Қўзғалишнинг нервдан ажратилиб ўтказилиш қонуни. Ҳар қандай периферик нерв стволи бир талай — ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва вегетатив нерв толаларидан иборат. Нерв толалари баъзан бир-биридан жуда узоқда турган бир талай периферик тузилмаларни иннервация қилади. Масалан, адашган (сайёр) нерв кўкрак қафасининг барча органларини, қорин бўшлиғидаги органларнинг талайгина қисмини, қуймич нерви эса оёқнинг барча мускуллари, суяклари, томирлари ва терисини иннервация қилади. Албатта, импульслар нервнинг ҳар бир толасида алоҳида тарқалиб, бир толадан иккинчи толага ўтгандагина ва нерв толалари қайси ҳужайраларда тугаган бўлса, фақат ўша ҳужайраларга таъсир этилгандагина перифериядаги барча,орган ва тўқималар нормал ишлай олади.
Аралаш нервнинг айрим толалари қўзғалишни ажратиб ўтказишини аралаш нервдан иннервацияланувчи скелет мускули устидаги тажрибада исбот этиш мумкин. Аралаш нервнивг тузилишида орқа миянинг бир неча илдизи қатнашади. Шу илдизлардан бири таъсирланса, мускулнинг ҳаммаси қисқармайди (қўзғолиш бцр ҳил нерв толаларидан иккинчи нерв толаларига ўтадиган бўлса, мускулнинг ҳаммаси қисқариши керак эди), балки таъсирланаётган илдиздая иннервацияланувчи мускул толаларининг ўзигина қиоқаради. Нерв стволидаги турли нерв толаларидан ҳаракат потенциалларини олиш қўзғалишнинг якка ўтказилишини кўрсатувчи янада жиддий далил бўла олади.
Миелинсиз ва миелинли нерв толаларида қўзғалишнинг ўтказилиши
Миелинсиз нерв толаларида қўзғалиш бутун мембрана бўйлаб, узлуксиз равишда, қўзғалган бир қисмдан ёнидаги иккинчи қисмга тарқалади.
Бунга қарама-қарши ўлароқ, миелинли толаларда ҳаракат потенциали толанинг фақат миелин пардаси билан қопланган бўлаклари орқали «сакраб-сакраб» тарқалиши мумкин.
Бақанинг миелинли якка нерв толаларида бевосита электрофизиологик тадқиқотлар ўтказиб, ана шу толаларнинг Ранвье бўғилмаларидагина ҳаракат потенциаллари вужудга келишини, Ранвье бўғилмалари оралиғидаги миелинли қисмлар амалда қўзғалувчан эмаслигини Г. Като, сўнгра И. Тасаки кўрсатиб беришди. Нерв импульси бир бўғилмадан иккинчисига қандай «сакраб» ўтишини 155-расмдаги схемадан тушуниб олиш мумкин.
Тинчлик ҳолатида барча Раявье бўғилмаларидаги қўзғалувчан мембрананивг ташқи юзаси мусбат зарядли бўлади. Қўшни Ранвье бўғилмалари ўртасида потенциаллар фарқи йўқ. Қўзғалиш пайтида А бўғилма мембранасининг юзаси қўшни Б бўғилма мембранасининг юзасига нисбатан манфий электр зарядли бўлиб қолади. Шунинг натижасида электр токи (ионлар оқими) вужудга келиб, тола атрофидаги тўқималараро суюқлиқ, мембрана ва аксоплазма орқали 155-расмда стрелка билан кўрсатилган йўналишда юради. Б бўғилма орқали чиқаётган ток шу бўғилмани қўзғатиб, мембрананинг қайта зарядланишига сабаб бўлади. А бўғилмада эса қўзғалиш ҳали давом этади, бу бўғилма вақтинча рефрактер бўлиб қолади. Шу сабабли Б бўғилма фақат навбатдаги В бўғилмани қўзғалиш ҳолатига келтира олади ва ҳоказо.
Б ир Ранвье бўғилмаси билан иккинчи Ранвье бўғилмасининг ораси 1 мм дан 2,5 мм гача узунликда, ҳаракат потенциали «сакраб» ўтиши учун ҳар (бир бўғилмада ҳаракат лотенциалининг амплитудаси қўшни бўғилмани қўзғатиш учун зарур минимал миқдор (бўсаға кучи) дан
155-расм. Миелинли нерв толасида кузгалишнинг бир бугилмадан иккинчи бугилмага таркалиши. Кузгалган бугилма(А) Билан ёнида тинч турган бугилма (Б) уртасида вужудга келувчи ток йуналишини стрелкалар билан курсатилиши
5—10 баравар ортиқ бўлиши шарт. Ҳаракат потенциали амплитудасининг бўсағага шу муносабати ҳаракат потенциалининг ишончли ўтказилиш фактори деб аталади.
Бир бўғилмада келиб чиққан ҳаракат потенциали қўшни бўғилмани қўзғатиш
билангина қолмай, ёнидаги бўғилмалар қўзғолувчанлиги кокаин билан сусайтирилган бўлса, навбатдаги икки бўғилмани ҳам қўзғота олади. Буни И. Тасаки кўрсатиб берди.
Нерв толаларида қўзғолиш сакраш тарзида тарқалади, деган фаразни биринчи бўлиб Б. Ф. Вериго баён қилган эди. Миелинсиз толаларда қўзғолишнинг узлуксиз ўтишига нисбатан сакраш тарзида тарқалиши афзалроқ: биринчидан, қўзғолиш толанинг бирмунча катта қисмлари орқали «сакраб-сакраб», узлуксиз ўтишдагига нисбатан; катта тезликда тарқала олади; иккинчидан, қўзғолишнинг сакраш тарзида тарқалиши энергетика нуқтаи назаридан тежамлироқ, чунки бутун мембрана эмас, балки унинг бўғилмаларига яқин кичиқроқ (эни бир микрондан камроқ) қисмлари активлик ҳолатига келади. Мембрананинг шундай чекланган қисмларида ҳаракат потенциалининг вужудга келиши муносабати билан ионлар жуда кам нобуд бўлади, бинобарин, нервтоласининг ичидаги модда билан тўқима суюқлиғи ўртасида бузилгаи ион муносабатларини тиклаш учун зарур бўлган натрий-калий насосининг ишлашига энергия ҳам кам сарф қилинади.
156-расм. Кучи ошиб борквчи электр стимулларига бака куймич нервининг жавоблари.Ажратилган харакат потенциаллари икки фазали . Хар бир ёзувнинг бошида таъсирот артефакти куриниб турибди. Ток кучи секин-аста 1 дан 6 гача ошади. Вакт белгиси 1-мсек
Do'stlaringiz bilan baham: |