Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Таламуснинг носпецифик ядролари



Download 13,93 Mb.
bet418/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   493
Bog'liq
fizi

Таламуснинг носпецифик ядролари. Таламуснинг носпецифик ядроларига баъзи физиологлар ретикуляр формациянинг диэнцефалик қисми деб қарашади. Аммо таламуснинг носпецифик' ядролари морфологик структураси ва функциясига кўра мия стволининг ретикуляр формациясидан фарқ қилади. Г. Жаспер электрофизиологик экспериментларга асосланиб таламуснинг носпецифик системаси ярим шарлар п\гстлоғининг тез ва қисқа муддатли активациясида қатнашади, деган хулосага келди. Мия стволининг ретикуляр формацияси эса суст ва узоқ активацияни вужудга келтиради.
Урта миянинг ретикуляр формацияси бутун мия пўстлоғининг тонусини сақлаб туради, мия пўстлоғининг қайси структуралари конкрет рефлектор реакцияларнинг юзага чиқишида қатнашса, фақат ўша структураларни таламуснинг носпецифик ядролари активлаштиради. Жумладан, таламуснинг носпецифик ядролари тийрак организмда диққатэътибор процессларини ташкил этишда қатнашади.
Ретикуляр формация орқали мия пўстлоғига кирадиган афферент импульслар одамда муайян сезгиларни вужудга келтирмайди, аммо улар специфик сенсор йўллар орқали келувчи импульсларга жавобаи мия пўстлоғининг реакцияларини кучайтиради.
Таламуснинг носпецифик ядролари билан кўчирувчи ва ассоциатив ядролар ўртасида, шунингдек таламус билан пўстлоқ остидаги тузилмалар ўртасида ўзаро кенг алоқалар бор. Таламуснинг носпецифик ядроларидан фақат иккитаси — олдинги вентрал ядро билан ретикуляр ядро бевосита катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларига тола беради.
Сезгиларнинг шаклланишида таламуснинг иштироки. Таламус сезгиларнинг келиб чиқишида қатнашади, чунки у турли рецепторлар таъсирланганда келиб чиқувчи импульсларни катта ярим шарлар пўстлоғига ўтказишдан ташқари, олинган ахборот таламус ядроларида қайта ишланади, шунинг натижасида сезгилар характери ўзгаради.
Кўпгина тадқиқотчилар (Г. Гед ва бошқалар)нинг фикрича, таламус оғриқ сезувчанликнинг олий марказидир. Бу фикр қуйидаги далилларга асосланади. Одамдаги нейрохирургия операцияларида бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларига бевосита таъсир этилса, оғриқ ҳисси жуда камданкам пайдо бўлади. Таъсир этувчи электродлар таламусга қўйилганда эса, рўйрост оғриқ реакциялари ва ноҳуш сезгилар рўй беради. Шунга кўра, таламуснинг баъзи бир касалликларида азобли оғриқ сезгилари пайдо бўлишини невропатологклиницистлар қадимдаёқ пайқашган. Салгина таъсирот — терига тегиш, булавкани салгина босиш, товуш ёки ёруғлик таъсири бундай беморларда энг оғир оғриқ тутишига сабаб бўлади. Баъзан эса таламус зарарланганда оғриқ сезгиларини идрок этиш бузилади, анальгезия ҳолати рўй беради, бунда оғритувчи таъсиротлар оғриқ сезгиларини

юзага чиқармайди. Ниҳоят, организмнинг одатда оғриқ ҳисси билан давом этадиган типик реакцияларини ҳайвонлар устидаги тажрибада катта ярим шарлар пўстлоғини олиб ташлагандан кейин (таламик ҳайванларда) юзага чиқариш мумкин.Мия стволининг ретикуляр формацияси оғриқ реакцияларининг' келиб чиқишида муҳим роль ўйнаши сўнгги вақтдаги тадқиқотларда аниқланди. Баъзи наркотик моддалар, масалан барбитуратларни киритиш йўли билан ретикуляр формация ишдан чиқарилганда ва, шу тариқа, бош мия ярим шарлар пўстлоғига ретикуляр формациянинг кўтарилувчи, активлаштирувчи таъсири тўхтатиб қўйилганда оғриқ реакциялари сусаяди.


Аммо, келтирилган фактларнинг ҳаммаси оғриқ сезгиларининг шаклланишида катта ярим шарлар пўстлоғининг иштирок этишини тўла инкор этолмайди. Мия пўстлоғининг аҳамияти шу билан исбот этиладики, оғритувчи таъсиротларда сенсор зоналарда юзага чиқарилган потенциаллар қайд қилинади, бинобарин, оғриқ рецепторларидан мия пўстлоғига импульслар етиб боради. Оғриқ сезгилари ишонтириш йўли билан сусайтирилиши мумкин (туғруқни оғриқсизлантиришда шу фактдан фойдаланилади). Мия пўстлоғининг сенсор зоналари зарарланганда оғритувчи таъсир берилган жойни аниқ билиб бўлмайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish