Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Таламуснинг специфик ядролари



Download 13,93 Mb.
bet416/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   493
Bog'liq
fizi

Таламуснинг специфик ядролари. Таламус ядроларининг бу функционал системаси иккита группага: кўчирувчи ядролар (таламус релелари)1 ва ассоциатив ядроларга бўлинади. Бу группалар ўртасидаги тафовут шундан иборатки, кўчирувчи ҳар бир ядро (реле)га муайян сенсор тракт (кўрув, эшитув, лемниск, спиноталамик ва бошқа трактлар) дан импульслар келади. Ассоциатив ядроларга эса нерв системасининг бошқа бўлимларидан бевосита эмас, балки таламуснинг кўчирувчи ядроларидан импульслар келади. Шундай қилиб, таламуснинг ўзида қайта ишланган ахборот ассоциатив ядроларга киради.
Асосий кўчирувчи ядролар олдинги (дорзал, вентрал ва медиал), вентролатерал, ортқи вентрал (латерал ва медиал) ҳамда тиззасимон (латерал ва медиал) таналардан иборат.
Латерал тиззасимон тана кўрув сигналларини кўчирувчи ядродир. Бу ядронинг нейронларига олдинги тўрт тепаликнинг бирламчи кўрув марказларидан импульслар келади. Латерал тиззасимон тана нейронларининг ўсиқлари катта ярим шарлар пўстлоғининг кўрув зонасига боради.
Медиал тиззасимон тана эшитув йўлининг кўчирувчи ядросидир. Бу ядронинг нейронларига орқадаги тўрт тепаликнинг бирламчи эшитув. млрказларидан импульслар келади. Медиал тиззасимон тана нейронларининг ўсиқлари катта ярим шарлар пўстлоғининг эшитув зонасига; боради.
Узунчоқ миядаги Голль ва Бурдах ядроларидан бошланган толалар (лемниск йўллари) ва орқа мия билан таламус ўртасидаги йўл орқали, шунингдек учлик нерв ядроларидан бошланувчи толалар орқали таламусга келувчи импульслар тери, юз, тана ва қўлоёқ рецепторларидан, проприорецепторлардан ахборот олиб келади. Бу ахборот таламуснинг ортқи вентрал ядросига келади. Бу ядронинг нейронлари оладиган ахборотини катта ярим шарлар пўстлоғининг орқадаги марказий пуштаси — соматосенсор зонасига кўчиради. Ортқи вентрал ядрога таъм билиш рецепторларидан ҳам импульслар келади. Висцерорецепторлардан келадиган импульслар ҳам ортқи медиал вентрал ядрога киради. Бу, адашган нерв, қорин ва чаноқ нервлари таъсирланганда ортқи вентрал ядрода юзага чиқарилган потенциалларни текшириб аниқланган (Р. А. Дуринян). Миячадан импульслар вентролатерал ядрога киради, у ердан катта ярим шарлар пўстлоғининг олдинги марказий пуштасига, яъни мотор зонасига боради. Баъзи маълумотларга қараганда, таламуснинг олдинги ядроларига висцерорецепторлардан ва қисман ҳид билув рецепторларидан ҳам импульслар келади. Импульслар таламуснинг олдинги ядроларидан катта ярим шарларнинг лимбик соҳасига боради.
Рецепторларнинг муайян группаларидан импульс олувчи нейронларнинг таламус ядроларидаги локализацияси турли методлар билан текширилган.
Ж Дюссер деБаррен маймунлар устида тажрибалар қилиб, таламус ядроларининг айрим қисмларига стрихнин эритмасини ингичка игнада юборди ва шундан кейин гавданинг тери юзасидаги турли қисмларда сезувчанлик ўзгаришини текширди. Стрихнин эритмаси қайси жойга юборилишига қараб, гоҳ юз соҳасида, гоҳ олдинги ёки кейинги оёқлар соҳасида сезувчанлик ортишини (гиперестезия келиб чиқишини) аниқлади. Сезувчанлик гавданинг айниқса қарама-қарши томонида кўпроқ бузилади. В. Маунткастл ва Э. Хеннеман таламус ортқи вентрал ядросининг турли қисмларига юпқа электродлар киритиб, гавданинг турли қисмлари таъсирланганда юзага чиқарилгаи потенциалларни қайд қилишди. Гавданинг турли соҳаларидаги рецепторлардан келувчи импульслар ортқи вентрал ядронинг турли қисмларига кириши мушук, қуён ва маймунлар устидаги тажрибаларда кўрсатиб берилди (240расм). Бошнинг юз қисми ва олдинги оёқлар, айниқса дистал қисмлари (маймунларнинг бармоқлари) сезувчанлигининг таламусдаги вакиллик соҳаси тана ва кейинги оёқлар сезувчанлигининг вакиллик соҳасига қараганда кенгроқ. Бунинг маъноси шуки, юз ва олдинги оёқларнинг рецепторларидан импульс оладиган нейронлар тана ва кейинги оёқларнинг рецепторларидан ахборот олувчи нейронларга қараганда анча кўпроқ. Гавда айрим қисмларининг ядродаги вакиллик соҳалари қатъиян чегараланган майдонлар бўлмай, қисман бир-бирини қоплайди. Гавданинг тегишли қисмидаги экстерорецепторлардан сигнал оладиган нейронлар ядронинг қайси қисмларида бўлса, висцерорецепторлардан импульс олувчи зоналар ҳам ўша қисмларида эканлиги юзага чиқарилган потенциаллар методи билан кўрсатиб берилди.
Экстерорецепторлар билан висцерорецепторлардан келувчи импульслар шу туфайли ўзаро таъсир этиши мумкин. Акс этган оғриқлар ҳам шу билан изоҳланса керак. Бу оғриқлар шундан иборатки, муайян ички органдаги патологик процессда висцерорецепторлардан келувчи импульслар оқими ўша орган устидаги тери юзасида сезувчанликнинг бузилишига сабаб бўлади.
Гавданинг турли қисмлари таъсирланаётгани ҳақидаги сигналларни қабул қилувчи таламик нейронлардан импульслар катта ярим шарлар пўстлоғидаги соматосенсор зонанинг турли қисмларига киради, бу зонада тери ва мускулбўғим рецепциясининг вакиллиги ҳам муайян фазода тақсимланган бўлади .


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish