Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

тамойиллари. 
Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунига 
асосан, корхоналар мулк эгаси ѐки у тайинлаган вакиллик органи, меҳнат 
жамоаси ѐки муассислар гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун-
қоидаларга асосан ташкил қилиниши мумкин. Шунингдек, корхоналар агар
корхона мулки эгаси ѐки у тайинлаган вакиллик органининг розилиги бўлса, 
фаолият юритаѐтган корхона таркибидан бир ѐки бир нечта таркибий 
бўлинмаларни, ушбу бўлинмаларнинг меҳнат жамоалари ташаббусига кўра, 
ажратиб чиқариш натижасида ҳам ташкил этилиши мумкин. 
Корхона жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ва улар тўғрисидаги 
ҳолатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил ҳуқуқий шахс 
мақомидаги шўъба корхоналари, филиаллар, ваколатхоналар, бўлим ва 


бўлинмаларни ташкил қилиши мумкин. Корхона қонун ҳужжатларида 
белгилаб қўйилган тартибда махсус давлат органларида рўйхатга олинган 
кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомига эга 
бўлади. 
Иқтисодиѐтнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг 
ўсиши фаолият юритаѐтган корхоналардан ташқари, янги корхоналарни 
ташкил қилиш ва ишга туширишга асосланади. Бундай қадам иқтисодий 
жиҳатдан мақбулликка, ресурслар имконияти ва корхона маҳсулотларига 
бўлган талабга асосланади. Бирон-бир маҳсулотнинг тақчиллиги ѐки умуман 
йўқ бўлиши ҳам, янги корхона фаолиятини ташкил қилишга сабаб бўлиши 
мумкин. 
Янги корхонани ташкил қилиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга 
оширилади: 

корхонани ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши; 

корхона муассисларини танлаш; 

таклиф қилинаѐтган маҳсулотга бозор талабини ўрганиш; 

корхона Низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларни аниқлаш 
ва шакллантириш; 

корхона таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайѐрлаш; 

давлат рўйхатидан ўтказиш; 

муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайѐрлаш; 

солиқ идораларида рўйхатдан ўтиш. 
Корхонани ташкил қилишдан ташқари, унинг молиявий барқарорлиги ва 
самарали фаолиятини таъминлаш, бозор муносабатлари ва рақобатчилик 
шароитларида жуда муҳимдир. Амалиѐтдан олинган хулосаларга кўра, бу 
қоидаларга риоя қилмаслик натижасида корхонани ташкил қилишга кетган 
барча саъй-ҳаракатлар ўзини оқламайди ҳамда ижтимоий ишлаб чиқариш 
ривожланишининг микро ва макроиқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир 
кўрсатади. Яъни молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган корхоналар энди 


ташкил қилинган ѐки фаолият юритаѐтганлигидан қатъи назар, банкротлик 
ҳолатига тушиб қолиши мумкин. 
Янги ташкил этилган корхона фаолиятидан қуйидаги мақсадлар 
кўзланади: 
-
истеъмолчилар талаб қилаѐтган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 
кўпайтириш ва уни сотишдан фойда олиш; 
-
ишлаб чиқаришда банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш ва шу орқали 
иш билан таъминлашдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш; 
-
ишлаб чиқаришга мавжуд қушимча ресурсларни жалб қилиш; 
-
фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда янги саноат маҳсулот-
ларини ишлаб чиқариш; 
-
якка тарзда ѐки ҳамкорликда фаолият юритиш учун кичик корхона 
(ўртоқчилик каби) ташкил қилувчи алоҳида фуқаролар ѐки шахслар гуруҳи 
аъзоларининг шаҳсий эҳтиѐжларини қондириш; 
-
ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш орқали бозор 
фаолиятини кенгайтириш. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish