Easbekiston oliy va oliy ira mahsus tem tem vizirligi university term faculty pedagogy


Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг амалий таъсир этиш шакллари ва усуллари



Download 168,06 Kb.
bet14/28
Sana18.07.2022
Hajmi168,06 Kb.
#822045
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
Саидова Парвина EN

2.2. Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг амалий таъсир этиш шакллари ва усуллари

Аёл – оллоҳ яратган буюк мўъжизадир.


Аёл – оила чароғони, гўзаллик тимсоли,
фарзандлар тарбиячиси, хонадон файзидир”.

Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг амалий таъсир этиш шакллари ва усуллари ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввал миллатимизга мос урф-одатимизга ва қадриятимизга хос хусусиятлардан келиб чиқиб мавзуни очиб беришга ҳаракат қилар эканмиз, албатта мактаб. оила, маҳалла ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини назарда тутмоғимиз керакки, ижтимоий ҳаёт улар ҳамкорлигида давом этади ва ривожланади.


Ўзбек оиласидаги қизлар, аёлларнинг муомала ва мулоқот тарбияси ва одоби Шарқ маданиятига асосланади ва у ўзбек оиласининг шаклланиши узоқ тарихга эга жараён ҳисобланади. Шарқ аёллари, жумладан ўзбек аёлининг шаклу - шамойили, сийрати, маънавий оламининг шаклланишида, ислом динининг таъсири беқиёс. Қадимда оила бошлиғи бўлган эркакка ҳурмат, шарм-ҳаё, андиша, сабр ва матонат ўзбек хотин-қизларининг муҳим хислати саналган. Бундай хислатни аёллар яшаган оилаларда тотувлик, ҳамжиҳатлик вазияти қарор топиб, фарзандлари доно, ақлли ажойиб инсонлар бўлиб вояга етишган.
Арабча “аёл” сўзи - ”оила” калимаси билан ўзакдош. Эски тилимизда “оила аъзолари” тушунчаси “аҳли аёл” бирикмаси билан ифодалангани шундан.Чиндан ҳам оиланинг файзу баракаси кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ . Халқимиз бекорга аёлларимизни “уй бекаси”, “хонадон фариштаси” деб улуғламайди.Бироқ мамлакатимизни чор мустамлакачилари босиб олгандан кейинги даврда, айниқса, шўро тузуми йилларида хотин-қизларни озодликка чиқариш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш шиори остида кўпгина миллий қадриятлар оёқ ости қилинди. Бу ҳол оилаларга салбий таъсир қилиб, фарзандлар тарбияси эътибордан четда қолиб, жамият олдида янги муаммоларни юзага келтира бошлади.
Ўзбекистон халқлари ўз эркинлигини қўлга киритгандан сўнг мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий жабҳаларда, туб ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида оила, аёл, фарзандлар тарбияси масаласига ҳам эътибор берила бошланди. Аёлларсиз ҳаётни, жамиятни, тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди. Улар жамиятнинг етакчи кучлари, тадбиркор, ишчи, олима, шифокор, меҳрибон ва оқила тарбиячилардир. Давлатимиз ва унинг раҳбарияти хотин-қизларга катта эътибор бермоқдалар. Жамиятимизда хотин-қизлар турли соҳалардаги ишларда фаол иштирок этишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.
Мамлакатимиз мустақиллиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қатор муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Бизнинг ўзбек хотин-қизлари орасида жаҳон тарихида ўз номи, ўрни билан машҳур аёллар жуда кўп: Тўмарис, Сарой Мулкхоним, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Зебунисобегим, Жаҳон отин, Увайсий, Акбар отин, Зулфия, Саида каби шоиру фозилалар, ҳукмдорлар ўтган.
Жаҳон маданияти ва маънавияти хазинасига Ал-Хоразмий, Беруний, ибн Сино, имом ал-Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Қошғарий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби юзлаб алломаи замонларни дунёга келтириб, тарбиялаб берган ҳам бизнинг заминда камолга етган ўша оналар ва аёллардир.
Айни кунларда мамлакатимиз мутсақиллигини мустаҳкамлашда, республикамиз тараққиётида, ўтмиш аждодларимиз анъаналарини давом эттиришда хотин-қизларимизнинг улушлари ниҳоятда юксак.
Давлат ва жамият қурилишида фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларимизнинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан юксак қадрланмоқда. Мустақиллик йилларида ҳалол меҳнат қилиб, жамиятимиз тараққиётига ўзининг муносиб улушини қўшган хотин-қизларимиздан 10 нафардан зиёди энг юксак “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, 100дан ортиқ қизларимиз бугунги кунда “Зулфияхоним” номи билан машҳур унвонларга эга экан, 300 дан ортиқ аёлларимиз турли давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Аёллар жамиятда катта кучдир. Уларнинг ҳар бири ўзига хос шахс, ҳар бири ўзгача тарих, ҳар бирининг ўзга бир олами, диди, фаросати, қобилияти бор.Аёллар жамиятда барча соҳаларда хизмат қилиб келмоқда. Бундан ташқари ўзбек аёли зиммасига ўта миллий, Шарқона маънавиятни сақлаб қолиш ва уни янада юксак даражаларда, замонавий асосларда давом эттириш масъулияти юкланган. Ҳаё, ибо, иффат, фаросат, орасталик, назокат, сами- мийлик, камтарлик, оқилалик, уддабуронлик, гўзаллик каби Шарқона фазилатлар чинакам маънавиятли аёлларимизга хос хусусиятлардир.
Мамлакатимизда аёлларга ўзгача ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатилади. Юртимизда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишда хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида ҳам аёллар ҳақида ғамхўрлик мазмуни мужассамдир. Шу ўринда республика хотин-қизлар қўмитаси қошида тузилган “Олима аёллар”, “Ҳуқуқшунос аёл”, “Иқтисодчи ва тадбиркор аёл”, “Аёл ва экология” уюшмалари иши ва “Оила” илмий-амалий маркази фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Инсоният пайдо бўлибдики, фарзанд тарбияси энг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Ҳар қандай жамият, тузумда келажак авлод тарбияси, истиқболи бирламчи вазифалардан ҳисобланади. Зеро, Ватан тараққиёти, миллат истиқболи шу заминда вояга етаётган ўғил-қизлар камоли билан чамбарчас боғлиқ. Турли хил даврларда фарзанд тарбиясига бўлган эътибор турли даражада бўлган. Қайси жамият ўз наслининг истиқболини ўйламас экан ана ўша жамият инқирозга учраши, парокандаликка юз тутишига тарих саҳифалари орқали кўп бора гувоҳи бўлганмиз.
Бугун Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Улар манфаатини ҳимоя қилиш, баркамол бўлиб вояга етишлари ва қулай шарт-шароитларда ўқишлари, меҳнат қилишлари ва имкониятларнинг яратилиши ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишидир. Ёшларнинг дунёқараши, ҳаётий мақсадлари, ижтимоий мўлжаллари, ўзларини қандай тута билишлари мамлакатимизнинг келажак тақдири билан жуда уйғун.
Ўзбекона қарашларда қадимдан қиз бола тарбиясига алоҳида эътибор билан жиддий қаралади. Ўзбекчиликда қизларнинг юриш-туриши, гап-сўзи, ўзини тутишию, эпчил-чаққонлиги у кўзга кўринган пайтдан бошлаб одамларнинг оғзига тушади. Элимизда қиз боланинг чиройидан кўра унинг ҳусни хулқи, эпчил, чаққон, пазандаю чеварлигига кўпроқ аҳамият берилади.
Шунинг учун ҳамки қизнинг туғилганидан бошлаб, унга муомала маданияти, кийиниш маданияти, озодалик ва тозалик, оилада одоб-ахлоқ қоидаларини қатъий ўргатиб борилади. Ҳар бир қиз – ана шу оиланинг юзи, ору-номуси деб баҳо берилади. Умуман олганда, қиз фарзандимиз дунёга келган кундан бошлаб уни ҳар томонлама етук, комила этиб тарбиялашга ва соғлом бўлиб вояга етишига жиддий эътибор қаратамиз. Дунё гўзаллари қадду-қомати, тиниқ юзию ва ҳоказо шунга ўхшаган диққатни тортадиган ташқи чиройи билан латофатли саналсада, бундай сифатлар иккинчи даражали хисобланади. Албатта, биринчи ўринда юқорида айтиб ўтган қиз боланинг одоб-ахлоқи ва ўзида ибо-ҳаё, чиройли муомала-мулоқот ва озодалиги каби зебо хислатларни мужассам этган феъл-атвори билан тўкис ҳуснга эга ҳисобланган. Ўтмиш авлодларимиз ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, кўз олдимизга Тўмарис, Қутлуғнигорхоним, Гавҳаршодбегим, Зебинисо, Увайсий, Нодира яна юзлаб номларини келтириш мумкин бўлган аёлларимиз борки, уларнинг шиддаткорлиги, оқилалиги, сабр-тоқатлилиги билан бирга ибо, ҳаёси билан ҳам ўрнак бўлишган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пуҳта эгаллаши учун барча шароитларни яратиш, айниқса, қизларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўла қамраб олиш, уларнинг саломатлигини асраш, одоб-ахлоқ меҳёрлари ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида кўп бора таъкидлаганлар.
Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг амалий таъсир этиш шакллари ва усуллари ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввалло уларни оилада хам , тарбия масканида ҳам, жамоатчилик жойида хам , хатто маҳаллада ҳам хотин-қизлар етакчи ва улар тарбияда бош-қош ҳисобланади.

Download 168,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish