Автоматиянинг анатомик субстрати ва табиати. Катта ёшли ҳайвонларда автоматия юракнинг ўтказувчи системасида тўпланган атипик мускул толаларига хос.
Ташқаридан қандайдир ритмик таъсирот келмай туриб ритмик импульслар ҳосил бўлишини юракнинг бошқа ҳужайраларидан ажратиб олинган ҳужайрасида кузатиш мумкин. Бу, юрак ҳужайраларипп организмдан ташқарида ундириб (культура қилиб) исбот этилган. Шу мақсадда ёш ҳайвоннинг, масалан, каламуш юрагининг бир қисми қирқиб олинади ва унга ҳазм шираси билан таъсир этилади, бу шира айрим ҳужайраларни худди цементдек бириктириб турувчи оқсилларни (ҳужайрадан ташқаридаги оқсилларни) ҳаммадан олдин эритиб юборади, лекин ҳужайраларнинг ўзини емиришга улгурмайди. Шундай усулда бир-биридан ажратилган ҳужайралар қон зардоби билан ювилади ва шиша ликопчада 37° ли термостатга қўйилади. Озиқ бўладиган қон зардоби вақт-вақти билан янгилаб турилади. Бир неча соатдан кейин баъзи ҳужайралар (тахминан 100 тадан биттаси) минутига 10 дан 150 тагача частота билан ритмик
1 1-расм. Юракнинг қўзғалишлар частотаси диастола вақтида ритмни бошқарувчи ҳужайра мембрана по-тенциали ортишига боғлиқ эканли-гнни кўрсатувчи схема (Гоффман ва Кренфильддан).
Мембрана потеициалинннг критнк даражаси пунктир бнлан кўрсатилган.
равишда қисқара бошлайди. Организмдан ташқарида ундириладиган бундай ҳужайралар автоматиясини40 кунгача сақлаб тура олишган. Бу вақт ичида айрим ҳужайралар бир-бирига қўшилиб, тўр ҳосил қилган, ўсган ва бўлина бошлаган.
Культурада қисқарувчи бир нечта ҳужайра бўлса, улар турли ритмда қисқариши мумкин. Бироқ ҳужайралар орасида анатомик боғланиш қарор топса, тезроқ қисқариб турган ҳужайрага хос бир хил ритмда қисқара бошлайди. Бу ҳужайра юксак автоматияга эга бўлиб, қолган ҳужайраларнинг автоматия қобилиятини сўндираётгани кўриниб турипти. Бир вақтда (синхрон) қисқараётган ҳужайралар гуруҳи иккига бўлинса, ҳар ярми турли частота билан қисқара бошлайди.
Баён қилинган тажрибалар юракнинг баъзи мускул ҳужайралари автоматиянинг анатомик субстрати эканлигини исбот этади; бу юрак автоматиясининг миоген назарияси деб аталувчи назарияга мос келади.
Ҳужайра ичига микроэлектрод киритиб ўтказилган электрофизиологик тадқиқотлар (41-бет) юрак ритмини бошқарувчи мускул толаларининг характерли хусусиятини аниқлади. Бу хусусият шундан иборатки, икки қисқариш оралиғида, диастола пайтида, автоматик қўзғалувчи ҳужайрада аста-секин мембрана потенциали (40-бет), яъни протоплазма билан ҳужайранинг ташқи юзаси орасидаги потенциаллар фарқи камаяди. Потенциаллар фарқи маълум критик миқдоргача камайганда, ҳужайранинг электр заряди бирданига ўзгаради, бу эса ҳужайранинг қўзғалганидан далолат беради. Ҳосил бўлган қўзғалиш тўлқини бошқа ҳужайраларга (аввалига яқинроқда жойлашган ҳужайраларга, кейинчалик эса узоқроқдаги ҳужайраларга) тарқалади ва улар ҳам қўзғалади. Шунга кўра автоматик қўзғалувчи ҳужайра юрак ритмини бош-қарувчи бўлиб қолади. Тарқалувчи қўзғалиш процесси ҳосил бўлиши учун мембрана потенциали 20—-30 мв қадар камайиши шарт. Диастола вақтида мембрана потенциали қанчалик тез ўзгарса, ритмни бошқарувчи ҳужайра шунчалик тез-тез қўзғалади, демак, юрак шунчалик тез-тез қисқара бошлайди (11-расм). Бу фактлардан, ритмни бошқарувчи ҳужайралар автоматияси улардаги электр ҳолатининг ўзгаришига боғлиқ, деган хулоса чиқади.
Диастола вақтида ҳужайра ичидаги электр потенциалининг автоматик ўзгариши синоатриал тугун ҳужайраларига характерли, шу билан бирга, тугуннинг турли қисмларида ётган бир неча ҳужайра одатда , баравар қўзғалади. Бундан, тугун автоматияси кўп ўчоқли, деган маъно чиқади. Юракнинг муайян вақтда ритмни бошқарувчи вазифасини бажармаётган ҳужайраларида, масалан, атриовентрикуляр тугун толаларида ва Пуркине толаларида диастола пайтида потенциал ўз-ўзидан секин-аста ўзгармайди. Бироқ бу ҳужайраларга синоатриал тугундан импульслар келмай қўйса, уларда потенциаллар фарқи қўзғалишни пайдо қиладиган даражагача бирдан камая бошлайди. Шундай қилиб, бу ҳужайраларда азтоматия уйғонади ва ҳужайралар юрак ритмини бошқарувчи бўлиб қолади.
Лекин ҳужайра зарядининг ўз-ўзидан ритмик равишда ўзгариб юрак автоматия-сига асос бўлиш сабаби ҳозирча мутлақо аниқ эмас. Ритмни бошқарувчи ҳужайрвлар-да юракнинг бошқа мускул толаларидагига нисбатан кўпроқ бўлган ацетилхолин авто-матияда маълум роль ўйнайди, деган фикр бор. Синоатриал ва атриовентрикуляр тугунларнинг ҳужайраларида натрий қисқарувчи миокарддагига нисбатан кўп. Бу ионлар қўзғалиш процессида катта роль ўйнагани учун натрийнинг кўплиги балки муҳимдир. Ритмни бошқарувчи ҳужайралардаги модда алмашинув процессларининг хусусиятлари (юза мембраналарининг ҳолатини ўзгартириш) автоматияга сабаб бўлса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |