Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Чарчашда нерв-мускул бирлашмаси ўтказишининг бузилиши



Download 13,93 Mb.
bet298/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   493
Bog'liq
fizi

Чарчашда нерв-мускул бирлашмаси ўтказишининг бузилиши
Нерв узоқ таъсирланганда мускул, айниқса нерв чарчаши туфайли қўзғалиш тўлқинларини ўтказиш қобилиятидан маҳрум бўлишидан анча илтари нерв-мускул бирлашмасининг импульс ўтказиши бузилади. Бунинг сабаби шуки, нерв узоқ таъсирланганда нерв охирларида «ғамланган» медиатор запаслари кескин даражада камаяди, шу сабабли ҳар бир импульсга жавобан синапслардан ажралиб чиқадиган ацетилхолин лорциялари камаяди ва шунга яраша постсинаптик потенциаллар ҳам бўсағадан паст даражагача камаяди.
Шу билан бирга нерв узоқ таъсирланганда мускул толасида постсинаптик мембрананинг ацетилхолинга сезгирлиги секин-аста пасаяди. Натижада ҳаракат пластинкаси потенциалларининг миқдори камаяди. Потенциаллар амплитудаси бир қадар критик даражадан пастга тушгач мускул толасида ҳаракат потенциалларининг вужудга келиши тўхтайди. Шу сабабларга кўра синапслар нерв толалари билан мускулларга нисбатан тезроқ чарчайди.
Ҳаракатлантирувчи нерв толалари ва уларнинг охирларининг трофик
функцияси
Нерв толалари ва уларнинг охирлари мускулларни қисқартирувчн импульсларни ўтказиш билан бир қаторда мускулга трофик таъсир кўрсатади, яъни мускулдаги моддалар алмашинувини идора этишда қатнашади. Орқа миянинг ҳаракатлантирувчи илдизларини қирқиб қўйиш йўли билан мускулни нервдан маҳрум қилиш (денервация) оқибатида мускул толаларининг секин-аста атрофияланиши яхши маълум. Бу атрофия ҳаракат иннервациясидан маҳрум бўлган мускулнинг фақат ишламаслик натижаси эмаслиги махсус тадқиқотларда аниқланди. Пайини қирқиб қўйиш, яъни тендотомия йўли билан ҳам мускулни ишламайдиган қилиб қўйиш мумкин. Аммо мускулни тендотомия ва денервациядан кейин таққослаб кўриб, денервацияда мускул хоссалари сифат жиҳатдан тендотомияга нисбатан бошқача ўзгаришини кўриб ишониш мумкин. Масалан, денервация қилинган мускул толалари бошидан охиригача ацетилхолинга жуда сезгир бўлиб қолади, ҳолбуки нормал ёки тендотомия қилинган мускулнинг фақат постсинаптик мембрана соҳаси ацетилхолинга юксак даражада сезгир бўлади.Денереация қилинган мускулда бир қанча ферментлар активлиги, жумладан аденозинтрифосфат кислотанинг фосфат боғларида тўплапган энергиянинг юзага чиқишида муҳим роль ўйнайдиган аденозинтрифосфатаза активлиги кескин даражада пасаяди. Айни вақтда денервацияда оқсилларнинг парчаланиш процесслари кучаяди, натижада мускул тўқимасининг атрофия учун характерли процесси бошланади. С. Е. Северин денервацияланган мускулдаги моддалар алмашинувини ҳар томонлама ўрганиб, нервнинг трофик таъсир кўрсатмай қўйиши натижасида мускулдаги моддалар алмашинуви процесслари бетартиб, пала-партиш рўй бера бошлайди деган хулосага келди.
Ҳ аракатлантирувчи нерв толалари ва уларнинг охирлари мускулдаги моддалар алмашинувини қандай қилиб бошқариши ҳозирча аниқлангани йўқ. Нерв охирларидан ажралиб чиқадиган медиатор—ацетилхолин ва унинг холинзстераза таъсирида парчаланишидан вужудга келувчи холин билан сирка кпслотаси мускулдаги моддалар алмашинувига аралашади, ундаги муайян фермент системаларини активлаштиради. Масалан, қуённинг денервация қилинган мускулига ацетилхолин киритилса, шу мускулга электр токи билан бевосита таъсир этиш натижасида келиб чиққан тетанус вақтида аденозинтрифосфатнинг, креатинфоофат ва гликогеннинг парчаланиши кескин даражада ортишини В. М. Василевский тажрибада кўрсатиб берди.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish