Эгамбердиева Т


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркибий тузилиши



Download 4,72 Mb.
bet5/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

1.2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркибий тузилиши

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октабрда, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш туфайли тинчликни барқарор этиш журъати билан тўлиб-тошган 51 мамлакат томонидан ташкил этилди. Бугунги кунда 192 мамлакат, яъни дунёнинг қарийб барча мамлакатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоларидир.


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси бўлган давлат халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халққаро шартномалардан иборат бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида баён этилган мажбуриятларни қабул этади. Низомга биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тўртта асосий мақсадга амал қилади: халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, миллатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш, халқаро муаммоларни ҳал этишда ва инсон ҳуқуқларини ҳурматлашни рағбатлантиришда, халқаро ҳамкорликни барқарор этиш ҳамда ушбу умумий мақсадларга эришишда миллатлар саъй-ҳаракатлари, келишувлари учун марказий ролни ўйнаш.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари - мустақил давлатлардир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутунжаҳон ҳукумати эмас ва у қонунлар қабул қилмайди. Бироқ халқаро можароларни бартараф этишга ва бизнинг барчамизга дахлдор бўлган масалаларни ҳал этиш сиёсатини ишлаб чиқишга ёрдам бера оладиган маблағларга эга бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига барча катта-кичик, бой ва камбағал, турли сиёсий қарашлар ва ижтимоий тизимдаги давлатлар аъзо бўлиб, улар овоз бериш ва овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида олтита бош орган мавжуд. Улардан бештаси - Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, Васийлик Кенгаши ва Котибият - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Ёркдаги Марказий қароргоҳида, олтинчи орган - Халқаро Суд эса Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият кўрсатади.
Бош Ассамблея.
Бош Ассамблея - ўзига хос бутунжаҳон парламентининг инсониятнинг энг долзарб муаммолари кўриб чиқилаётган мажлисларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлган барча мамлакатлар вакиллари қатнашади. Ҳар бир аъзо-мамлакат бир овозга эга. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни муайян даражада сақлаб қолиш тавсиялари янги аъзоларни қабул қилиш ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буджетини тасдиқлаш, шу жумладан, тинчликни сақлаш операцияларига маблағ ажратиш сингари муҳим масалалар кўпчилик, аниқроғи, учдан икки қисм овоз билан қабул этилади.
Бошқа масалалар бўйича қарорлар, одатдагидек, кўпчилик овоз билан қабул этилаверади. Кейинги йилларда Ассамблея қарорлари расмий овоз бериш йўли билан эмас, балки, консесус асосида қабул этилиши учун махсус саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 1999/2000 йилги сессияларда ядровий қуролсизланиш, тараққиёт, атроф муҳитни муҳофаза этиш ва янгича демократияни мустаҳкамлаш сингари кун тартибидаги турли-туман 173 масала кўриб чиқилиши керак эди. Ўз қарорлари ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам, улар жаҳон жамоатчилиги фикрларини ифодаласа ва халқаро жамоатчиликнинг ахлоқий талаби ҳисобланса ҳам Ассамблея ўз қарорларини мажбуран қабул қилдирмайди.
Ассамблеянинг ҳар йилги навбатдаги сессияси сентабрдан декабрга қадар бўлган муддат давомида ўтказилади. Ассамблея зарурат туғилганда ўз ишини қайта чақирилган сессияда давом эттириши ёки жиддий ташвиш туғдирган масалалар бўйича махсус ёки фавқулодда сессиялар ўтказиши мумкин. Ассамблеялар орасидаги муддат давомида унинг ишлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита бош қўмиталарида, бошқа органларида ва Котибиятда давом этади.
Бош Ассамблея БМТнинг бош маслаҳат идорасидир. У аъзо бўлган ҳар бир давлатнинг вакилларидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири бир овозга эгадир. қуйидаги ўта мухим масалалар: тинчлик ва хавфсизлик, янги аъзоларни қабул қилиш, бюджет масаласи бўйича қарорлар 2/3 кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бошқа масалалар эса оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан ҳал этилади. Бош Ассамблея ўз сессиясига йилда бир марта тўпланади. Одатда сессия ҳар йилнинг сентябрь ойидан бошланиб декабрнинг ўрталаригача давом этади ва ўз ишини янги йил олдидан тугаллайди. Айрим ҳолларда сессия ишида танаффус қилиниб, унинг ишини бошқа вақтга кўчириш холлари ҳам бўлиб туради. Бундай холда сессия икки қисмдан иборат бўлади. Ҳар сессия чақирилганда у ўзига янги раис ва унинг 21 та муовинини ҳамда 7 та қўмитанинг раисларини сайлайди1.
Бундан ташқари Низомга кўра Хавфсизлик кенгаши таклифига биноан, БМТ га аъзо давлатнинг кўпчилиги ёки алоҳида бир аъзо давлатларнинг таклифи кўпчилик давлатлар томонидан маъқулланганида махсус сессия ёки фавқулодда махсус сессиялар ҳам чақирилиши мумкин.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish