Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Г. Гельмгольцнинг қарашлари ва «символлар назарияси»



Download 13,93 Mb.
bet490/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   485   486   487   488   489   490   491   492   493
Bog'liq
fizi

Г. Гельмгольцнинг қарашлари ва «символлар назарияси». XIX асрнинг энг йирик тадқиқотчиси Г. Гельмгольц ҳам боя айтилган қарашларни қисман қувватлаган эди. Гельмгольц материалист бўлсада, изчил материалист эмас эди. Ленин айтганидек агностицизмга ва кантчиликка мойил бўлган символ материализм, ёки ярим материа-лизмнинг намояндаси эди. Гельмгольц қуйидагиларни ёзган эди: «Мен сезгиларни ташқи ҳодисаларнинг символлари деб белгиладим ва бу символларнинг улар тимсол қилиб кўрсатадиган нарсаларга қандай бўлмасин ўхшашлигини рад қилдим.... Сезги-ларимизнинг сифати бу сезгини туғдирган ташқи таъсирнинг хоссаларини бизга билди-риб турганлигидан, сезги таъсирнинг тасвири эмас, балки белгиси деб ҳисобланиши мумкин, чунки тасвир акс эттирилувчи буюмга бир қадар ўхшаш бўлмоғи керак. Белгининг эса белгиланган буюмга ўхшаш бўлиши мутлақо шарт эмас».
Шу билан бирга Гельмгольц материалист философларга эргашиб, ташқи оламнинг реал объектив мавжудлигини эътироф этиб чиқди ва «тушунча ва тасаввурларимиз ўзимиз кўрадиган ёки тасаввуримизга келтирадиган буюмларнинг нерв систсмасига ва онгимизга кўрсатадиган таъсирларидир», деб ҳисобланади.
И. Мюллернинг қарашларини ва символлар, ёки шартли белгилар назариясипи материалист философлар ҳаққоний равишда қаттиқ танқид қилишди.
Сезгиларни ташқи оламнинг объектив реаллиги инъикоси сифатида материалистик тушуниш. Сезги изчил материализм нуқтаи назаридан объектив оламнинг субъектив образидир. «Сезги, — деб ёзган эди В. И. Ленин, — онгнинг ташқи олам билан ҳақиқатан бевосита боғлани-шидир, ташқи таъсирланиш энергиясининг онг фактига айланишидир». Объектив реаллик — ҳаракатдаги материя онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. Рецепция органлари етказиб берадиган ахборот туфайли бу материянинг хоссалари онгимизда акс этади.
«Сезгиларимиз объектив реалликни, яъни инсониятга ва инсон сезгиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган нарсани акс эттиради» (В. И. Ленин). Сезгилар қандайдир абстракт символлар ёки белгилар эмас. Улар нарсаларнинг объектив хоссаларини акс эттиради, уларнинг бир қадар аниқ суратларини, тасвирларини беради. В. И. Лениннинг фикрича, «сурат ҳеч қачон модель билан тўла-тўкис тенглаша олмаслиги шубҳасиздир, аммо сурат бир масала-ю, символ, «шартли белги» бошқа масаладир. Сурат бўлган ерда «сурати акс эттирилувчи» нарсанинг заруран ва муқаррар равишда объектив реаллиги бўлмоғи керак. «Шартли белги», символ, иегроглиф мутлақо керак бўлмаган агностицизм элементини туғдирувчи тушунчалардир»1.
Фаннинг бутун тарихи ва одамзоднинг бутун практикаси агностицизмни, яъни оламни билиш мумкинлигипи инкор этишни рад қилади ва оламни билиш мумкинлигини тасдиқлайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   485   486   487   488   489   490   491   492   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish