(Гоффман ва Крендфильддан).
1—абсолют рефрактерлик даври; 2—нисбий рефрактерлик даври; 3—супернормаллик даври; 4 — нормал қўзралувчанликнинг тўла тикланиш даври.
Юракнинг мускул ҳужайраларида ҳаракат потенциали скелетнинг мускул ҳужайраларидагига қараганда узоқроқ давом этади. Юрак минутига 70 мартадан уриб турганда мускул ҳужайраларида ҳаракат потенциали жами 0,3 секунд давом этади. Ҳаракат тютенциалининг давом этиш вақти юрак қисқаришларининт частотасига қараб ўзгаради: ҳаракат потенциалларннинг давом этиш вақти юрак тезроқ урганда қисқаради ва юрак сийракроқ урганда узаяди. Аввалги қўзғалиш тўлқини тугаши билан навбатдашси қанча эртароқ бошланса, у ўшанча қисқароқ давом этади, демак, ҳаракат потенциали ўшанча тез ўтади. Юрак мускулининг синоатриал тугунда пайдо бўлувчи турли қўзғалиш ритмини ўзлаштириш, яъни қўзғалиш ритмига ўрганиб олиш қобилияти шунга асосланади. Юракда қўзғалиш тўлқинининг давом этиш вақти тез ўзгара олганидан, юрак бир ритмда ишлашдан бошқа бир ритмда ишлашга тез ўта олади.
Юрак мускулининг рефрактерлиги. Юрак мускули қўзғалган вақтда сунъий таъсиротга ёки автоматия ўчоғидан ўзига келаётган импульсга қўшимча қўзғалиш билан жавоб қайтариш қобилиятидан маҳрум бўлади. Юракнинг шундай қўзғалувчан бўлмай туриш ҳолати абсолют рефрактерлик деб аталади. Абсолют рефрактерликнинг давом этиш вақти ҳаракат потенциалининг давом этиш вақтидан пича калтароқ: юракиинг қисқаришлар ритми минутига 70 бўлганда 0,27 секундга тенг (15-расм).
Якка таъсиротга жавобан юрак систоласи қанча давом этса, юрак мускулининг рефрактерлик даври ҳам ўшанча давом этади. Шунинг учун юрак мускули тез-тез бўладиган такрор таъсиротларга тетанус деган сидирға қисқариш билан жавоб қайтара олмайди . Таъсирот частотаси катта бўлганда юрак мускули кетма-кет келувчи ҳар бир таъсиротга жавоб қайтармайди, балки ҳар иккинчи, учинчи ёки тўртинчи (юрак мускулининг рефрактерлик даври тамом
бўлгач келувчи) таъсиротга жавоб қайтаради, холос. Айни вақтда юрак якка-якка қисқариб бир қисқариш иккинчисидан ажралган бўлади. Экспериментдаги сунъий шароитдагина, юрак мускулига баъзи усуллар билан таъсир этиб унинг рефрактерлик даври кескин даражада қисқартилгандагина унинг сидирға тетаник қисқариши кузатилган.
Абсолют рефрактерлик даври тугагач қўзғалувчанлик аста-секин тикланиб, аввалги даражасига келади. Бу нисбий рефрактерлик даври бўлиб, 0,03 секунд давом этади. Бу пайтда юрак мускули бўсаға кучдаги таъсиротдан юқори бўлган жуда кучли таъсиротларга қўзғалиш билан жавоб қайтара олади.
Нисбий рефрактерлик давридан сўнг, супернормал қузғалувчанлик, даври бошланади. Бу давр жуда калта бўлиб, унда қўзғалувчанлик. ошганлиги қайд қилинади. Бу пайтда юрак мускули бўсағадан паст таъсиротга ҳам қўзғалиш билан жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |