Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


МАРКАЗИИ НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИНИ



Download 13,93 Mb.
bet385/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   493
Bog'liq
fizi

МАРКАЗИИ НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ТЕКШИРИШ МЕТОДЛАРИ
Олиб ташлаш (экстирпация) ва қирқиб қўйиш
Марказий нерв системасининг турли қисмларини олиб ташлаш (экстирпация) ва қирқиб цўйиш методикалари экспериментал-физиологик тадқиқотларда қадимдан қўлланиб келаётган усуллардир. Улар бош мия билан орқа миядаги ҳар хил бўлимларнинг функционал аҳамияти тўғрисида бир қадар маълумот беради ва ўткир тажрибаларда ҳам, хроник тажрибаларда ҳам қўлланаверади. Шу усуллардан фойдаланиб, физиолог операциядан кейин марказий нерв системасининг қайси функциялари йўқолишини ва қайси функциялари сақланишини билиб олади.
Орқа мия турли босқичда қирқиб қўйилади. Орқа мияни ёки мия стволини кўндалангига тўла қирқиб қўйиш марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимларини пастроқдаги бўлимларидан ажратиб қўяди ва бош мия билан орқа миянинг қирқиб қўйилган жойдан пастдаги марказий томонидан юзага чиқариладиган рефлектор реакцияларни ўрганишга имкон беради. Марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимларидан келувчи импульслар шу системадаги бирон бўлим фаолияти учун қандай аҳамияти борлигини ҳам шу йўл билан ўрганса бўлади.
Қирқиш методикаси спинал ҳайвон (бунинг учун орқа мия юқори сегментлар рўпарасидан қирқилади), бульбар ҳайвон (узунчоқ мия ўрта миядан кўндалангига кесиб ажратилади), мезэнцефал ҳайвон (ўрта мия билан оралиқ мия ўртаси қирқиб қўйилади), диэнцефал ҳайвон (оралиқ мия юқорироғидан кесилиб, катта ярим шарлардан ажратилади) олиш имконини беради.
Мияни кўндалангига қирқиб марказий нерв системасининг юқорироқдаги қисмлари функцияси ҳам ўрганилади. Масалан, марказий нерв системасининг пастроқдаги бўлимларидан ажратилган (узунчоқ мия соҳасидан қирқилган) бош миянинг электр активлигини ва ажратилган (оралиқ мия соҳасидан қирқиб қўйилган) катта ярим шарларнинг электр активлигини Ф. Бремер ўрганган.
Олиб ташлаш ва қирқиб қўйиш методикалари — марказий нерв системасидек мураккаб ва нозик тузилган механизмга таъсир этишнинг ғоят қўпол усулларидир. Экспериментатор бу методикани татбиқ этганда бир қанча ҳодисаларга дуч келади, ана шу ҳодисалар операциядан кейин кузатиладиган натижаларни баҳолашда тўсқинлик қилади. Дастлабки кунларда операцион жароҳат (тўқималарнинг кесилиши, яллиғланиши, оғриқ) марказий нерв системасининг функцияларини сусайтиради. Кейинчалик миянинг қирқилган ёки олиб ташланган жойида ямоқ тўқимаси ўсиб, теварак-атрофдаги нерв тўқимасига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, катта ярим шарларнинг айрим қисмлари олиб ташланганда ямоқ ҳосил бўлиши ва унинг салбий таъсир кўрсатиши сабабли баъзан тутқаноқ (эпилепсия) тутади.
Миянинг катта қисмларини олиб ташлаш билан бир қаторда нерв марказларига локал (чекланган) шикаст етказиш ҳам қўлланилади. Илгари шу мақсадда игна санчиш ёки скальпель уриш каби механик. шикастлар етказиларди. Ҳозир нерв марказларига шикаст етказиш учун мияга ингичка электродлар киритилиб, ўзгармас ток берилади ва тўқималар шу тариқа электролиз йўли билан емирилади. Шунингдек, миянинг турли бўлаклари музлатиб қўйилади ёки термокоагуляция қилинади. Марказий нерв системасининг кичик бир қисмига шикаст етказиш узун, яна ташқаридан кучли физик омил аниқ йўналтирилади, шу омил таъсирида нерв системаси емирилади.
Марказий нерв системасининг муайяи қисмларини емириш учун рентген нурлари ёки ультратовуш тебранишлари бир неча камбар қалин тутам қилиниб, бир нуқтага йўналтирилади. Шу мақсадда рентген трубкалари ёки ультратовуш генераторлари ҳайвон боши тепасида шундай жойлаштириладики, улардан чиқаётган электр нурлари ёки ультратовуш тебранишлари қувватли бўлиб ва тор бир нуқтага йўналиб, миянинг муайян бир нуқтасида тўпланади. Мия тўқимасининг бир куб миллиметр ва ҳатто ундан ҳам кичикроқ бўлагига шу тариқа шикаст етказиш мумкин.
Ультратовуш таъсирига миелин пардалари кўпроқ сезгир бўлади, шу сабабли нерв йўлларига шундай таъсир этиладики, унда нерв ҳужайралари шикастланмайди.
Марказий нерв системасининг аниқ муайян қисмларини емириш учун кучли син-хроциклотрон ёрдамида олинган протон нурланишининг камбар тутамлари ҳам қўлланилган (тутамнинг диаметри қилдай ингичка бўлиши мумкин). Протон нурланиши маълум интенсивликда бўлганда тери ва суяк тўқимаси шикастланмагани ҳолда шу нурланишга анчагина сезгир нерв тўқимаси емирилаверади.
Миянинг турли қисмларини олиб ташлаш, нерв йўлларини қирқиб қўйиш ва айрим нерв марказларининг ёлғиз ўзини емириш методлари ҳайвонлар устидаги тажрибадагина эмас, одамда нейрохирургия клиникасида даволаш тадбирлари сифатида ҳам қўлланилади. Бундай операциянинг натижалари кўпинча физиология учун ҳам муҳим маълумотлар беради.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish