Эгамбердиева Т



Download 4,72 Mb.
bet8/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Халқаро Суд
Халқаро Суд - Бутунжаҳон суди сифатида ҳаммага маълум бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош суд органидир. Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан сайланган 15 судядан ташкил топган Халқаро Суд давлатлар ўртасидаги можароларни бартараф этиш билан шуғулланади. Давлатларнинг - суд муҳокамасида қатнашишлари ихтиёрийдир, бироқ давлатлар шунга рози бҒлсалар, улар Суд қарорига бўйсунишлари шарт. Шунингдек, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши илтимослари билан Суд консултатив хулосалар чиқариш ишлари билан ҳам шуғулланади.


Котибият. Котибият Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа ташкилотлари кўрсатмаларига мувофиқ тезкор ва маъмурий ишларни амалга оширади. Уни умумий маъмурий раҳбарликни олиб борадиган Бош котиб бошқаради.
Ҳозирги вақтда Котибият қарийб дунёнинг 160 мамлакатидан бўлган 8900 киши ишлайдиган етти депортамент ва турли бошқармалардан ташкил топган. Бундан ташқари Ню-Ёрк, Женева, Вена ва Найробида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бўлимлари мавжуд.
Котибият турли давлатлар вакилларидан ташкил топган бўлиб, Нью-Йорк ва бошқа давлатларнинг шахарларида ҳам иш юритади. Вазифаси БМТ нинг сиёсатини, иқтисодий, ижтимоий фаолиятини жойларда амалга оширишдан иборат. Котибият жуда кўпчиликни ташкил этади. Улар 170 дан ортиқ мамлакатлар вакилларидан, 14000 кишидан иборат. Буларнинг барчасига Бош котиб раҳбарлик қилади. У Хавфсизлик қўмитаси тавсиясига кўра Ассамблея томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қайта сайланиши мумкин. Бош котиб лавозимига тажрибали, доно сиёсатчи, дипломат шахс сайланади. Миср давлати вакили Бутрос Бутрос-Ғолий 1992-1996 йил, Хавьер Перес де Куэльяр (Перу) 1982-1991, Курт Вольф Хайм (Австрия) 1972-1981, У Тан (Вирма) 1961-1971, Даг Хаммарвилье (Швеция) 1953-1961, Трогве Ли (Норвегия) 1945-1953 йилларда БМТнинг бош котиби вазифасини бажарганлар1.


1.3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолияти йўналишларининг хусусиятлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг бош вазифаларидан бири - бутун дунёда тинчликни барқарор этишдир. Низомга биноан аъзо-мамлакатлар ўзларининг халқаро келишмовчиликларини тинч йўл билан ҳал этади, қуролли кучларни бошқа давлатларга нисбатан қўлламайдилар, уларга таҳдид солмайдилар.


Кўп йиллар мобайнида халқаро кризисларни бартараф этиш ва пайдо бўлган можароларни ҳал қилишга ёрдам беришда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти муҳим рол ўйнади. У тинчликни ўрнатиш, тинчликни сақлаб қолиш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида кўплаб операциялар туркумини амалга оширди. Шунингдек у бирмунча жиддий тус олган можароларни ҳам бартараф этишга муваффақ бўлди. Можаролар келиб чиққан ҳолларда у зўравонликнинг туб илдизларини қирқиш ва мустаҳкам тинчлик учун асослар яратишга йўналтирилган ва координациялаштирилган янада қатъий чора-тадлбирлар қабул қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу борада диққатга сазовор натижаларни қўлга киритди. Масалан, 1962 йилги Кариб кризисини, 1973 йилги Яқин Шарқ жанжалидаги кескинликни бартараф этишга муваффақ бўлди. 1988 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари Эрон-Ироқ урушини бартараф этиш имконини берди, ундан кейинги йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ўтказилгагн музокаралар туфайли совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 90-йилларда Қувайт мустақиллигини тиклашга ёрдам берди, Камбоджа, Салвадор, Гватемала ва Мозамбикда фуқаролар урушини тўхтатишда, Гаити ва Серра-Леонда демократия асосида сайланган ҳукуматни тиклашда катта рол ўйнади, шунингдек, қатор бошқа мамлакатлардаги келишмовчиликларни бартараф этди ва ҳал қилди.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish