Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Мияча билан кизил кизил ядро,таламус, ката ярим шарлар пустлоги ва орка мия уртасидаги богланишлар , мияча шу богланишлар туфайли харакатларни контроль килади



Download 13,93 Mb.
bet414/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   493
Bog'liq
fizi

239-расм. Мияча билан кизил кизил ядро,таламус, ката ярим шарлар пустлоги ва орка мия уртасидаги богланишлар , мияча шу богланишлар туфайли харакатларни контроль килади

миянинг ретикуляр формациясига миячанинг таъсир кўрсатиши яна шундан билинадики, миячанинг олдинги бўлагига таъсир этилса, ёзувчи мускуллардаги децеребрацион ригидлик камаяди.


Миячанинг ретикуляр формацияга кўрсатадиган таъсири баъзан катта ярим шарлар пўстлоғининг таъсирига тескари бўлади. Масалан, кузатишларга қараганда мияча таъсирланганда ретикуляр формациядаги айрим нейронларнинг разрядлари сусайган, катта ярим шарлар пўстлогининг матор зонасига электр билан таъсир этилганда эса ўша нейронлардаги разрядлар кучайган.

Мускуллар тонусига миячанинг таъсир кўрсатиш механизмида орқа миянинг гаммамотонейронларидаги разрядларнинг ўзгариши муайян роль ўйнайди. Мияча олдинги бўлагининг баъзи қисмларига таъсир этилганда мускул дугининг гаммаафферент толаларидан ўтувчи разрядлар сусайишини, шу сабабли мускул тонуси рефлекс йўли билан камайишини Р. Гранит кузатган. Мияча олдинги бўлагининг бошқа қисмлари таъсирланганда эса мускул дугининг рецепторларидаги импульслар кўпайган, шу туфайли мускул тонуси ошган.


Мияча ядроларидан келувчи эфферент импульслар проприорецептив (миотатик) рефлексларни тормозлайди. Ҳар бир мускул қисқариши проприорецепторларга таъсир этиб, янги рефлексни вужудга келтира олади. Одатда оддий рефлекс шу йўл билан мураккаб занжирли рефлексга айланмайди, чунки рефлекслар занжирини узадиган тормозловчи механизм бор. Мияча олиб ташланганда кузатиладиган астазия учун характерли ҳодисалар — мускулларнинг титраши, гандираклаш ва тебраниш — тормозланмаган проприорецептив рефлексларга боғлиқ бўлса керак.
Шундай қилиб, мияча организмнинг ҳаракат реакцияларини тўғрилайди, бошқача айтганда, уларни тегишлича тузатиб, аниқ қилиб қўяди. Миячанинг бу роли ихтиёрий ҳаракатларнинг юзага чиқишида айниқса яққол кўринади. Миячанинг асосий функцияси ҳаракат актларининг илдам (фазик) ва секин (тоник) компонентларини уйғунлаштиришдир.
Мияча ва катта ярим шарлар пўстлоғи ўзаро икки томонлама боғланганидан, шунингдек, мия стволининг ретикуляр формацияси орқали мияча ихтиёрий ҳаракатларга таъсир кўрсатади.
Мияча катта ярим шарлар пўстлоғидаги нейронларнинг активлик ҳолатини бошқаради. Мияча пўстлоғининг муайян қисмларига таъсир этилса, катта ярим шарлар пўстлоғидаги ҳаракатлантирувчи марказлар қўзғалувчанлигининг ўзгариши шундан гувоҳлик беради. Г. Моруццининг маълумотларига қараганда, миячанинг баъзи қисмларига таъсир этиш катта ярим шарлар пўстлоғининг таъсирланиш эффектларини сусайтиради, бошқа қисмларига таъсир этиш эса бу эффектларни осонлаштиради. Миячадан чиқиб таламус о.рқали катта ярим шарлар пўстлоғига кирадиган импульслар бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг нейронларига тўғридантўғри таъсир кўрсата олади. Миячадан келувчи импульслар катта ярим шарлар пўстлоғига ретикуляр формация ҳолатини ўзгартириш йўли билан ҳам таъсир ўтказади. Шу сабабли мияча таъсирланганда ёки емирилганда катта ярим шарлар пўстлоғидан кортикоспинал йўллар орқали келадиган импульслар характери ўзгаради. Мияча олиб ташланганда ёки шикастланганда ихтиёрий ҳаракатларнинг кортикал механизми бу ҳаракатлар ҳажмини талаб қилинган миқдорга етказа олмайди. Шунинг оқибатида атаксия ва дисметрия келиб чиқади; ҳаракатлар аниқ бўлмай,кенг амплитудали, поймапой бўлиб қолади. Нормада иштирок этмайдиган мускуллар ҳаракат актларининг юзага чиқишида қатнашади. Ҳаракат актларининг мияча томонидан бошқарилмаётганини кўрсатадиган характерли симптомлардан бири шуки, ихтиёрий ҳаракатлар суст бошланиб, охирига яқин кучаяди.
Қатта ярим шарлар пўстлоғининг таъсирида юзага чиқадиган ҳаракат актларини бошқаришда миячанинг филогенетик жиҳатдан энг ёш бўлими — орқадаги бўлагининг олдинги қисми алоҳида муҳим роль ўйнайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish