Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Катта ярим шарлар пўстлоғидаги электр ҳодисалари



Download 13,93 Mb.
bet423/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   493
Bog'liq
fizi

Катта ярим шарлар пўстлоғидаги электр ҳодисалари
Катта ярим шарлар пўстлоғининг юзасига ёки бош терисига иккита электрод қўйиб, усилителга (кучайтиргичга) уланса, электр потенциалларининг шакли, амплитудаси ва частотаси турлича бўлган узлуксиз тебранишларини қайд қилса бўлади. Бу тебранишлар ёзуви электроэнце-фалограмма деб, текшириш методининг ўзи эса электроэнцефалография (encephalon — мия сўзидан) деб аталади. Электроэнцефалограммани В. В. Правдич-Неминский 1913 йилда торли гальванометр ёрдамида биринчи марта ҳайвонларда қайд қилган. Кейинчалик Г. Бергер электрон усилитель техникасини татбиқ этиб, одамнинг шикастланмаган бош териси орқали электроэнцефалограмма олиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Бу метод ўша вақтдан буён экспериментал ва клиник тадқиқотларда кенг расм бўлди.
Электроэнцефалограммани ажратиб олишнинг иккита методи: биполяр ва монополяр усуллари бор. Биполяр методда катта ярим шарлар пўстлоғига ёки бош терисининг тегишли бўлакларига ажратувчи иккита электрод қўйилади. Бу ҳолда ярим шарлар пўстлоғининг электродлар остидаги қисмлари ўртасида электр потенциаллари айирмасининг тебра-нишларини злектроэнцефалограф деган асбоб қайд қилади.
Монополяр методда бир электрод (актив электрод) пўстлоқ соҳасига қўйилади, (иккинчи (индиффгрент) электрод одам қулоғининг юмшоғига ёки ҳайвоннинг бурун суягига жойлаштирилади. Бу усулда актив электрод остидаги потенциалларнинг тебранишлари қайд қилинади. Одам бош терисидан ажратиб олинадиган потенциаллар амплитудаси 5—10 дан 200—300 мкв гача, частотаси секундига 0,5 дан 70 тебранишгача ва ундан ортиқ бўлади.
Ярим шарлар пўстлоғи ва пўстлоқ остидаги тузилмаларнинг турли қисмларида электр потенциалларининг тебранишлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар электроэнцефалография методи билан ўрганилади. Бу-нинг учун кўп каналли электрознцефалографлар ишлатилади, бу асбоб-лар миянинг 4 дан 32 тагача нуқтасидаги электр активлигини бир йўла қайд қилишга имкон беради. М. Н. Ливанов ва В. М. Ананьев таклиф этган электроэнцефалоскопия методикаси бу жиҳатдан янада катта имкониятлар очиб беради. Улар ясаган асбоб — электроэнцефалоскоп ярим шарлар пўстлоғининг 50 та ва ҳатто 100 та бўлагидаги электр активлигини ёриб ва равшанлигини узлуксиз ўзгартириб турадиган нуқ-талар шаклида қайд қилади. Шу нуқталарнинг ҳаммасидаги потенциал-лар тебраниши ўртасида мавжуд муносабатларни анализ қилиш учун электрон-ҳисоблаш машиналаридан фойдаланилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish