БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси – БМТ иқтисодий-ижтимоий Кенгашининг ёрдамчи органи. Комиссия таркибига 1946 йилнинг 15 февралида тузилган иқтисодий-ижтимоий Кенгаш сессиясида 3 йил муддатга сайланувчи вакиллари кирадилар. Комиссиянинг энг муҳим вазифаси Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг қўпол ва оммавий равишда бузишга қарши курашишдир. Хусусан, 1948 йилда комиссия Инсон ҳуқуқлари бўйича умумий Декларация тайёрлаган, 1966 йил Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги пактларни тайёрлашда иштирок этган, 1973 йил Апартеид жиноятларини тўхтатиш ва уни жазолаш бўйича конвенция ва бошқа хужжатларни кабул килган Комиссиянинг йигилишлари Женевада (Швейцарияда) булиб ўтади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси - 1993 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар лавозимини таъсис этди. У БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти учун жавоб берадиган энг асосий мансабдор шахсдир. Олий комиссар зиммасига фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқлар бўйича барча одамларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш мажбурияти юкланган. Ушбу мандат илгари Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Маркази сифатида маълум бўлган, эндиликда эса унинг вазифаси инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Бошқармаси орқали амалга оширилади.
Бошқарма – инсон ҳуқуқлари борасидаги БМТ барча фаолиятининг маркази сифатида хизмат қилади. У Бош Ассамблея ва бошқа органлар сиёсатини белгиловчилар топшириғига кўра маърузалар тайёрлайди ва тадқиқотлар ўтказади. У инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида ҳукуматлараро ва халқаро, ҳудудий ва ноҳукумат ташкилотлар биланҳамкорлик қилади, Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ органларининг кўпгина йиғилишларида котибият сифатида фаолият кўрсатади.
Таркибига Олий комиссар ўринбосари ҳам кирадиган Олий комиссар бошқарувида 200га яқин ходим бўлиб, улар уч бўлимга ажраладилар:
Тадқиқотлар ва ҳуқуқ бўлими – инсон ҳуқуқлари масалаларини тараққиёт нуқтаи назаридан таҳлил қилади, тараққиёт ҳуқуқини амалга ошириш учун йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқади ва унинг ҳаётга тадбиқ қилинишини назорат қилади.
Хизматни қўллаб-қувватлаш бўлими – инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ органларига инсон ҳуқуқлари Комиссияси сингари ёрдам беради, шунингдек, шартнома субъектларига ҳам ёрдам кўрсатади.
Амалий ҳаракат ва дастурлар бўлими – инсон ҳуқуқлари борасида мамлакатларга кенг дастур кўламида техник ёрдам кўрсатади, фактларни аниқлаш биланшуғулланувчи органларга, (алоҳида маърузачиларга, ишчи гуруҳи ва бошқаларга) можаролар тўғрисидаги хабарларни текширувчиларга ёрдам беради. Шунингдек, бу бўлим инсон ҳуқуқлари соҳасда турли жойларда ишлаётган ходимларни амалий тайёрлашга ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишларига кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |