Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet292/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   493
Bog'liq
fizi

Введенский парабиози
Нервнинг альтерацияланган — заҳарланган ёки зарарланган қисмида лабиллик пасайиб қолишини Н. Е. Введенский 1902 йилда кўрса-иб берди. Бунинг маъноси шуки, нервнинг альтерациялаиган қисмида қўзғалиш ҳолати нормал қисмидагига нисбатан секинроқ йўқолади. Шу сабабли заҳарланишнинг муайян стадиясида нервнинг юқорироқдаги нормал қисмига тез-тез ритм билан таъсир этилса, заҳарланган қисм бу ритмни ўзлаштира олмайди ва ундан қўзғолиш ўтмайди. Шундай пасайган лабиллик ҳолатига Н. Е. Введенский парабиоз деб ном берди («para» — олдида ва «bios» — ҳаёт сўзларидан). Введенский парабиозли қисмда нормал ҳаёт фаолияти бузилганлигини шу тариқа таъкидлаб кўрсатди. Парабиоз — ўзини вужудга келтирган агент таъсири чуқурлашганда ёки кучайганда ўлимга ўтадигая қайтар ўзгаришдир. Улим эса ҳаёт фаолиятининг қайтмас даражада бузилиши демакдир.
Н. Е. Введенскийнинг классик тажрибалари бақанинг нерв-мускул препаратида ўтказилган. Текшириладиган нервнинг кичик бир қисми альтерацияланган, яъни бирор химиявий агент — кокаин, хлороформ, фенол, калий хлорид, кучли Фарадей токини қўйиш, механик йўл билан шикастлаш ва шунга ўхшашлар воситасида нерв қисмининг ҳолати ўз-гартирилган. Нервнинг заҳарланган қисмига ёки шу қисмдан юқорироғига таъсир этилган, яъни импульслар парабиозли қисмда вужудга келиб турган ёки мускулга бориш йўлида шу парабиозли қисмдан ўтган. Нервнинг қўзғолишни ўтказаётганлигини Н. Е. Введенский мускулнинг қисқаришидан билган.
Нормал нервда ритмик таъсирот кучининг ортиши мускулдаги тетаник қисқариш кучининг ортишига олиб келади (160-расм, А)- Парабиоз вужудга келганда эса бу муносабатлар қонуний равишда ўзгаради, бунда кетма-кет алмашинувчи қуйидаги стадиялар кўрилади.

  1. Провизор, ёки тенглаштирувчи фаза. Альтерациянинг бу бошланғич фазасида нервнинг ритмик импульсларни ўтказиш қобилияти таъсиротнинг ҳар қандай кучида пасаяверади. Аммо, Введенский кўрсатиб
    берганидек, ўртача таъсиротлардан кўра кучлироқ таъсиротлардаги
    эффектларда импульс ўтказиш қобилияти кескинроқ камаяди; бунинг
    натижасида кучли таъсиротларнинг ҳам, ўртача таъсиротларнинг ҳам
    эффектлари деярли бараварлашиб қолади (160-расм, Б).




Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish