афғонистондаги урушнинг ўз ваўтида тинч йўл билан ҳал этилмаслиги Минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини олдиндан кўра билган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 ва 1995 йиллардаги сессияларида, Эвропада хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ва бошқа қатор муҳим анжуманларда халқаро ҳамжамият диққатғеътиборини Афғон халқини уруш даҳшатларидан халос этиш, можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларига жалб этган эди.
Ўзбекистон раҳбарининг Афғон муаммосини ҳал этиш ва Минтақа хавфсизлигини таъминлашга қаратилган конструктив ташаббуслари БМТ шафелигида «6+2» гуруҳининг (Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Хитой ҳамда АҚШ ва Россия) ташкил этилишига асос бўлди. Бу гуруҳнинг биринчи учрашуви Ню-Ёрк шаҳрида 1997 йили бўлиб ўтган эди.
Афғонистондаги қарама-қарши томонлар «6+2» гуруҳининг Тошкент учрашувидан кейин ҳам жанговар ҳаракатларни давом эттирганлиги халқаро жамоатчиликда кескин норозилик уйғотди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1999 йил 15 октябрда «Толибон» ҳаракатига қарши чекланган жазон чораларини жорий этиш ҳақида резолюция қабул қилди. Унда ўзини Афғонистон Ислом Амирлиги деб атаётган Афғон гуруҳи томонидан халқаро террорчилар ва уларнинг Афғон гуруҳи томонидан халқаро террорчилар ва уларнинг ташкилотчиларига бошпана берилиб, қўллаб-қувватланаётганлиги қатъий қораланиб, халқаро террорчиликда айбланаётган Усама Бин Ладенни одил суд ҳукмига топшириш талаб қилинган эди. Афсуски, Афғонистон замини ҳамон қарамағқарши кучлар жанггоҳи, халқаро террорчиларга бошпана берувчи марказ, наркотик моддалар ва қурол-яроғ тарқатиш манбаи бўлиб қолмоқда. Халқаро террорчилар зўравонликнинг даҳшатли усуслларини ққллаб, бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда, халқалрнинг тинчлиги ва осойишталигини бузмоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши раиси Бош Ассамблеясида «Афғонистондаги вазият» масаласи кўриб чиқилиши муносабати билан 1999 йил 22 октябрда Кенгаш аъзолари номидан Баёнот эълон қилди. Унда Афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш йўллари кқрсатиб берилган Тошкент Декларацияси яна бир бор қўллаб-қувватланди.
«Хавфсизлик Кенгаши 1999 йил 19 июлда «6+2» гуруҳининг Тошкент учрашувида қабул қилинган «Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий асосий принциплари» ҳақидаги Декларацияни, айниқса, гурҳ аъзоларининг Афғонистондаги қарамағқарши томонларга ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кқрсатмаслик ва ўз ҳудудларидан бундай мақсадлар учун фойдаланишнинг олдини олиш борасидаги келишувини қўллаб-қувватлайди. Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишдаги саъйи-ҳаракатлари йўлида мазкур гуруҳнинг барча аъзоларини ва Афғонистондаги қарама-қарши кучларни ушбу принципларга амал қилишга чақиради» - дейилади Баёнотда.
Ушбу Баёнот орқали жаҳон ҳамжамияти террорчилик ва экстримизм қчоғига, наркобизнес марказига айланиб қолган, инсоннинг энг олий ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқи бутунлай поймол этилаётган, аёллар инсон ўрнида кқрилмаётган, балоғат ёшига этмаган болалар аскарликка олинаётган, беъмани уруш туфайли оилалар барбод бўлаётган, асосиз қатллар амалга оширилаётган Афғонистонда рўй бераётган воқеалардан қаттиқ ташвишда эканлиги яна бир бор изҳор этиб, «Толибон» гуруҳидан буларнинг барчасига чек қўйишни талаб этади.
Иккинчи жаҳон урушининг охирида портлатилган ядро бомбалари инсоният тарихий тараққиётида сифат жиҳатидан янги, ядровий давр бошланганлигидан далолат берди. Ўта даҳшатли кучга эга бўлган бу қурол инсоният тарихида мисли кқрилмаган илмий-техник қудратни намойиш этиш билан бирга, жаҳон хатарли чегарага яқинлашганлигини, эрдаги барча мавжудотларнинг ва умуман, эр куррасининг ҳалокати хавфи туғилганлигини кўрсатди.
Ҳозирги пайтда тқпланган илмий маълумотлар ва тахминлар ядровий портлашлар вужудга келтирадиган экологик фожеанинг бутун миқёсини намоён этади. Агар эр юзида ядровий уруш рқй берадиган бўлса, у куррамиздаги энг сқнгги уруш бўлади. Чунки, атрофғмуҳитда рўй берадиган фалокатли ўзгаришлар инсониятнинг эр юзида яшаш имконияти йўққа чиқаради.
Жаҳондаги айрим давлатлар щртасидаги ҳарбий-сиёсий зиддиятлар, баъзи давлатларда оммавий қирғин қуролларининг катта миқдорда тқпланиб қолиши ўзаро низолар чоғида ядровий қуролларни қўллаш эҳтимолини кучайтиради. Шу сабабли ядро қуролларини чеклаш, ядро синовларини тақиқлаш, эр юзининг турли нуўталарида ядровий қуролдан холи ҳудудлар барпо этиш ҳаракатлари жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Марказий Осиёни ядросиз зона деб эълон қилиш ҳақидаги фикрни катта қониқиш билан кутиб олдилар. 1997 йил апрел ойида Женева шаҳрида Марказий Осиёдаги беш давлат экспертлари Минтақавий гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қша йили июн ойида Ўзбекистон ҳайъати биринчи бор атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилари кенгашининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида иштирок этди.
1997 йил 14-16 сентябр кунлари Тошкентда «марказий Осиё – ядро қуролидан холи зона» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда 56 мамлакатдан ва 16 халқаро ташкилотдан 200 дан ортиқ киши иштирок этди. Ислом Каримовнинг мазкур анжумандаги нутқида баён этилган ядровий хавфсизликни таъминлаш чоралари ҳақидаги фикрлари анжуман қатнашчилари томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
Халқаро амалиётда бундай ҳудудларни белгилашнинг ягона мезони йўқ. Чунки, ҳар бир Минтақа ўз хусусияти ва аҳамиятига эга. Аммо, тадқиқотчилар ядросиз зона тушунчасини шундай изоҳлайдилар: «Ядросиз зона қурол-яроғларни чеклаш, ядровий низо чиқиши хавфини камайтириш, мазкур зонага кирадиган мамлакатлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва 1968 йилда имзоланган ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартноманинг ҳаётга тадбиқ этилишига кқмаклашиш воситасидир. Халқаро шартнома асосида ядро қуролини синаш, ишлаб чиқариш ва жойлаштириш тақиқланган, шунингдек, унинг ҳудуди ва унга қарши ядро қуролини ққллаш тақиқланган зона – ядросиз зона ҳисобланади».
Ҳозирги пайтда тўртта ядросиз зона мавжуд – Антарктида (шартнома 1961 йил 23 июнда кучга кирган), Лотин Америкаси океанининг жанубий қисми (шартнома 1986 йил 11 декабрда кучга кирган), Африка қитъаси. Барча зоналар ҳақидаги шартномалар Ўзбекистон республикаси томонидан эътироф этилган. Шимолий Эвропада, марказий ва жанубий Осиёда, Яқин Шарқда ядросиз зоналар барпо этиш ғоялари мавжуд. Бундан мақсад, ядро қуроли мавжуд бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир.
Марказий Осиёда ядросиз зона барпо этиш ҳақидаги Ўзбекистон ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва махсус резолюция қабул қилинди.
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақадагина эмас, балки жаҳонда ҳам тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
1999 йил 18-19 ноябр кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида Эвропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) га аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда 54 мамлакат раҳбарлари ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилаётган бир қатор давлатлардан вакиллар иштирок этди. Анжуманда, шу куннинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди, Эвропада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг ХХИ асрда янги тамойиллари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мазкур учрашувдаги нутқи аниқ таклиф ва мулоҳазалари билан йиғилганлар эътиборини қозонди. Жумладан, унда ЕХҲТ ҳомийлигида терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ тузиш таклифи щртага ташланди. Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида террорчиларни молиявий жиҳатдан таъминлаб, уларнинг қабиҳ ниятлардаги ҳарактларига ёрдам бераётган ташкилотларни илдизи билан ёққотиш орқалигина мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
1975 йилда Хелсинки шаҳрида 35 мамлакат раҳбарларининг иштирокида ўтган ҳамда Эвропада хавфсизлик ва ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берган жараён жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Икки жаҳон урушининг маркази бўлган Эвропа ярим асрдан ортиқроқ вақтдан буён осойишталикда яшамоқда. Бу жараён Эвропа Иттифоқининг шаклланишида ҳам ижобий ролo ўйнади. ЕХҲТ турли этник ва ҳудудий можароларни баратарф этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Имстамбул учрашувида хавфсизлик масалалари билан бирга иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди. 1994 йилдан буён аъзо мамлакатлар томонидлан муҳокама имзоланди. Бу Хелoсинкидаги якунловчи ҳужжат, 1990 йилда имзоланган париж хартиясидан кейин ЕХҲТнинг муҳим дастурий ҳужжати бўлиб қолади.
Анжуман давомида дунё халқлари тўлқинлантириб турган бир талай муаммолар муҳокама қилинди. Эвропа қитъасида оддий қурол-яроғларни қисқартириш масаласи шулар жумласидандир. Бу ҳақдаги шартнома ҳозиргача 30 мамлакат томонидан имзоланган. Янги таҳрирдаги шартнома учрашув қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, чеченистон, косово, Тоғли қорабоғ муаммолари, аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштириш каби масалалар кўриб чиқилди. Учрашув якунида барча барча муҳокама қилинган масалалар юзасидан Декларация қабул қилинди.
ЕХҲТга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг ХХ асрдаги сўнгги олий даражадаги учрашувида бу нуфузли халқаро ташкилотнинг кейинги йиллардаги фаолиятига баҳо берилди, янги устивор йўналишлар белгиланди. ЕХҲТнинг янги аср талабалари ва эҳтиёжлари асосида шакллантирилган ҳаракат дастури Эвропада ҳамда жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish