1.5. БМТнинг асосий тармоқлари ва уларнинг мақсад, вазифалари
БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) БМТ таркибидаги бутун фаолиятини болаларга, уларнинг ҳимоясига, Болалар ҳуқуқлари конвенцияси доирасида уларнинг ривожланиши ва ҳаёт кечиришларига бағишлайдиган ягона ташкилотдир. Европада урушдан кейин фавқулодда болалар эҳтиёжларини қондириш учун Бош Ассамблея томонидан 1946 йилда ташкил этилган ушбу жамғарма бугунги кунда айниқса ривожланаётган давлатларда болалар ҳаётини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган дастурларни қўллаб-қувватламоқда. У 1989 йилда Бош Ассамблея томонидан юз фоиз овоз биланқабул қилинган ва қарийб бир вақтда ратификация қилинган Болалар ҳуқуқи ҳақидаги конвенциянинг тўлалигича амалга оширилишига ёрдам беради ва 1990 йилда Бутунжаҳон олий даражадаги учрашувида болалар манфаатлари борасидаги масалаларни 2000 йилда ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгандир.
ЮНИСЕФ БМТнинг бошқа муассасалари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари биланҳамкорликда ва бутунжаҳон периферия тармоғи орқали жамоа даражасида биринчи тиббий ёрдам, озиқ-овқатлар, бошланғич таълим, сувларни тозалар ва санитария шарт-шароитларини яхшилаш, гендер тенгсизлигини бартараф этиш ва тараққиёт соҳасида арзон хизмат кўрсатиш бўйича дастурларга кўмаклашади. У инсон ҳуқуқларининг болаларга, айниқса қиз болаларга нисбатан амал қилиниши тарафдори. Шенингдек ЮНИСЕФ шошилинч ёрдам кўрсатишни давом эттиради ва фавқулодда ҳодисалар юз берганда тиклаш ишларини олиб боради.
ЮНИСЕФ 1965 йилда халқаро Нобель мукофоти билан тақдирланган.
ЮНИСЕФ 36 кишидан иборат Ижроия кенгаш томонидан бошқарилади. Ижроия кенгаш сиёсатни белгилайди, дастурларни кўриб чиқади ва бюджетни тасдиқлайди. ЮНИСЕФ таркибидаги 6200дан ортиқ ходим 113 мамлакатдаги 242 жойда ишлайдилар. Уларнинг 84 фоизи бевосита районларда шуғулланишади, қолганлари Нью-Йоркдаги бош қароргоҳда, Копенгаген ва Флоренцияда, шунингдек Женевадаги БМТ ҳудудий бўлимида меҳнат қиладилар. ЮНИСЕФ тўлғича ҳукуматлар ва ноҳукумат ихтиёрий бадалларига таянади: жамғарманинг 30 фоиздан ортиқ даромади ноҳукумат ва хусусий манбалардан тушади. 1997 йилда умумий даромад 902 миллион долларни ташкил этди. Дастурни амалга оширишнинг умумий сарфи 822 миллион доллар (жами харажатларнинг 89 фоизи)ни ташкил этди, бунинг 33 фоизи, яъни дастур ва сарфининг катта қисми болалар саломатлигини сақлашга кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |