TOSHKENT TIBBIYOT AKADEMIYASI TIBBIY PROFILAKTIKA FAKULTETI I BOSQICH 103 - GURUH TALABASI ABDUXOLIQOV FIRDAVSNING INSON HUQUQLARI FANIDAN TAYYORLAGAN
B
TAQDIMOTI
Inson huquqlarini himoya qilishning xalqaro va mintaqaviy mexanizmi - Reja:
- 1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги минтақавий халқаро ҳужжатлар.
- 2. Европа Кенгаши доирасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари европа тизимининг асосий манбалари.
- 3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссия.
- 4. Африка қитъаси 1981 йилдаги инсон ва халқлар ҳуқуқлари.
- 5. Инсон ҳуқуқлари Араб хартияси (1994 йил).
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги минтақавий халқаро ҳужжатлар - 1948 йилда Инсон ҳуқуқ ва мажбуриятлари Америка декларацияси қабул қилинган. 1950 йилда Европа Кенгаши Инсон ҳуқуқ ва асосий эркинликларининг ҳимояси тўғрисидаги Европа конвенциясини. 1960 йилда Европа ижтимоий хартиясини қабул қилди. 1969 йилда Америка қитъаси давлатлари Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенциясини тасдиқладилар; Африка давлатлари — Африка бирлиги ташкилоти аъзолари 1981 йилда Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартиясини қабул қилдилар. Ва ниҳоят, 1994 йилда Араб давлатлари Лигаси доирасида Инсон ҳуқуқлари Араб хартияси қабул қилинди.
Ҳар бир минтақавий манбаа халқаро ёки бошқа минтақавий манба билан таққослаганда ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Масалан, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси Конвенциянинг давлат-қатнашчилари томонидан инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан халқаро назоратни амалга оширувчи самарали тизим яратишни кўзда тутади. Инсон ва халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка хартияси коллектив деб номланувчи ҳуқуқлар киритилган. Америкалараро назорат тизими нафақат Конвенция иштирокчиларига, балки муайян шартларда Конвенцияга қўшилмаган Америка давлатлари ташкилоти аъзоларига ҳам татбиқ қилинади
Европа Кенгаши доирасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари европа тизимининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат: - Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Европа конвенцияси (1950 й.);
- Қийноқлар ва инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувси муомала ёки жазонинг олдини олиш бўйича Европа конвенцияси (1987 й.);
- Европа ижтимоий хартияси (1961 й.);
- Миллий озчиликларни ҳимоя қилиш бўйича доиравий конвенция (1995 й.);
Америка давлатлари ташкилотининг Низоми тасдиқланган Конференцияда шунингдек, инсон ҳуқуқ ва мажбуриятлари Америка декларацияси ҳам қабул қилинган бўлиб, унда 27 та инсон ҳуқуқлари ва 10 та мажбурияти эълон қилинган. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси (1969 йил) 12 хил умумий категориядаги фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни, масалан ҳуқуқ субъектлилигини тан олиш ҳуқуқи, яшаш ҳуқуқи, инсоний муомалага, адолатли судловга, мулкка, бирлашиш эркинлигига бўлган ҳуқуқларни кафолатлайди. Конвенцияга қўшимча протокол иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга оид бўлиб, Сан-Сальвадор протоколи сифатида ном қозонган ва 1988 йилда қабул қилинган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссия.
Бу Комиссиянинг функциялари инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенциясининг 41-моддасида мустаҳкамланган. Бу модда Комиссиянинг функцияларини Америка давлатлари ташкилотининг органи сифатида белгилаб беради ва уни Конвенциянинг 44–51-моддаларида мустаҳкамланган “петициялар ва бошқа мурожаатлар бўйича ўзининг бошқаруви доирасига мувофиқ чоралар кўриш”га ваколат беради. Конвенцияга мувофиқ Комиссия петиция ва давлатларнинг бошқа мурожаатларини кўришга ваколатли. Петициянинг ўринлилиги тўғрисидаги қарор бир қатор шартларга боғлиқ, қисман халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига мувофиқ барча ички ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан ўтилганлигига боғлиқ.
Африка қитъаси 1981 йилдаги инсон ва халқлар ҳуқуқлари
Африка хартиясининг таркиби ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қитъа давлатларининг ҳамкорлигига таъсир кўрсатган ўзининг махсус жиҳатларига эга. Африка давлатлари инсон ва халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлигининг асосида кенг маънода ривожланиш (иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий ривожланиш) назарияси ётади. Инсон ҳуқуқларини замонавий шарҳлаш нуқтаи назаридан европа ва африка моделларини уйғунлаштириш бу соҳада тараққиётга эришишнинг энг мақбул йўлидир
Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка комиссиясининг асосий функциялари инсон ва халқлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва тегишли нормаларни ишлаб чиқишдан иборат ва шунингдек, давлатлардан ахборот ва “бошқа ахборотлар” олиши ва кўриб чиқиши мумкин. Бунда “бошқа ахборотлар” деганда алоҳида шахслар, шахслар гуруҳи, шунингдек, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилот ёки муассасаларнинг ахборотлари киради. Араб лигасини ташкил қилувчи Пакт 1952 йилда кучга кирган ва БМТ Низоми VIII бобининг мазмунини (БМТ Низоми принципларига мувофиқ минтақа давлатлари ҳамкорлигининг мақсади митақада тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш) минтақавий келишув шаклида расман мустаҳкамлаган.
Умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларининг ислом тизими манбаларига қуйидагилар киради: - Инсон ҳуқуқлари Умумислом Декларацияси (1981 йил);
- Исломда инсон ҳуқуқлари қоҳира декларацияси (1990 йил);
Инсон ҳуқуқлари Араб хартияси (1994 йил).
Декларациясининг киришида инсон ҳуқуқларининг диний келиб чиқишига биноан “ҳеч қайси раҳбар ёки ҳукумат, ҳеч қайси ассамблея ёки ҳокимият ҳар қандай шаклда Оллоҳ томонидан берилган инсон ҳуқуқларини чеклаши, бекор қилиши ёки бузиши мумкин эмас, шунингдек ҳеч ким улардан воз кеча олмайди” дея таъкидланади. Инсон ҳуқуқларига исломий ёндашувнинг муҳим элементи шундаки, улар “бутун ислом тартибининг таркибий қисми ҳисобланади”. Декларация муаллифлари дахлсиз ва ажратилмас инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни ислом томонидан берилган сифатида кўриш мажбуриятини оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |