Вебер — Фехнер қонуни
Таъсиротнинг ўсиши сезиларли даражада бўлииШ учун у илгариги таъсиротдан муайян қисмича ортиқроқ бўлиши керак, деган қонунни 1834 йилда Э. Вебер таърифлаб берди. Вебер ўз тажрибаларида қўл терисига муайян вазнли юк қўйди. Илгари таъсир этган юкнинг вазнидан муайян миқдорда ортиқ бўлган қўшимча юк қўйилгандагина босим сезгиси кучаяди. Масалан, одам қўл терисини 100 г вазнли қадоқ тош босиб турса, шу босим сезгисини кучайтириш учун 3 г вазнли қадоқ тош қўшиш керак. Терини 200 г вазнли қадоқ тош босаётган бўлса, босим ошганлигининг минимал сезгиси келиб чиқиши учун 6 г вазнли қадоқ тош қўшиш керак, терига 600 г вазнли қадоқ тош таъсир этаётган бўлса, 18 г юк қўшилади.
Вебер аниқлаган боғланишни қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин:
бу ерда I — таъсирот, ∆I— таъсиротнинг ўсиши; К— доимий миқдор. Таъсиротни кучайтириш билан сезгининг кучайиши ўртасидаги муносабатларни Вебер ва бошқа тадқиқотчилар эшитув, кўрув, мускул сезгиси ва бошқа рецепторларни текшириб исбот этишган. Айни вақтда Вебер қонуни фақат маълум даражада тўғри эканлиги кўрсатиб берилди: ҳаддан ташқари кучли ва ҳаддан ташқари кучсиз таъсирловчилар қўлланилганда К миқдор ўзгаради. Рецептор аппаратнинг ҳолати, жумладан адаптацияси (мосланиши) ўзгарганда ҳам К миқдор ўзгаради.
Г. Фехнер сезги таъсирот кучига боғлиқ эканлигини қўшимча текшириб ва олинган маълумотларни математик анализ қилиб, Вебер қонунини бир оз бошқачароқ ифодалайдиган ушбу формулани чиқарди:
бу ерда: S — сезги миқдори, R — таъсирот миқдори, а ва b доимий миқдорлар. Шундай қилиб, Фехнер формуласига мувофиқ, сезги таъсирот кучининг логарифмига пропорционал равишда ошиб боради.
Рецепторлар адаптацияси
Адаптация, яъни таъсирот кучига мослашиш деярли барча рецепторларнинг умумий хоссасидир. Адаптация доимо таъсир этиб турган таъсирловчига нисбатан сезгирликнинг камайишида намоён бўлади. Доимий таъсирловчи — ҳид, шовқин, кийим-бош босими ва шунга ўхшашлар таъсирига «ўрганиб қолиш» адаптациянинг субъектив намоён бўлишидир. Тамаки чекилган бинога кирганда одам тамаки ҳидини дарров сезади, лекин шу бинода бир неча минут тургач тамаки ҳидини сезмайдиган бўлиб қолади. Худди шунингдек, одам кийимнинг босимини ёки ўрганиш бўлиб қолган шовқинни «сезмайди». Одам қоронғи бинодан ташқарига чиққач равшан офтобда кўзи «жимиллашиб» кетади, аммо бир неча вақтдан кейин кўз ёруғлик таъсирига мослашиб, аввалгидай кўрадиган бўлиб қолади.
Адаптацияда генератор потенциалининг миқдори ва афферент нерв орқали ўтувчи импульслар частотаси камаяди. Тери рецепторларидан бошланган афферент толаларнинг электр активлигини қайд этган Э. Эдриан тажрибалари шуни кўрсатиб берди. Терига игна учи билан таъсир этилганда афферент толаларда нерв импульсларининг пайдо бўлиши 190-расмда кўрсатилган. Рецепторларга таъсир этаётган таъсирловчининг кучи ўзгармаслигига қарамай, афферент толалардаги импульслар частотасининг секин-аста камайиб бориши ўша расмдан кўриниб турибди.
Деярли барча рецепторларда бир қадар адаптация қобилияти бор. Вестибулорецепторлар билан проприорецепторлар бундан мустаснодир.Доимий таъсирловчининг таъсири тўхтаса, шу таъсирловчи таъсирида келиб чиққан адаптация секин-аста йўқолиб, рецепторлар сезувчанлиги ошади. Одам турган бинодаги тақир-туқир ва шовқин тўхтаган вақтда ички қулоқ рецепторларининг шу чоққача эшитилмаган товушларга сезгирлиги шу сабабли ошади. Одам ёруғ бинодан қоронғу жойга ўтганда кўз рецепторлари сезувчанлигининг ортиш сабаби ҳам шу (бу ҳодисани «қоронғи адаптацияси» деб аташ унчалик тўғри эмас).
Нерв системасида информациянинг кодга солиниши
Рецепторларга таъсир этувчи таъсиротлар ташқи муҳитда ва орга низмнинг ички ҳолатида рўй берадиган ўзгаришларнинг чексиз хилма-хиллиги ҳақида организмга информация берувчи манбалардир. Рецептор-олган ахборот сўнгра марказий нерв системасига ўтказилиб, бу ерда қайта ишланади ва анализ қилинади. Информация афферент нерв тола-лари орқали нерв импульслари оқими шаклида ўтади. Сезги органлари хоҳ товуш ёки ёруғлик, хоҳ химиявий ёки механик таъсирот, хоҳ иссиқ ёки совуқни сезмасин, булар тўғрисидаги ахборот марказий нерв системасига бир хил сигналлар шаклида етиб боради. Организм оладигав информация қандай қилиб нерв импульсларининг монотон бир хиллигига ўхшаб кўринадиган «кодга солинади», «шифрга олинади», дегав савол туғилиши табиий. Электрофизиологиянинг муваффақиятлари, алоқа техникасининг ривожланиши ва информация назариясининг ишлаб чиқилиши назарий жиҳатдан муҳим ва мароқли шу қизиқ масалани тушунишга яқинлаштирди.
Рецептордан бир афферент тола орқали марказий нерв системасига келадиган сигналларни электрофизиология нуқтаи назаридан анализ қилиш шуни кўрсатадики, таъсиротлар тўғрисидаги информация импульс-ларнинг айрим группадари—«залплари» тариқасида берилади. Бир толадан ўтадиган айрим импульсларнинг амплитудаси ва узунлиги бир хил, залпдаги импульсларнинг частотаси ва сони эса ҳар хил бўлиши. мумкин. Бундан англашиладики, ҳар бир кичик вақт интервали мобайнида нерв толаси импульсни ё ўтказади ё ўтказмайди, яъни у икки ҳолатдан бирида: қўзғалган ёки қўзғалмаган ҳолатда бўлади. Шунга асосланиб, импульслар нерв толаси орқали иккилик кодда: импульс бор — им-пульс йўқ деган кодда ўтказилади.
Ахборотнинг шартли форма кодга айлантирилиши кодлаштириш (кодга солиш) деб аталади. Иккилик код ноль ва бир рақамларининг турли комбинациялари шаклида электрон рақамли ҳисоблаш машинасига информация беришда қўлланилади. Бу код машинага турлитуман ҳодиса ва воқеалар ҳақида жуда кўп информация киритишга имкон, беради.
Вақт бирлигида ўтказиш мумкин бўлган информация ҳажми икки-лик бирликлар, ёки биталар сенига боғлиқ.
Нерв толаси бир секундда нечта импульс ўтказа олишини билиб, ах
борот ўтказувчи ҳар бир каналнинг сиғимини ўлчаса бўлади. Нерв толаси секундига 100 импульсни гавдалантирса, ҳар бир 0,01 секундда
ахборотнинг 1 иккилик бирлиги (1 импульс ва уни навбатдаги импульсдан ажратиб турувчи битта пауза) ўтишини билдиради; бинобарин, бу
ҳолда бир нерв толаси 1 секундда 100 бита ахборот ўтказади. Залпдаги
импульслар группаси таъсирот характерига ва рецепторнинг хоссаларига қараб ҳар хил бўлади, шуни ҳисобга олиб, ҳатто бир нерв толаси ҳам
рецепторга таъсир этган таъсирловчининг хоссаларини ажратишда катта имкониятга эга бўла олади.
Сигналлар характери периферик рецепторлардаёқ бир қадар ажратилади (фарқ қилинади), чунки улар фақат муайян сигналларни сезишга «созланган», бу сигналлар периферик рецепторлар учун адекват ҳисобланади ва периферик рецепторлар шу сигналларга нисбатан айниқсаэ сезгир бўлади.
Б аъзи сезги органларида, масалан, кўзда таъсиротга ва таъсиротнинг тўхташига турлича реакция кўрсатадиган рецепторлар бор (191-расм). Бир хил рецепторлар таъсиротнинг фақат бошида (таъсиротнинг қўшилишига реакция кўрсатувчи рецепторлар), иккинчи хил рецепторлар таъсиротнинг тўхташ пайтида (таъсиротнинг узилишига реакция кўрсатувчи рецепторлар), учинчи хил рецепторлар
Do'stlaringiz bilan baham: |