Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нервнинг иссиқлик чиқариши



Download 13,93 Mb.
bet290/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   493
Bog'liq
fizi

Нервнинг иссиқлик чиқариши
Нервнинг иссиқлик чиқаришига қараб тинчликда ва қўзғолишда нервдаги моддалар алмашинувининг динамикаси ҳақида фикр юритиш мумкин. Нервнинг иссиқлик чиқаришини 1926 йилда А. Хилл махсус ясалган юксак сезгир термоэлементлар ёрдамида биринчи марта қайд қила олди.
Бақа қуймич нервининг тинчликда чиқарган иссиқлиги ўлчанганда М. А. Березинанинг маълумотларига қараганда 20° да минутига 1 г нерв учун 4,14 • 10-3 кал ни ташкил этади. Краб миелинсиз нервининг чиқарадиган иссиқлиги 20° да минутига 1 г нерв учун 1 • 10-2 кал дан бирмунча ортиқ. Бу тинчликда миелинсиз нервлар кислородни кўпроқ ютади, деган маълумотларга жуда мос келади. Нерв азот атмосферасига жойланса тинчликда иссиқлик ҳосил бўлиши кескин даражада камаяди.
Нерв таъсирланганда иссиқлик ҳосил бўлиши анча ошади, мускулдаги каби бу ерда ҳам иссиқлик икки фазада ажралади, бу фазалар бошлаиғич иссиқлик ҳосил бўлиши ва кечикувчи иссиқлик ҳосил бўлиши деб юритилади.
Бошланғич иссиклик ҳосил бўлиши нерв толаларида якка импульс ўтказганда секунднинг ўндан бир бўлакларича давом этади, кечикувчи иссиклик ҳосил бўлиши эса бир минутча чўзилади.
Крабнинг миелинсиз нервларида (уларда қўзғолиш процесслари умуртқали ҳайвонларнинг нервларидагига қаратанда секинроқ ўтади) импульс ўтказилганда бошланғич иссиқлик ҳосил бўлиши ҳам икки фазадан иборат эканлигини А. Хилл юксак сезгир ва кам инерцион ўлчов аппаратлари ёрдамида яқиндагина кўрсатиб берди. Бошланғич иссиқлик ҳосил бўлишининг биринчи фазаси вақт жиҳатдая нерв импульсининг юзага келиш пайтига тўғри келади ва температуранинг 1 • 10-5 традус кўтарилишида ифодаланади. Бошланғич иссиқлик ҳосил бўлишининг иккинчи фазаси қарийб 300 мсек га чўзилади. Бу фазада нервнинг температураси 8 • 10-6 градусча камаяди. Температура секин реакция кўрсатувчи асбоб билан ўлчанганда температуранинг фақат 2x 10-6 градусча результатив ортиши кузатилади.
Бақанинг миелинли нервларида иссиқлик ҳосил бўлиши крабнинг миелинсиз нервларидагига нисбатан тезроқ боради, эҳтимол шунинг учун уларда иссиқлик ҳосил бўлишининг кўтарилиши ва пасайиши каби икки фазани ажратишга бир қадар инерцияли замонавий аппаратура имкон бермагандир.
Якка импульсда бақа нервида бошланғич иссиқлик ҳосил бўлиши 0,8- 10-6 кал/г, яъни миелинсиз нервларда жами иссиқлик ҳосил бўлишининг тахминан 40 процентини ташкил этади. Аммо, миелинланган нерв толаларида қўзғолиш фақат Ранвье бўғилмалари соҳасида вужудга келиши ҳисобга олинса, бўғилмалар соҳасидаги 1 г модда вазнига тахминан 0,05 кал иссиқлик ҳосил бўлади.
Нерв ритмик таъсирлангандан кейин кечикувчи иссиқлик ҳосил бўлиши ўнларча минут давом этади.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish