Анатомияга доир маълумотлар Мияча (cerebellum) ўрта қисми — чувалчанг (vermis) ва унинг икки ёнидаги иккита ярим шар ва иккита ён бўлак ( lobi floculonodulares ) дан иборат. Филогенетик жиҳатдан энг қадимги тузилмалар — флокулонодуляр бўлаклар қадимги мияча ҳам деб аталади. Мияча ярим шарлари олдинги ва орқадаги фўлак деб иккига ажратилади; орқадаги бўлак яна икки қисмга бўлинади. Миячанинг филогенетик жиҳатдан энг ёш тузилмаси — орқадаги бўлакнинг олдинги қисми янги мияча деб аталади; у одамда ва юксак даражадаги маймунларда энг кўп тараққий этади.
Мияча ярим шарларининг юқрри юзаси 1 мм дан 2,5 мм гача қалинликдаги мияча пўстлоғи деган кул ранг моддадан иборат. Мияча пўстлоғи уч қаватюза, ёки молекуляр қават, Пуркине ҳужайралари қавати ва ичкигрануляр қаватга ажратилади.
Миячанинг асосий массасини ташкил этадиган оқ моддасида кул ранг модда тўпламлари — мияча ядролари бор. Миячанинг ҳар бир ярим шарида бу ядролар учтадан; тишсимон ядро (nucleus dentatus), пробкасимон ядро (nucleus embliformis) ва шарсимон ядро (nucleus globosus) бўлади. Миячанинг ўрта қисми (vermis) да 2 та чодир ядроси (nucleus fastigii ) бор.
Мияча марказий нерв системасининг бошқа бўлимларига бир талай нерв толалари орқали боғланади, бу толалар миячанинг пастки, ўрта ва юкори оёкчалари деган учта қалии тутамни ҳосил қилади.
Орқа мия билан мияча ўртасидаги тутамлар (Флексиг тутамлари) ҳамда Голль ва Бурдах тутамларининг узунчоқ миядаги ядроларидан, шунингдек, проприорецепторлар билан вестибулорецепторлардан импульс олиб келувчи вестибуляр ядро толалари миячанинг пастки оёқчалари орқали ўтади. Катта ярим шарлар пўстлоғидан (асосан прецентрал пуштадан) миячага импульс олиб келадиган толалар ўрта оёқчалар (миячадан Варолий кўпригига борувчи оёқчалар) орқали ўтади. Говерснинг орқа мия тутамлари ва олдинги тўрт тепаликдан бошланган толалар миячага юқори оёқчалар орқали киради.
Миячадан келувчи эфферент толалар миячанинг марказий ядроларидан бошланиб, миячанинг асосан юқори оёқчалари орқали ўтади ва ўрта миянинг қизил ядросида, таламуе ва гипоталамус ядроларида, мия стволининг ретикуляр формациясида — пўстлоқ остидаги ядроларда ва узунчоқ мияда (кесишиб) тугайди. Миячадан таламусга келадиган импульслар шу ерда янги нейронга ўтади, бу нейрон эса катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор (ҳаракатлантирувчи) зонасида тугайди. Қизил ядрога келувчи им.пульслар орқа мияга борувчи руброспинал тутамни ҳосил қиладиган нейронларга ўтади. Шундай қилиб, мияча марказий нерв системасининг ҳамма бўлимларига афферент ва эфферент толалар орқали боғланган.