Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Тактил рецепторлар адаптацияси



Download 13,93 Mb.
bet342/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   493
Bog'liq
fizi

Тактил рецепторлар адаптацияси. Тактил рецепторлар тез адаптациялана олади, шу сабабли босимнинг ўзи эмас, балки фақат ўзгариши сезилади. Мушук оёқ кафтининг ястиқчасига юк қўйилса, рецепторда нерв импульслари вужудга келади, уларнинг частотаси секундига 250— 300 импульсга етиши мумкин. Бу импульсация бир неча секундга чўзилади ва адаптация бошланиши туфайли тўхтайди. Одамда импульслар частотаси камайиши билан сезги кучи ҳам камаяди.
Теридаги ҳар хил рецепторларнинг адаптация тезлиги ҳар хил. Соч (жун) илдизи атрофидаги рецепторлар ва Пачини таначалари тезроқ адаптацияланади.
Адаптация туфайли одам кийимни фақат кийган вақтда ёки юрганда терисига кийим ишқаланган вақтда унинг босимини сезади.
Тактил сезгиларнинг локализацияси. Тегиш ва босим сезгиларининг ҳаммаси терининг муайян жойига тегишли эканлигини одам жуда аниқ кўрсатиб беради. Тактил (туйғу) сезгиларнинг локализацияси тажрибада бошқа сезги органларининг, асосан кўрув органлари ва мускуг сезгиси органларининг назорати асосида вужудга келади. Аристотелнинг қуйидаги машҳур тажрибасини далил қилиб келтириш мумкин: ишора
бармоғи билан ўрта бармоқни чалиштириб кичкина бир шарчага тегизилса, икки шарчага тегилгандек сезги пайдо бўлади, чунки ишора бармоғининг ички томонига ва ўрта бармоқнинг ташқи томонига бир вақтда фақат иккита айрим шарча тегиши кундалик тажрибадан маълум.
Тактил сезувчанликни ўлчаш. Тактил сезувчанлик терининг турли қисмларида турлича тараққий этган. Тактил сезувчанлик Фрей эстезиометри билан ўлчанади. Рецепторларнинг таъсирланиши ва сезги келиб чиқиши учун зарур босим кучини шу асбобда аниқлашади.
Терининг энг сезувчан қисмларида таъсирот бўсағаси 50 мг, энг кам сезувчан қисмларида эса 10 г- Лаблар, бурун, тил сезувчанлиги ор-тиқроқ, орқа, оёқ кафти, қорин сезувчанлиги камроқ.
Масофа бўсағалари. Терининг икки нуқтасига баравар тегилганда икки нарса тегаётгани ҳамиша сезилавермайди: шу икки нуқта бир-би-рига яқин турган бўлса, фақат битта нарса тегаётгандек сезилиши мумкин. Терининг таъсирланганда икки нарса тегаётгандек сезилаётган икки нуқтаси ўртасидаги энг кичик оралиқ масофа бўсағаси деб аталади.
Масофа бўсағалари Вебер эстезиометри, ёки циркули билан ўлчанади. У циркул оёқчалари ўртасидаги масофани миллиметр ҳисобида белгилайдиган шкалали асбобдир. Терининг турли жойларида фазо бўсағалари ҳар хил, яъни циркул оёқчалари турли масофада турганда икки нарса тегаётгандек сезилади (194-расм).


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish