Кўллар қандай хусусиятлари бўйича таснифланади?
Ўзининг ўлчамлари, келиб чиқиши, гидрогеологик режими, сувининг кимёвий таркиби бўйича кўллар жуда хилма-хил бўлади.
Тасмалигиллар қандай ҳосил бўлади?
Кўлларнинг юпқа горизонтал қат-қатлиликка эга бўлган қум-гилли чўкиндилари тасмали гиллар дейилади. Улардаги оқиш тусли қумли қатламчалар мўътадил ва совуқ иқлимда баҳор-ёз фаслларида тўпланади. Бу даврда ёмғирлар ёғиши ва қорларнинг ёппасига эриши туфайли кўлларга кўп миқдорда бўлакли материал ташиб келтирилади. Қиш ойлари муаллоқ ҳолдаги жуда майда гил зарраларидан қора рангли гил қатламчалари ҳосил бўлади. Шундай қилиб, қатламчаларнинг ҳар бир жуфти чўкинди тўпланишнинг йиллик циклига тўғри келади.
Нима сабабдан кўмирланиш босқичларида углерод миқдори ортиб боради?
Ҳаво етиб бормайдиган ва торф ҳосил бўлишига олиб келадиган бу чиришнинг секин кечадиган жараёни гумификация ёки углефикациянингooooooooooooooooooooooooooo бошланғич босқичи дейилади. Бу жараёнда ётқизиқлардаги углероднинг миқдори аста-секин ошиб боради (57-59 % гача).
Ботқоқликлар деб нимага айтилади?
Ботқоқлик деб ётқизиқларнинг устки горизонтлари ортиқча намланган ва намликда ўсувчи ботқоқлик ўсимликлари ривожланган майдонларга айтилади. Ер шарида улар 2 млн км2 га яқин майдонларни эгаллаб ётади. Бот қоқлик ортиқча намлик учун шароит яратиладиган барча рельеф элементларида шаклланади. Намланишга мўл ёғингарчилик сабабчи бўлади, шунинг учун ҳам ботқоқликлар нам гумид иқлимли ўлкаларда ҳамда грунт сувларининг дренажига тўсқинлик қилувчи сув ўтказмайдиган қатламлар ер юзасига яқин жойлашган ва бу сувлар сатҳининг юқори бўлишини таъминловчи жойларда ривожланади. Кўпчилик ҳудудларда бундай сув ўтказмайдиган горизонтлар бўлиб музлаган тоғ жинслари саналади. Жойлашган ўрни, айниқса тўйиниши ва ўсимликларига боғлиқ ҳолда пасткамлик, баландлик, оралиқ (континентлар ичида) ва денгизбўйи ботқоқликлари ажратилади.
Торф нима?
Торф ўсимлик қолдиқларидан таркиб топган жигаррангли, қўнғир ёки деярли қора рангли органоген (фитоген) чўкинди жинс ҳисобланади. Устивор ўсимлик таркибига боғлиқ ҳолда торфнинг мохли, ўтли ва дарахтли турлари ажратилади. Айниқса ботқоқлашган кўллар ўрнида ҳосил бўлган торфяникларда торфлар хилма-хил бўлади. Торф қалинлиги 20 м гача борадиган линзасимон ва қатламсимон ётқизиқлар сифатида ётади. Ер юзасида торфяниклар 1,75 млн км2 майдонни эгаллайди. Россида уларнинг асосий қисми Ғарбий Сибирда ва Карелияда кузатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |