Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Юрак мускулининг асосий физиологик хоссалари



Download 13,93 Mb.
bet43/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   493
Bog'liq
fizi

Юрак мускулининг асосий физиологик хоссалари
Ҳар қаидай мускулдаги сингари, юрак мускулида ҳам қўзғалувчанлик, яъни таъсиротга қўзғалиш билан жавоб бера олиш, қисқарувчанлик, яъни қисқара олиш ва ўтказувчанлик, яъни қўзғалишни ўтказиш хоссалари бор. Бундан ташқари, юракда ритмик автоматия қобилияти ҳам бор.
Қўзғалувчанлик. Юрак мускулини механик, термик ва химиявий таъсиротлар қўзғата олади. Бу таъсирловчиларнинг қайси бири таъсир этса ҳам, юрак мускули қўзғалиб, қисқариши мумкин. Бироқ бунинг учуи таъсирот кучи бўсаға кучига (33-бет) тенг ёки ундан юқори бўлиши лозим. Бўсаға кучидан паст таъсиротлар юракни қўзғата ва қисқарта олмайди.
Юракка якка таъсирот аста-секин кучайтира борилса қуйидаги манзарани кузатиш мумкин: бўсага кучидаги таъсиротга юрак ўзи қодир бўлган максимал куч билан қисқариб жавоб беради. Таъсирот янада кучайтирилганда юракнинг қисқариш кучи ўзгармайди, яъни юрак бўсаға кучидаги таъсиротга жавобан қанча куч билан қисқарган бўлса, кучлироқ таъсирот бсрилганда ҳам ўшанча куч билан қисқаради. Бунинг маъноси шуки, юракнинг қисқариш кучи таъсирот кучига боғ лиқ эмас, яъни таъсирот кичик бўлса, юрак мутлақо жавоб бермайди, таъсирот кучи бўсаға кучидан юқори бўлса, юрак максимал куч билан қисқариб жавоб беради.
Боудич шундай фактларга асосланиб «бор еки йўқ» қонунини1 таърифлаб берган. Бу қонун эмпирик равишда топилган қоида бўлиб, фақат маълум шароитдагина аҳамиятли. Гап шундаки, юрак мускули турли кучдаги таъсиротларга барча шароитда бир хил жавоб беравермайди: температурага, мускулнинг чўзилишига, чарчаш даражасига, озиқли эритма таркиби ва шу кабиларга қараб, «бор» ўзгаради.
Таъсиротга юрак мускули доим жавоб қайтаравермаслигини юрак бўлмалари билан қоринчалари миокардининг ажратиб олинган ва автоматик равишда қисқармаётган бир бўлагида тажриба қилиб кузатиш мумкин. Шу бўлак бир хил кучдаги ритмли электр импульслар билан таъсирланса, биринчи таъсиротга жавобан озгина қисқаради, иккинчи таъсиротга жавобан сал кўпроқ, учинчи таъсиротга жавобан янада кўпроқ қисқаради, ниҳоят, қисқариш максимал даражага етади.
Боудич кашф этган бу ҳодиса пилла поя деб аталади (12-расм). Бу ҳодиса «бор ёки йўқ» қонуни юракка татбиқан нисбий ва шартли эканлигини кўрсатади.
Юракни электр ёки механик таъсирот билан қисқартиш мумкинлиги медицина практикаси учун муҳим. Масалан, юрак бирданига тўхтаб-қолганда ёки хаддан ташқари сийрак ритм билан қисқариб, организмнинг қонга талабини қондира олмай қолганда миокардга ёки ҳатто кўкрак қафаси юзасига ритмик электр стимуллар билан таъсир этиб юракни қисқартиш ёки тезроқ урдириш мумкин. Бундай ҳолларда махсус асбоблар — электрон стимуляторлар электр таъсиротлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Чўнтак соатидек келадиган ва 3—5 йилга етарли ток манбаи билан таъминланган кичик габаритли стимулятор баъзи касалликларда бемор терисининг остига, ундан кетувчи электродли симлар эса қоринча миокардига тикиб қўйилади берган ритмда ишлайди. Стимулятор эса, шу тариқа, сунъий йўл билан ритмии бошқарувчи бўлиб қолади.Юрак тўхтаб қолганда уни кўлда ритм билан қисиб механик таъсир кўрсатиш (юракни массаж қилиш) усули ҳам қўлланилади. Бу чоранинг моҳияти икки хил: биринчидан, юракни механик механик таъсирот билан шу тариқа қисқартиш мумкин; иккинчидан, юракни ритм билан қисилганда қон ундан томирларга чиқади, ҳаёт учун муҳим органлар минимал миқдордаги қон билан шу тариқа таъминланиши мумкин.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish