Эгамбердиева Т



Download 4,72 Mb.
bet4/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Мақсадлар:

  • Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш;

  • Миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ўзаро тинчлик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилига асосан ривожлантириш;

  • Халқаро иқтисодий, социал, маданий ва гуманитар характердаги муаммоларни ечишда хамкорлик қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлашга қаратилган харакатларни тақдирлаш ва ривожлантириш;

  • Ушбу умумий мақсадларга эришишда миллатлар харакатини мувофиқлаштиришда марказ вазифасини бажариш.

Тамойиллар:

  • Барча аъзоларнинг суверен тенглиги;

  • Барча аъзолар ушбу Низомга биноан ўзлари олган мажбуриятни сидқидилдан бажариши;

  • Улар ўзларининг барча халқаро низоларини тинчлик йўли билан ечишлари керакки, тинчлик, хавфсизлик ва адолат хавф остида қолмасин;

  • Улар ўзларининг халқаро муносабатларида бошқа давлатларга нисбатан куч ишлатиш ёки дўқ-пўписалардан ўзларини тийишлари керак;

  • Улар БМТнинг Низомига биноан кўраётган харакат ва тадбирларига ҳар томонлама кўмаклашишлари керак, ҳамда БМТ қайси бир давлатга нисбатан мажбурлаш ёки бошқа чора кўрган бўлса, бу давлатга ёрдам беришдан ўзларини тийишлари зарур;

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти унга аъзо бўлмаган мамлакатларни ҳам ушбу тамойилга амал қилишларини таъминлайди, чунки бу бутун дунёда тинчлик ва хавфсизлик таъминланиши учун зарурдир;

  • Низом БМТга ҳеч қачон давлатларнинг ички масалаларига доир ишларига аралашиш хуқуқини бермайди.

БМТ азолари. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳар қандай тинчликсевар давлат уз ихтиёрига биноан унинг Низомини тан олган ва БМТ нинг олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлаган тақдирда аъзо бўлиши мумкин.
Аъзоликка янги давлатлар Хавфсизлик Кенгаши, Бош Ассамблея томонидан қабул қилинади. Масалан, Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бош Ассамблея томонидан БМТга аъзо этиб қабул қилинди. Низомда БМТнинг тамойилларига амал қилмаган давлатларнинг хуқуқларини чеклаб қўйиш ёки уни умуман аъзоликдан маҳрум этиш белгиланган. Аммо бугунга қадар ҳали бирор мамлакат ундан чиқарилган эмас.
БМТнинг махсус тиллари.
Низомга биноан БМТнинг махсус тиллари: хитой, инглиз, француз, рус ва испан тилларидир. Кейинчалик бу рўйхатга араб тили ҳам киритилган1.
БМТнинг фаолиятига асос солувчи ҳужжатлар сифатида БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948й.), Геноцид жиноятчилигида жазолаш ва уни олдини олиш бўйича Конвенция (1948й.), Фуқаро ва сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро пакт (1966й.), Ядро қуролининг тарқалмаслиги ҳақида Битим (1968й.), Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (1989й.), Иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТ конвенцияси (1992й.), Киото Баённомаси (1997й.) ва Мингйиллик Декларацияси (2000й.) эътироф этиш мумкин.
Халқаро тизимда БМТнинг ҳозирги роли ҳақида турли фикрлар мавжудлигини қайд этиш лозим:
-БМТ қуролли можароларни бартараф этиш ва халқаро келишмовчилик ва жанжалларни тинч йўл билан ҳал қилиш борасидаги ўз вазифаларини аллақачон бажаролмай қолди;
-БМТнинг ҳеч қандай муқобили ҳозирча мавжуд эмас, бошқача айтганда, минтақавий ташкилотлар алоҳида минтақалар манфаатларини ифода қиладилар, улар кўпинча тўғридан – тўғри бир – бирига зид бўлади, шу сабабли бутун жаҳон ташкилотисиз можароларни ҳал қилишнинг умумий меъёрлари ва йўлларини ишлаб чиқишнинг имкони йўқ.
Низомда белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган, Ташкилот фикрга кўра, уларни бажаришга қодир барча тинчликсевар давлатлар БМТнинг аъзоси бўлишлари мумкин. Ушбу мажбуриятлар, тинчлик пайтида бўлгани каби можаро шароитида ҳам, халқаро майдонда давлатлар ҳамкорлигининг ҳар қандай кўринишига алоқадор бўлган муайян вазиятларда давлатнинг атвори (ўзини тутиши) қоидаларига дахлдордир. БМТнинг келажаги ушбу ташкилот тизимининг янада самарали ишлашини таъминлаш, янги халқаро сиёсий маданиятни белгилаш учун қандай чоралар кўрилишига боғлиқ1.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни барқарор этиш ёки инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти борасида эшитганмиз. Бироқ унинг ҳаётимизга бевосита таъсир кўрсатаётган бошқа кўплаб фаолиятлари тўғрисида замондошларимиз ҳар доим ҳам батафсил маълумотга эга бўлолмайдилар. Мазкур ишимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз фаолияти билан бутун жаҳон халқлари ҳаёт тарзини яхшилашга қандай ёрдамлашаётгани ҳақида ҳикоя қилиш билан бирга бу ташкилотнинг қачон ташкил этилгани ва қандай ишлар билан шуғулланаётгани борасида қисқача маълумот берилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун инсоният дуч келаётган муаммолар ҳал этиладиган марказдир. Мазкур фаолият Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ташкил этувчи 30 дан ортиқ ташкилотнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ амалга оширилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тизимидаги ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш, турли хавфли касалликларга қарши курашиш, тараққиётни барқарор этишга ёрдамлашиш ва қашшоқликка қарши курашиш борасида кундан кун фаолроқ иш олиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти муассасалари ҳаво ва денгиз орқали хавфсиз ва самарали алоқаларни йўлга қўйиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқади, тетелекоммуникацияларни такомиллаштириш ва талабгорлар ҳожатини қондириша кўмаклашади, интеллектуал мулк ҳуқуқига ҳурмат-еътибор билан ёндошиш ва радиотўлқинларни тарқатишни тартибга солишга ёрдамлашади. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши ва терроризмга қарши кураш халқаро компаниясининг ҳам ташаббускоридир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг муассасалари дунёнинг барча минтақаларида фаолият кўрсатиб қочоқларга ёрдам қўлини чўзади ва Миналардан тозалаш дастўрини амалга оширади, ичимлик сувларининг сифатини яхшилашга ёрдамлашади ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиради, ривожланаётган мамлакатларга қарз беради ва молиявий бозорларни барқарорлаштиришга кўмаклашади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish