4.3. Текшириш ҳисоблари
4.3.1. ПЧК номинал кучайтириш коэффициенти:
; .
4.3.2. ТЧК чиқиш қаршилиги:
.
4.3.3. ИБ ва ДБ нинг чегаравий частоталари:
; .
4.4. Назорат саволлари:
1. Лаборатория ишида қандай ўлчов асбоблари қўлланилган?
2. ПЧК ва ТЧКлар нимаси билан фарқ қилади?
3. ИБ частотанинг қайси катталикларини чегаралайди?
4. ДБ қаерларда қўлланилади?
4.5. Ҳисобот тузилиши:
* ишдан мақсад;
* чизиқли операцион кучайтиргичлар схемалари;
* кучайтиргичлар параметрларини ҳисоблаш;
* тажриба ва ҳисоблаш жадваллари;
* ҳулоса.
5. Лаборатория иши № 5
НОЧИЗИҚ ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧЛАР
Ишдан мақсад: операцион кучайтиргичлар ва ночизиқ элементлардан тузилган қурилмалар иш принципи ва схемотехникасини ўрганиш ; уларнинг характеристикалари ва параметрлари билан танишиш; ночизиқ қурилмаларни ўрганиш кўникмаларини ҳосил қилиш.
5.1. Тажрибалар схемалари
5.1.1. Текшириш объектлари:
* УО ( 5.1- расм) –кучайтиргич- чеклагич;
* КЛП ( 5.2- расм) – кесма-чизиқли ўзгартиргич;
* АД (рис. 5.3) – прецизион икки яримдаврли амплитуда детектори.
5.1.2. Схема элементлари вазифалари.
* Кучайтиргич-чеклагич:
** U1, R1, R2, R3 – чизиқли инвертирловчи кучайтиргич (R1, R2лар – U1 операцион кучайтиргичдаги манфий тескари боғланин занжири);
** U2, D1 – мусбат чиқиш кучланиши учун ночизиқ манфий тескари боғланиш занжири;
** U3, D2 – манфий чиқиш кучланиши учун ночизиқ манфий тескари боғланиш занжири.
* Кесма –чизиқли ўзгартиргич:
** U1, D1, D2, R1, R2, R3; U2, D3, D4, R4, R5, R6 и U3, D5, D6, R7, R8, R9 – мос равишда 1-, 2- ва 3- ночизиқ бўғинлар, улар манфий тескари боғланиш занжирида диод бўлган операцион кучайтиргичлар асосида қурилган;
** U4, R12…R15 – 3-чиқиш бўйича U5, R10, R11 қўшимча инверторли чиқиш инвертирловчи сумматори;
** VDD – - таянч кучланиши манбаи; Х ўқи бўйича ночизиқ бўғинлар узатиш характеристикасида силжиш кучланиши пайдо қилади.
* прецизион икки яримдаврли амплитуда детектори:
** U1, D1, D2, R1, R2, R3 – бир яримдаврали инвертирловчи амплитуда детектори ( кириш сигнали ОУнинг инвертирловчи киришига берилади);
** U2, D3, D4, R4, R5 – бир яримдаврали инвертирламайдиган амплитуда детектори ( кириш сигнали ОУнинг инвертирламайдиган киришига берилади);
** C1 –фильтр конденсатори; фойдали чиқиш сигнали пульсацияларини текислашга хизмат қилади ( юқори частотали сигнални шунтлайди ва паст частотали фойдали информацион сигналнинг чиқишга ўтишига монелик қилмайди).
5.1.3. Кучланиш манбалари:
* VCC, VEE – ОУнинг ўзгармас кучланишли истеъмол манбалари;
* VSS, VDD – таянч кучланишлар манбалари;
* XFG1 –гармоник кучланиш манбаи ( сигнал манбаи);
* V1 – регулировка қилинадиган ўзгармас кучланиш манбаи (сигнал манбаи);
* V2 – ёрдамчи ўзгармас кучланишли истеъмол манбаи;
* V3 – амплитуда-модулланган кучланиш ,таянч частотаси ва модуляция частотаси () бўлган кириш сигнали манбаи.
Do'stlaringiz bilan baham: |