Ботқоқликлар қандай геологик ишларни бажаради?
Ботқоқликларнинг геологик иши асосан чўкинди тўпланиш жараёнлари билан белгиланади. Бу ерда органоген ва камроқ кимёвий чўкиндилар тўпланади. Терриген чўкиндилар деярли учрамайди. Органоген ётқизиқлар орасида торф жуда муҳим ҳисобланади. Унинг ҳосил бўлиши учун бирламчи материал бўлиб турли ботқоқлик ўсимликлари, мохлар, ўтлар, буталар ва дарахтларнинг қолдиқлари ҳисобланади. Бунда углерод, водород, кислород ва азотдан таркиб топган ўсимликларнинг клетчаткалари муҳим аҳамиятга эга
Ботқоқликларнинг асосий ётқизиқлари нима?
Ботқоқликларнинг геологик иши асосан чўкинди тўпланиш жараёнлари билан белгиланади. Бу ерда органоген ва камроқ кимёвий чўкиндилар тўпланади. Терриген чўкиндилар деярли учрамайди. Хемоген чўкиндилар ботқоқликларда жуда кам ҳосил бўлади ва улар муайян компонентларнинг ерости сувлари билан келтирилиши билан боғлиқ. Калций карбонат миқдори юқори бўлган қаттиқ грунт сувлари билан тўйинадиган пасттекислик ботқоқликларида оҳактош линзалари ҳосил бўлади. Органоген ётқизиқлар орасида торф жуда муҳим ҳисобланади. Унинг ҳосил бўлиши учун бирламчи материал бўлиб турли ботқоқлик ўсимликлари, мохлар, ўтлар, буталар ва дарахтларнинг қолдиқлари ҳисобланади. Бунда углерод, водород, кислород ва азотдан таркиб топган ўсимликларнинг клетчаткалари муҳим аҳамиятга эга.( Қадимий ботқоқликларда кўп миқдорда кўмир ҳосил бўлган.)
Ерости сувларига таъриф беринг?
Ер юзасидан пастда, тоғ жинсларининг бўшлиқ ва дарзликларида учрайдиган сувлар ерости сувлари дейилади. Бундай сувлар ер қатламлари орасида кўп тарқалган ва халқ хўжалигини ривожлантиришда, аҳолини, шаҳар ҳамда қишлоқарни сув билан таъминлашда, гидротехник ва саноат иншоотларини қуришда, суғориш ишларида, курорт ва санаторийлар ва бошқа соҳаларда муҳим аҳамиятга эга.
Ерости сувлари қандай ҳосил бўлади?
Тоғ жинслари орасидаги сувлар, биринчидан ёғинларнинг ер устидан қум ва тошлар орасига қисман сизиб ўтиши, яъни инфильтрация йўли билан ҳосил бўлади. Ҳозирги кунда тоғ жинсларидаги сувларни қуйидаги турларга бўлиб ўрганилади. 1. Буғ кўринишдаги сувлар. 2. Физик боғланган сувлар: гигроскопик ва плёнкасимон сувлар. 3. Эркин сувлар: капилляр ва гравитацион сувлар. 4. Қаттиқ ҳолатдаги (муз) сувлар. 5. Кристаллашган (кристаллогидратлар) ва кимёвий бирикма (гид -роксил) ҳолатидаги сувлар.
Ювенил сувлар. Ер пўстининг ички қисмидаги магмадан ажралаётган минераллашган иссиқ сув буғларининг ерости сувларига айланишидан ҳосил бўлади. Ювенил сув ернинг чуқур қатламларида ва тез - тез вулкан отилиб турадиган ўлкаларда кўп учрайди.
Седиментоген (юнонча чўкинди) сувлар энг чуқурдаги чўкинди жинслари қатламлари орасидаги юқори даражада минераллашган (шўрланган) ерости сувларидир. Олимларнинг ҳисоблашича бу сувлар генезисига кўра денгиз сувидан пайдо бўлган. Уларнинг икки - сингенетик ва эпигенетик турлари табиатда кўп учрайди. Сингенетик (юнонча сингенез - чўкинди билан бир вақтда ҳосил бўлиш демакдир) ерости сувлари. Ҳавза ётқизиқларининг тўпланиш жараёнида улар орасида қолиб кетган қолдиқ сувлардир. Эпигенетик (юнонча эпигененез - кейин пайдо бўлган) ерости сувлари тоғ жинслари вужудга келгандан сўнг ёки денгиздан сизиб ўтган сувлардан ҳосил бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |