Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet141/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Казеинли бўёқлар — пигмент, казеин, мой, оҳак, бура ва антисептикдан иборат қуруқ аралашма ҳолида чиқарилади.
Саноатда 31 хилдаги рангли казеин бўёқлар ишлаб чиқарилади. Бундай бўёқ тайёрлаш учун қуруқ аралашмага сув қўшиб қориштириб бўяш учун тайёр ҳолатга келтирилади. Сифатли казеин бўёқ совуқ сувда бир соат ичида батамом эриб кетади ва 1 см2 да 100 та тешиги бўлган сим ғалвирдан сузиб ўтказилади. Манний крупага ўхшаган, ҳамда ушлаб кўрилганда силлиқ, яъни эримаган казеин қолмайди.
Бўяш учун тайёр ҳолда келтирилган казеинли бўёқларнинг беркитувчанлиги 200 г/м2 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Казеинли бўёқлар биноларнинг пишиқ ғиштдан қурилган ва сувалган фасадларини, ички ёғоч-тахта ва сувоқ юзаларини бўяш учун ишлатилади.
Силикатли бўёқ — калийли шиша эритмаси ҳамда пигментлар билан бўрнинг қуруқ аралашмасидан ташкил топган.
Силикатли бўёқлар тайёрлаш учун фақат эрувчан калий шишасини ишлатиш мумкин. Aгар натрийли эрувчан шиша ишла­тиладиган бўлса, бўялган жойда оқ доғлар пайдо бўлиб қолади. Биринчи марта бўяш учун зичлиги 1,14 га тенг бўлган, унинг устидан иккинчи марта бўяш учун эса 1,18 г/м3 га тенг бўлган суюқ шиша ишлатилади. Силикатли бўёқнинг беркитувчанлиги 200 г/м3 дан катта бўлмаслиги лозим.
Силикатли бўёқлар биноларнинг пишиқ ғиштдан қурилган ва сувалган фасадларини, шунингдек ИИ ва ИИИ класс бино ва ин­шоотларнинг нам тегадиган сувалган юзаларини бўяш учун ишлатилади.
Фасадбоп минерал бўёқлар — пигмент билан тўлдиргичнинг қуруқ аралашмасидан иборат бўлади. Тўлдиргич сифатида (унинг оғирлигига нисбатан 10% миқдорда казеин елими қўшилган) нафис майдаланган оҳактош ишлатилади. Пигмент ҳамда тўлдиргич ашёдан қандай миқдорда олиш кераклиги тайёрланадиган бўёқ рангига боғлиқ.
Бу бўёқлар сувалган ва сувалмаган ғишт биноларининг ички ва ташқи томонларини бўяш учун ишлатилади. Бўёқни ишлатишдан олдин унга 1:1 нисбатда совуқ сув қўшиб суюлтирилади ва казеин елим батамом бўккунча 1-2 соат идишда қолдирилади. Шундан кейин бўёққа 10—15% сўнмаган оҳак ва унинг оғирлигига нисбатан 1,5-2% миқдорда ош тузи қўшилади. Сўн­маган оҳак бўёқда сўндирилгандан кейин, мўйқалам юрадиган ҳолатга келгунча сув қўшиб суюлтирилади ва 1 см2 да 900 та тешиги бор сим ғалвирдан сузиб ўтказилади. Пигмент билан тўлдиргичнинг, яъни нафис майдаланган оҳак тошнинг қуруқ аралашмаси ҳам чиқарилади. Ғалвирдан ўтган масса ҳайвонот маҳсулотидан тайёрланган 2 л елимга солиб бўктирилади ва 10 л бўлгунча сув қўшиб суюлтирилади. Тайёр бўёқ 1 см2 да 900 та тегишли бор сим ғалвирдан сузиб ўтказилади. Бундай бўёқ худди одатдаги елимли бўёқ сингари ички бўёқ ишлари учун ишлатилади.
Мойли бўёқлар бўёқчилик ишларида энг кўп ишлатиладиган бўёқлардир. Мойли бўёқлар уларни тайёрлашда фойдаланилган боғловчининг сифатига ва пигментнинг турига қараб ҳар хил юзаларни бўяш учун ишлатилади. Масалан, ташқи юзаларни бўяш учун литопонли оқ бўёқ ишлатиш ман қилинган, чунки, улар ёруғлик таъсирида қорайиб кетади. Қўрғошинли оқ бўёқни эса турар жойларнинг ички юзаларини бўяш учун ишлатиш ман қилинган, чунки унда одам учун зарарли моддалар бор. Янги сувалган жойни сариқ крон билан бўяшга рухсат этилмайди, чунки у ишқор таъсирига бардош беролмайдиган бўёқ.
Ўсимлик мойидан тайёрланган алиф мой қўшилган бўёқлар ички ва ташқи бўёқ ишларини бажаришда, бино ва иншоотлардаги темир, ёғоч-тахта ва қуриган сувоқ юзаларини бўяш учун ишлатилиши керак.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish