Силлиқ мускулларнинг таъсирловчилари
Силлиқ мускулларнияг тез ва кучли чўзилиши уларнинг муҳим физиологик адекват таъсирловчиларидан бири ҳисобланади. Чўзилиш натижасида мускул толасининг мембранаси деполяризацияланиб, тарқалувчи ҳаракат потенциали вужудга келади. Пировард натижада мускул қисқаради. Силлиқ мускулларнииг чўзилишига жавобан актив қисқариши силлиқ мускулли кўп органлар, жумладан ичак, сийдик йўллари ва бошқа кавак органларнинг нормал физиологик фаолияти учун катта аҳамиятга эгадир.
Силлиқ мускулларнинг характерли хусусияти шуки, улар баъзи химиявий таъсирловчиларга, жумладан парасимпатик нерв толаларининг охирларидан ажралиб чиқадиган ацетилхолинга, буйрак усти безларининг мағиз моддасидан ва симпатик нерв толаларининг охирларидан ишланиб чиқадиган норадреналинга, шунингдек бошқа бир қанча моддалар (гистамин, серотонин) га юксак даражада сезувчан бўлади.
Бу модда (агент) ларнинг турли силлиқ мускулларга таъсир кўрсатиш эффекти бир хил эмас. Масалан, меъда-ичак йўлидаги силлиқ мускуллар учун ацетилхолин қўзғотувчи модда, адреналин эса тормозловчи модда қисобланади. Қон томирлар деворидаги мускуллар эса адреналин таъсири билан қисқаради, ацетилхолин эса уларни бўшаштиради. Бу тафовутларнинг боиси шундаки, ҳозиргина айтилган агентлар турли силлиқ мускул ҳужайраларида мембрананинг ион ўтказувчанлигини ва шунга яраша мембрана потенциалини турлича ўзгартиради.
Таъсирловчи агент мембрананинг деполяризациясияи вужудга келтирса, қўзғолиш келиб чиқади, аксияча, мембрана химиявий агент таъсирида гиперполяризацияланса, активлиги камаяди ва, бинобарин, силлиқ мускул бўшашади.
Силлиқ мускулларга парасимпатик ва симпатик нервлардан толалар келади, бу нервлар эса, одатдагидек, мускул толаларига қарама-қарши таъсир кўрсатади .
12 НЕРВ ИМПУЛЬСИНИНГ УТИШИ
ВА НЕРВ-МУСКУЛ БИРЛАШМАСИНИНГ УТКАЗИШИ
НЕРВ ИМПУЛЬСИНИНГ УТИШИ
Нерв толаларининг структураси
Нерв стволи, ёки нерв мураккаб тузилма бўлиб, бир талайнерв толаларидан иборат, бу толалар периневрал парда деган умумий қўшувчи тўқима пардасига ўралган.
Нерв толалари нерв ҳужайраларининг ўсиқлари ҳисобланади. Улар миелинли ва миелинсиз толаларга бўлинади. Миелинли толалар соматик нерв системасининг, яъни сезги органлари ва скелет мускулларига
153-расм. Миелинли нерв толасининг тузилишиб орадиган сезувчи ва ҳара-(схема).
катлантирувчи нервларнинг гаркибига киради; улар вегетатив нерв системасида ҳам бор. Миелинсиз толалар умуртқали ҳайвонларнинг асосан симпатик нерв системасига мансубдир.
Аралаш нервлар таркибидаги миелинсиз толалар, одатдагидек, миелинли толалардан ортиқроқ бўлади.
Миелинли нерв толасининг тузилиши 153-расмда схема тарзида кўрсатилган. У уқ цилиндрдан ва шу цилиндрни қопловчи миелин ҳамда Шванн пардаларидан таркиб топганлиги кўриниб турибди. Уқ цилиндрнинг юзаси плазматик мембранадан тузилган, ичидаги моддаси эса аксоплазмадан иборат, ундан жуда ингичка (диаметри 100—400 А) нейрофибриллалар ўтган, шу нейрофибриллалар орасида эса бир талай митохондриялар ва микросомалар бор. Нерв толаларининг диаметри 0,5—25 мк чамасида бўлади.
Уқ цилиндрнинг ўзи қандай йўғон бўлса, миелин ва Шванн пардаларининг иккаласи ҳам тахминан шундай йўғон бўлади. Миелин пардаси ҳар 1—2,5 мм да узилади. Уқ цилиндрнинг миелинсиз қисмлари (уларнинг кенглиги 0,5—1 мк дан ошмайди) Ранвье бўғилмалари деб аталади.
Миелинсиз нерв толаларида миелин пардаси ва Ранвье буғилмалари бўлмайди. Уларнинг ўқ цилиндри фақат Шванн пардаси билан қопланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |