16-расм. Электрокардиограммани ёзиб олувчи радиопередатчик. (одам бошидаги шлёмга ўрнатилган)
17-расм. Электрокардиграмма олиш учун қўлланиладиган стандарт усулларда электродларни ўрнатиш схемаси ва бу усуллар да олинадиган чизиқлар.
Оёқ-қўл ва кўкрак қафаси юзасидан электрокардиограмма олишнинг бир қанча усуллари таклиф қилинган. Оёқ-қўлдан электрокардиограмма олишнинг учта стандарт усули қабул қилинган. (17-расм): бу усулларда электродлар қуйидагича қўйилади: I усулда: ўнг ва чап қўл, II усулда: ўнг қўл —чап оёқ, III усулда: чап қўл — чап оёқ.
Кўкрак қафасидан электрокардиограмма олиш учун электродни 18-расмда кўрсатилган 6 нуқтадан бирига қўйиш тавсия этилади. Унг қўлга қўйилган электрод ёки ўзаро бирлаштириб иккала қўлга ва чап оёққа қўйилган уч электрод иккинчи электрод бўлиб хизмат қилади. Бирлашган учта электрод иккала қўлга ва чап оёққа қўйилганда элек-трокардиограмманинг шакли фақат кўкракдаги электродда содир бўлаётган электр ўзгаришларига боғлиқ. Иккала қўлга ва оёққа қўйилган бирлашган электрод индифферент, ёки «нулевой» бўлади, чунки унинг потенциали бутун юрак цикли давомида ўзгармайди. Электрокардиограмма олишнинг Вильсон таклиф қилган бундай усуллари униполяр, ёки бир қутбли деб аталади. Электродларни шундай жойлаштириш латинча V ҳарфи билан белгиланади (V1.V ва ҳ. к.).
Одамнинг стандарт усулларда олинган нормал электрокардиограм-маси 19-расмда кўрсатилган.
Юракнинг ҳар бир циклида электрокардиограмманингP,Q,R,S ва Т тишларини ажратишади. Р тиши бўлмаларнинг қўзғалганини ифодалайди. Электрокардиограмманинг бу тиши ўнг ва чап бўлмалар қўзғалганда ҳосил бўлувчи электр потенциалларининг алгебраик йиғиндисидир. комплекси қоринчалар қўзғалгани муносабати билан электр потенциалларининг ўзгаришларини ифодалайди. Бунда тишлари қоринчалар
18-расм. Электродиаграмма олишда кўкракка электродлар қўйиш схемалари ва бунда олинадиган эгри чизиқлар.
қўзғалишининг бошланғич қисмини, Т тиши эса унинг охирги қисмини таърифлаб беради. Р тиши бошланадиган жой билан Q тиши бошланадиган жой орасидага интервал қўзғалишнинг бўлмадан қоринчага ўтиши учун зарур вақтни кўрсатади (19-расм). Қоринчалардаги ҳаракат токининг мураккаб эгри чизиғини баъзи авторлар қоринчаларнинг баравар—бир йўла қўзғалмаслиги билан тушунтиришади.Q,R,S ва Т тишларининг табиати ҳали узил-кесил аниқлангани йўқ. Q тиши қоринчаларнинг ички юзаси, ўнг сўрғичсимон мускул ва юрак учининг қўзғалишига, тиши эса иккала қоринчанинг ташқи юзаси билан асосининг қўзғалишига алоқадор, деб фараз қилишади. S тишининг тугаш пайтида иккала қоринча ҳам батамом қўзғалган бўлиб, юрак қоринчалари орасида потенциаллар фарқи йўқ.
19-расм. Уч стандарт усулдаги электрокардиограммалар ва юрак-да қўзғалишнинг тарқалиши билан электрокардиограммадаги баъзи тишларнинг ҳосил бўлиши ўртасидаги боғланишни кўрсатувчи схема
Do'stlaringiz bilan baham: |