Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Катта ярим шарлар пўстлоғининг ассоциатив зоналари



Download 13,93 Mb.
bet430/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   493
Bog'liq
fizi

Катта ярим шарлар пўстлоғининг ассоциатив зоналари
Юзага чиқарилган потенциалларни қайд қилиш шуни кўрсатдики, афферент импульслар таламус ядралоридан сенсор зоналаргагина эмас, балки шу билан бир вақтда ёндош соҳаларга ҳам киради. Қатта ярим шарлар пўстлоғининг шу соҳалари ассоциатив зоналар деб аталади (улар юқорида кўздан кечирилган бирламчи сенсор зоналардан фарқ қилиниб, иккиламчи сенсор зоналар деб ҳам аталади).
Ассоциатив зоналар сенсор зоналарнинг чеккаси бўйлаб жойлаша-ди ва улардан ҳамма томонга 1—5 см чамасида ёйилади.
Ассоциатив зоналардаги ҳужайраларнинг муҳим хусусияти шуки, улар турли рецепторларнинг периферик таъсиротларига реакция кўрса- -та олади. Масалан, мушукнинг иккиламчи эшитув зонасида шундай қисмлар топилганки, уларда товуш таъсир этгандагина эмас, ёруғлик таъсир этганда ёки терига электр токи таъсир этганда ҳам юзага чиқа-рилган потенциаллар пайдо бўлади. Ҳар хил рецептор системаларидан импульс олиб келувчи афферент йўллар иккиламчи сенсор зоналарнинг
пўстлоқдаги ҳужайраларида конвергенцияланиши шундан гувоҳлик
беради. '
Ассоциатив зоналарни олиб ташлаш натижасида сезувчанликнинг шу тури йўқолмайди, лекин айни вақтда кўпинча таъсиротнинг аҳамия-тини тўғри баҳолаш қобилияти бузилади. Масалан, одамда иккиламчи кўрув зонаси ҳисобланадиган 18-ва 19-майдонлар (Бродман бўйича) емирилганда бемор ҳеч қачон кўр бўлиб қолмайди, аммо кўрган нарса-сини баҳолаш қобилиятидан маҳрум бўлиб қолади. Шу жумладан, бемор ўқиётганда сўзларнинг маъносига тушунмайди.
Ярим шарлар пўстлоғининг чакка соҳасидаги иккиламчи эшитув зонаси емирилса, бемор кўпинча эшитган сўзларининг маъносини ту-шунмайдиган бўлиб қолади.
Бу фактларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, катта ярим шарлар пўстлоғида таъсиротларни анализ ва синтез қилиш процессларида ассо-циатив зоналар муҳим роль ўйнайди. Эволюцион тараққиёт процессида катта ярим шарлар пўстлоғидаги ассоциатив зоналарнинг эгаллаган майдони тобора ортиб борганлиги ва одамда энг катта миқдорга етган-лиги ҳам шундан гувоҳлик беради.
Одамда ассоциатив зоналарнинг сенсор зоналардан фарқ қилади-ган муҳим хусусияти шуки, улар емирилганда муайян функциялар фа-қат қисқа вақт бузилади. Ярим шарлар пўстлоғининг қолган қисмлари кейинчалик емирилган ассоциатив зоналар функциясини ўз зиммасига олади ва шикастланиш компенсацияланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish