Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Электроэнцефалограмма ритмлари



Download 13,93 Mb.
bet424/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   493
Bog'liq
fizi

Электроэнцефалограмма ритмлари. Электр тебранишларининг час-тотаси, амплитудаси ва физиологик характеристикалари жиҳатидан электроэнцефалограммада тўртта асосий тип тафовут қилинади (243-расм).
Альфа-ритм потенциалнинг деярли синусоидал шаклдаги, секундига 8—13 частотали, 50 мкв гача амплитудали ритмик тебранишларидан иборат. Текширилаётган киши жисмоний ва ақлий тинчлик шароитида — ётиб ёки қулай креслода ўтириб, мускулларни бўшаштирган ва кўзлари-ни юмган ҳолда ташқаридан таъсир олмаётган бўлса, альфа-ритм рўй-рост сезилади. Аксари тадқиқотчиларнинг фикрича, ярим шарлар пўст-лоғининг альфа-ритм кўпроқ доимийлиги билан таърифланадиган ва амплитудаси каттароқ бўладиган иккита соҳаси бор: шулардан бири энса бўлагида, иккинчиси тепа бўлакда. Энса бўлагидаги альфа-ритм ярим шарлар пўстлоғининг кўрув зонасида вужудга келади; қоида ўла-роқ, кўрларда бўлмайди ёки суст билинади. Тепа бўлакдаги альфа-ритм Роланд ритми деб аталади, чунки у проприорецептив (ҳаракат) анализаторнинг мия пўстлоғидаги учини ўз ичига олган Ро-ланд соҳасининг активлигига боғлиқ.
Одамдаги альфа-ритмга ўхшайдиган тебранишлар шунга ўхшаш шароитда лаборатория ҳайвонларидаҳамкайдқилинадиваальфасимонритмлардеб аталади.
243-расм. Электроэнцефалограмманинг асосий ритмлари схе-малаштирилган).
I— бета-ритм; II— альфа-ритм; III — тета-ритм; IV — дельта-ритм; V — тутқаноқ разрядлари.
Бета-ритм секундига 13 дан ортиқ тебранишли ва 20—25 мкв гача амплитудали частоталар билан таърифланади. Бу ритм ярим шарлар пўстлоғининг пешана бўлимларида кўпроқ ва тепа бўлимларида бирмун-ча камроқ сезилади. Ҳар хил таъсиротлар берилганда, айниқса ёруғлик туширилганда, ақлий ишда, масалан, арифметик масала ечилганда, эмоционал қўзғалишда ва шунга ўхшаш ҳолларда ярим шарлар пўст-лоғининг энса соҳасида альфа-ритм тезда бета-ритм билан алмашинади. Ақлий фаолиятда диққат-эътиборга қанча кўпроқ зўр берилса ёки рецепторлар қанча кучлироқ таъсирланса, альфа-ритм шунча тезроқ бета-ритм билан алмашинади. Турли таъсиротлар берилганда Роланд ритми ҳам бета-ритм билан алмашинади, лекин қўл-оёқ ҳаракатланганда вужудга келадиган проприорецептив таъсиротлар бу ритмга айниқса кучли таъсир кўрсатади.
Тета-ритм потенциалларнинг секундига 4—8 частотали, 100— 150 мкв амплитудали тебранишларидан иборат. Уйқу вақтида ва турли патологик шароитда: гипоксияда ва ўртача чуқур наркозда шундай ритм кузатилади.
Дельта-ритм потенциалларнинг секундига 0,5—3,5 частотали, 250— 300 мкв амплитудали секин тебранишлари билан таърифланади. Чуқур уйқу вақтида, чуқур наркозда, гипоксияда ва катта ярим шарлар пўст-лоғидаги турли патологик процессларда дельта-тўлқинлар қайд қи-линади.
Электроэнцефалограмма тўлқинларининг келиб чиқиш масаласи ҳали тўла ҳал этилгани йўқ. Марказий нерв системасининг бошқа бўлимларидаги ҳужайралар каби, ярим шарлар пўстлоғининг нейронлари ҳам таъсирланганда ёки уларга бошқа нерв ҳужайраларидан им-пульслар келганда ҳаракат потенциалларини вужудга келтира олиши ҳужайра ичига киритиладиган ёки ҳужайра сиртйга қўйиладиган микроэлектродлар ёрдамида текшириб аниқланди. Катта ярим шарлар пўстлоғидаги кўпгина синапсларда, бундан ташқари, ҳаракат потенциалларидан олдин постсинаптик (қўзғатувчи ва тормозловчи) потенциаллар пайдо бўлади ва улар анча секинроқ ўтади.
Электроэнцефалограмманинг суст тўлқинлари асинхрон ишлаётган якка нейронлардан кўпчилигидаги ҳаракат потенциалларининг алгебра-ик йиғиндисидан иборат, деб фараз қилинарди. Аммо Э. Эдриан илгари сурган бу фикр ҳозир эътироф этилмай қўйди, чунки якка нейронлар-нинг импульс активлиги билан электроэнцефалограмма тўлқинлари ўртасида қандайдир боғланиш йўқлиги исбот этилди (244-расм). Баъзи бир таъсиротларда электр активлигининг бу икки тури бутунлай тарқа-либ кетиши мумкин. Масалан, эфир наркозида ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайралари ҳаракат потенциалларини вужудга келтира олмайдиган бўлиб қолади, айни вақтда электроэнцефалограмма потенциаллари-нинг суст тебранишлари қайд қилинаверади ва кучайиб қолади.
Аксари тадқиқотчиларнинг фикрича, электроэнцефалограмма тўлқинларининг келиб чиқиши постсинаптик потенциалларнинг алгебраик йиғиндисига боғлиқ. Қатта ярим шарлар пўстлоғига марказий нерв системасининг бошқа бўлимларидан импульслар келишига қараб, постсинаптик потенциалларнинг йиғинди натижалари ҳар хил бўлади.
Катта ярим шарлар пўстлоғидаги ва ҳужайраларининг катта группаси синхрон қўзғалганда постсинаптик потенциалларнинг қўшилиши (йиғилиши) натижасида ажратиб олувчи электродларда электрознце-фалограмманинг юксак амплитудали, суст, альфасимон ёки дельтасимон тўлқинлари қайд қилинади. Катта ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар камроқ келганда (одам кўзини юмганда, тинч ва қоронғи-латилган бинода турганда), шунингдек уйқу ва наркоз вақтида шундай ҳолат кузатилади. Ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар келиб турса, электрод остидаги турли ҳужайраларда постсинаптик потенциал-лар бир вақтда вужудга келмай, электроэнцефалограммада потен-циалларнинг бета-ритм типидаги паст амплитудали тез-тез тебра-нишлари қайд қилинади. Уйқудан уйғониш вақтида ва тийракликда электроэнцефалограмма шундай ўзгаради. Мия стволининг ретикуляр формациясига таъсир этилганда электроэнцефалограммада суст ритм-лар тез ритмларга айланади. Бу ҳодиса десинхронизация ёки актива-ция реакцияси деб аталади (Г. Жаспер). Одам кўзини очганда альфа-ритмнинг бета-ритм билан алмашиниши активация реакциясининг ву-жудга келиш мисолларидан биридир (244-расм, А).
Ярим шарлар пўстлоғини тилиш тажрибалари электроэнцефало-грамма ритмларининг вужудга келиши ва давом этишида афферент импульсациянинг етакчи роль ўйнашидан гувоҳлик беради. Ярим шарлар пўстлоғининг кичик бир қисмига пўстлоқ остидаги ядролардан ке-лувчи барча нерв толалари қирқиб қўйилса-ю, шу қисмнинг томирлар билан боғланиши сақлаб қолинса (ярим шарлар пўстлоғининг яккалан-

244-расм. Мушук мия пўстлоғидаги айрим нейроннинг импульс активлиги (микроэлектрод билан ажратиб олишда) (1) ва мия пўстлоғинииг ичкарисидан (2) ҳамда юзасидан (3) ажратиб олинган электроэнцефалограмманинг бпр йўла ёзуви (В. Б. Головчинскийдан),
ган «хошияси» препарати), шу қисмдаги электр активлиги батамом тўхтайди. Аммо шу қисмга электр токи билан бевосита таъсир этилса, унда потенциалларнинг секин-аста сўнувчи тебранишлари серияси яна пайдо бўлади.


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish