Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet108/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Полимеризацияланган полимерлар (полистирол, полиетилен, поли­изобутилен, полиметилметакрилат ва ҳ.к.) молекулалари бир неча бор боғланган мономерлардан олинади.
Поликонденсацияланган полимерлар (фенол-алдегид, эпоксид, мочевино-формалдегид, полиефир ва ҳ.к.) асосий моддадаги фунционал гуруҳлар орасидаги кимёвий бирикиш натижасида ҳосил бўлади.
Чизиқли полимерларнинг фазовий тузилишдаги хилидан фарқи шун­даки, иссиқлик таъсирида чизиқли полимерлар юмшайди, совит­ганда эса аввалги ҳолатига қайтади, физик-механик хоссалари ва таркиби деярли ўзгармайди. Ҳарорат янада кўтарилса у ёнади. Фазовий тузилишдаги полимерлар иссиқлик таъсирида қисқа муддатда пластик ҳолатга ўтади, кейин тутайди ва ёнади. Совиганда эса аввалги ҳолатига қайтмайди. Полимерлар бу икки хусусиятига кўра икки гуруҳга бўлинади: термопластик ва термореактив поли­мерлар.
Чизиқли полимерларни — термопластик, фазовий тузилишдагиларни эса термореактив полимерлар деб аталади.


Пластмассаларнинг
меъморчиликдаги ўрни

Пластмассалардан яратилган меъморий шакллар қурилишда конструктив элементлар танлашда алоҳида ўрин тутади. Герма­нияда «ПФГ-2000» типдаги тураржой қурилишида кўпик полиу­ретандан ва икки қатламли шишапластдан тайёрланган қути кўринишидаги панеллар ишлатилган. Панелнинг конструкцияси таянчлар орасидаги масофани 9,2 метргача узайтиришга имкон берган. Панел жуда енгил бўлгани сабабли уни қўлда монтаж қилиш мумкин. Бундай панелларнинг 39 таси билан 11 соат давомида бино қуриш мумкинлиги исботланган. Панелларнинг монтажи темир болт ва сув ўтказ­майдиган прокладкалар ёр­дамида амалга оширилади. Иссиқлик радиатори, товушдан ҳимоя қилиш ашёлари ва бошқа турдаги аппаратуралар панелларнинг қопламалари орасига монтаж қилинади.


Пластмасса панелларнинг тузилиши бўйича учта турга ажратиш мумкин: текис, релефли ва фазовий.
Тураржойларнинг ташқи кўринишини яратишда қурилиш ашё­ларининг пластиклик хусусиятлари катта аҳамиятга эга. Бинонинг асосий юк кўтарувчи кон­с­трукцияси енгил темир ром­дан иборат. Бу ромларга 3 қатламли пластмасса панел­лари монтаж қилинади (10.1-расм).
Сўнгги йилларда кўпик­пластлардан тайёрланган бир қатламли купола кон­с­трукциялар қурилишда кенг ишлатилмоқда. Шундай купола конструкцияларидан бирини Калифорния универ­ситети битирувчилари пластмассадан тайёрлаганлар. Уларнинг таркиби 25% шиша, 70% «Нетрон» полимер смоласи ва 5% ёнғиндан изоляцияловчи кукундан иборат.
Бундай купола конструкция асосга ўрнатилгандан кейин ички томони 5 см қалинликдаги кўпикпласт билан, ташқи томони эса 3 мм қалинликдаги цемент қоришмаси билан қопланади.
Ҳаво билан шишириладиган қайиқ, автомашина ғилдираклари, ҳаво шарлари, дирижабл ва ҳоказолар пайдо бўлганига кўп йиллар бўлишига қарамасдан ҳаво билан тўлдириладиган иншоотлар яқинда яратилди.
Бундай кўринишдаги замонавий иншоотларнинг қопловчи ашёси мато ва синтетик толалардан иборат. Қопловчи ашё мустаҳкам, сув ва ҳаво ўтказмайдиган, енгил, ёнмайдиган, иссиқ ва совуққа чидамли бўлиши керак. Синтетик тола сифатида: полиамид (капрон, нейлон ва ҳ.к.), полиефир (лавсан, терилен ва ҳ.к.), полиакрилонитрил (нитрон, орлон ва ҳ.к.), поливинилспирт ва полипропилен ишлатилади. Қопловчи ашёларнинг ҳавони ўтказ­маслик хусусиятларини ошириш учун полимер қопламалар ёки пардалар ишлатилади. Бундай қоплама ашёларнинг мустаҳкамлиги 300—600 МПа бўлиши мумкин.
Ҳаво билан тўлдириладиган иншоотларнинг турғунлигини таъмин­лаш учун иккита усул қўлланилади: 1) ҳаво босимини қоплама тагида ушлаб туриш; 2) шиширилган юк кўтарувчи конструктив элементларни ишлатиш. Биринчи ҳолатда юқоридан таъсир қиладиган юк таъсирини сиқилган ҳаво ўзига қабул қилса, иккинчи ҳолатда бу таъсирни шиширилган конструктив элементлар қабул қилади.
Сиқилган ҳаво таянч бўлган иншоотларда ҳаво босими шамоллаткич ёки насослар ёрдамида таъминлаб турилади (10.2-расм).
Бундай иншоотларда қоплама сифатида турли рангдаги ПВХ билан ишланган ашёлар ишлатилади.
Мутахассислар фикрига кўра сиқилган ҳаво билан ишлайдиган сфера шаклидаги куполалар ўлчами 40 км гача бўлиши мумкин. Диаметри 2 км ва баландлиги 240 метр бўлган куполалар ичида сунъий иқлим яратиш мумкинлиги эътироф этилган.
Қопламалар иккита ялтироқ қатламдан иборат бўлиб, кесими 270 мм бўлган канат билан боғланади. Бундай куполаларнинг хизмат муддати 100 йил. Қопламанинг хизмат муддати кам бўлса, улар доимий равишда куполанинг шаклини сақлаган ҳолда алмаш­тириб турилиши назарда тутилади.
Республикамизда ҳаво билан тўлдириладиган иншоотлар меъмор­чиликда ўз ўрнини топмади. Ҳозирги кунда бундай иншоотларнинг биронтаси мавжуд эмас. Бу эса республикамизда ҳаво билан тўлғизиладиган иншоотларни яратиш борасидаги изланишлар талаб даражасида эмаслигидан далолат беради. Бунга сабаб, қуруқ-иссиқ иқлим таъсирида куполалар хизмат муддатининг камайиб кетиши ҳамда пластмасса саноатининг ривожланиши зарурлиги бўлиши мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳаво билан тўлдириладиган иншоотлар хизмат муддати 10 йилдан ошмайди. Бундай конструкцияни ушлаб туриш ҳаво босимини ўзгартирмасдан ушлаб туриш каби муаммоларга боғлиқ.
Ҳозирги кунда ёнғинга чидамли AОCМ шишапласт яратилган. У юқори ҳароратда ҳам бемалол ишлаши мумкин. Шундай шишапластлардан Aнглияда «Aнилюкс», «Варерайт», Aмерикада «Плутон» каби турлар мавжуд.
Бундай полимер ашёларнинг конструктив сифати ва хоссалари анча юқори бўлади. Мустаҳкам пластмассаларни яратиш мумкинлиги бир қатор обектларда ўз исботини топди. Бунга, асосан илмий-техниканинг ривожланиши сабаб бўлди.
Пластмассаларнинг ишлатилишига аниқ меъморий ишланмаларни мисол қилишимиз мумкин. Жумладан, П. Кука гуруҳи яратган «Ҳашаматли шаҳар», И.Фридман яратган «Ҳаракатчан шаҳар», К.Тамами яратган «Яшайдиган гулбарг» ва ҳ.к.
Меъморчиликнинг келажаги ҳақида қуйидаги аксиомани қабул қилиш лозим: «Мармар чиройлилиги, ёғоч ўймакорлиги ҳеч қачон йўқолмайди. Улар ердаги борлиқ сифатида доимо қолади».
Ҳозирда полиуретан барча кўрсаткичлари билан ёғоч билан рақобатлашиши мумкин. Яна бир неча 10 йиллардан кейин пластмасса темир билан тўла рақобатлаша олади деган фикр соҳа олимларининг ҳалқаро анжуманида эътироф этилган. Бошқача айтганда пластмасса барча ашёлардан устунлигини исботламоқда. Бундай ривожланиш чуқур маънода қарама-қаршиликларни келтириб чиқа­риши мумкин.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish