Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Товушлар интенсивлигини сезиш



Download 13,93 Mb.
bet360/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   493
Bog'liq
fizi

Товушлар интенсивлигини сезиш. Рецепторларнинг таъсирланиш интенсивлиги одатда афферент нервлар орқали марказий нерв системасига ўтказиладиган импульслар частотаси билан кодга солинади. Таъсирот кучини кодга солишнинг бундай усули эшитув нервида татбиқ этилиши мумкин эмас, чунки паст ва ўртача баландликдаги тонлар эшитув рецепторларига таъсир этганда частотаси товуш тебранишларининг частотасига мос келадиган импульслар эшитув нервлари орқали марказий нерв системасига етиб боради. Товушдан таъсирланиш кучи ҳақидаги ахборотни ўтказишда кортий органининг рецептор ҳужайраларидаги ички ва ташқи қаватларнинг таъсирланиш бўсағаси ҳар хил эканлиги аҳамиятли, деб фараз қилинади. Ички қаватдаги эшитув рецептор ҳужайралари кучлироқ товуш таъсирида қўзғалади. Ички ва ташқи қаватдаги қўзғалган ҳужайраларнинг нисбати товушнинг таъсирот интенсивлигига қараб ҳар хил бўлса керак.
Товуш сезгилари
Товушларни сезиш диапазони. Одам секундига 16дан 20 000гача тебраниш частотасига эга бўлган товушларни сезади. Бу диапазон 10— 11 октавага мос келади. Сезиладиган товушларнинг юқори чегараси ёшга боғлиқ: киши қанча кекса бўлса, бу чегара ўшанча паст бўлади; қариб қолган кишилар кўпинча баланд тонларни, масалан, чирилдоқ қурт товушини эшитмайди. Кўпгина ҳайвонларда товуш эшитувнинг юқори чегараси анча баланд: масалан, одам эшитмайдиган жуда баланд товушларга итда шартли рефлекслар ҳосил қилиш мумкин.
Эшитув органининг сезувчанлиги. Эшитув органининг сезувчанлигини аранг эшитиладиган товуш кучи билан ўлчаса бўлади, шу билан бирга товуш тебранишлари энергиясини эрг/см2- сек шаклида ифодалаш мумкин. Товуш баландлигига қараб эшитув органи сезувчанлигининг анча ўзгариши ана шундай ўлчаш асосида аниқланган.
Секундига 1000 дан 3000 гача тебранадиган товушларни одам қулоғи максимал даражада сезади. Шу частоталар доирасида фақат 1×10-9 эрг/см2-сек энергияли товуш эшитилади. Секундига 1000 гача ва 3000 дан ортиқ тебранишларда эшитув органининг сезувчанлиги кескин даражада камаяди: масалан, секундига 20 тебранишда ва 20 000 тебранишда товуш энергияси 1 эрг/см2-сек бўлиши керак. 203-расмнинг пастки қисмидаги ЕҒG эгри чизиғи бу маълумотларни акс эттиради.
Товуш баландлиги ўзгармагани ҳолда товуш кучини шундай ошириш мумкинки, унда товуш қулоқда босим ва ҳатто оғриқ сезгиси каби нохуш сезгини юзага чиқаради. Бундай кучдаги товушлар эшитилишнинг юқори чегарасини ҳосил қилса керак.
Эшитиш юқори чегарасининг эгри чизиғи бўсаға эгри чизиғини икки жойдан — А ва D дан (секундига 16 ва 20 000 тебранишда) кесиб ўтади ва у билан бирга эшитув сезгисининг майдонини чегаралайди. Бу майдон 203-расмда кўрсатилган.





Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish