Variant. Mustaqil ish-2
Мавзу: 48 В кучланишли автоматлаштирилган электр таъминоти манбалари.
Режа:
48 В кучланишли автоматлаштирилган электр таъминоти манбалари
Электр энергия манбаларининг телекоммуникация хамда алока тизимларидаги урни
Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари
Телекоммуникацион қурилмалар ўзгарувчан ток энергияси билан биргаликда ўзгармас электр энергиясини ҳам истеъмол қилади. Телекоммуникацион қурилмалари томонидан электр таъминоти манбаларига қўйиладиган талаблар ортиб бормоқда. Ҳозирда телекоммуникацион қурилмалар 24, 48, 60 В кучланишларда ишлайди. 4-расмда 48 в кучланишли автоматлаштирилган электр таъминотиниг функционал схемаси келтирилган. Бирламчи тармоқ кучланиши тўртта ўтказгичдан иборат бўлиб, у телефон станциясининг кириш-тақсимлаш қурилмасига (А,В,С уч фазали ўтказгич ва нейтрал ўтказгич N) уланган. Кириш-тақсимлаш қурилмасига (1) узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб бериш учун захира двигател-генератор қурилмаси уланган. Тўғрилагич модули (4) бир фазали тўғрилагичлар гуруҳини ташкил қилиб, кириш тармоғининг нейтрал ўтказгичлари ва фазаларидан бирига, чиқиши эса назорат ва ҳимоя аккумулятор батарея блоки билан боғланган. Электр таъминоти қурилмаси чиқишлари истеъмолчиларнинг талабларига мос равишда тақсимланган. Электр энергияни тақсимлаш қурилмасида ўлчаш асбоблари (амперметр, вольтметр, ваттметр) ўрнатилган бўлиб, у тармоқдаги кучланишнинг пасайиши ёки ортишини автоматик тарзда назорат қилиб туради. Тармоқда кучланиш бўлмаган вақтида аккумулятор батареяси (6) боғлаш қурилмаси (5) орқали ишга тушади.
48В кучланишли автоматлаштирилган электр таъминотиниг функционал схемаси
Электр энергия манбаларининг телекоммуникация хамда алока тизимларидаги урни
Телекоммуникация кўп энергия талаб қилувчи соҳа бўлиб, телекомуникация тизимининг ишлашига кетадиган энергия учун кўп сарф талаб қилинади. Бунда, истеъмол қилинадиган энергиянинг катта қисми телекоммуникация соҳасининг технологик жараёнлари (сигналларни кучайтириш ва узатиш, тебранишларни генерациялаш, сигналларни қайта ишлаш, абонентлар орасидаги алоқани ўрнатиш ва ҳ.к.) учун сарф бўлади. Телекоммуникация қурилмаларининг иш сифати кўп жиҳатдан электр энергияси манбаларининг ишончлилиги орқали аниқланади. Электр таъминот манбаи таъминот тармоғидаги авария ҳолатида ҳам алоқа қурилмаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаши талаб қилинади. Бу икки омиллар (энергия сарфи ва энергия сифати) ҳам йирик алоқа тугунлари (телемарказлар, телефон станциялари ва ҳ.к.), ҳам алоҳида электрон қурилмалар электр таъминоти манбалари, тизимлари элементларини ва тузилмасини аниқлайди.
Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари
Электр энергия манбалари бирламчи (БТЭМ) ва иккиламчи электр таъминоти манбаларига (ИЭТМ) бўлинади.
БЭТМларга ҳар хил турдаги энергияларни (механик, иссиқлик, кимёвий, қуёш ва ҳ.к.) бевосита электр энергиясига айлантирувчи ўзгартиргичлар киради, яъни электромашина генераторлари, гальваник элементлар, қуёш батареялари ва ҳ.к.
ИЭТМларга бир турдаги электр энергияни иккинчи турдаги электр энергиясига айлантириб берувчи ўзгартиргичлар (трансформаторлар, тўғрилагичлар, стабилизаторлар, ИЭТМлар ва ҳ.к.) киради.
Электр энергияси тизимининг тузилиш схемаси
Қайталанмайдиган энергия манбалари. Органик ёкилғилардан бир марта фойдаланилгандан сунг ундан кайта фойдаланиб булмайди. Шунинг учун уларни қайталанмайдиган энергия манбалари ҳам деб аталади (органик ёқилғилар-нефт маҳсулотлари, тошкўмир ва бошқа ҳар хил қаттиқ ёқилғилар, газ, атом ва бошқалар).
Анаънавий энергия манбалари. Амалий жиҳатдан бошка энергия турларига караганда электроэнергия олиш осон ва ишлаб чикилган электро-энергияни узок масофаларга узатиш имкони булган манбаларига анаънавий энергия манбалари дейилади (органик ёқилғилар-нефт маҳсулотлари, тошкўмир ва бошқа ҳар хил қаттиқ ёқилғилар, газ, атом ва бошқалар).
Ноанаънавий энергия манбалари. Органик ёқилғиларда ишлайдиган анаънавий энергия манбалари ўрнини босиб электр энергияси (ёки бошқа зарур турдаги энергия) олиш имконини берадиган, ҳозирча кенг қўлланилмайдиган усул, қурилма ёки иншоотларга ноанаънавий энергия манбалари дейилади (шамол, қуёш, сув сатҳининг кўтарилиб тушиши, тўлқинлар, кичик- ва мини- ҳамда микроГЕСлар, геотермал, космик, биоёқилғи, водород ва квант).
Иссиқлик, гидравлик ва гидроаккумулясион, тўлқинлар, геотермал, атом, қуёш, шамол, биомасса ва бошқа энергия турлари.
Иссиқлик электростанциялари (ИЕС), органик ёқилғилар(кўмир, нефт маҳсулотлари ва газ)ни ёқиш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергиясини электроенергияга айлантириб берувчи энергетик агрегатлардир. Органик ёқилғилардан бир марта фойдаланилгандан.
Do'stlaringiz bilan baham: |