99
бўйича Я.М. Колотыркин ва Н.Я. Бунэларнинг олиб борган ишларида
аниқланишича, электродлар потенциалининг ўзгаришида қўшимчаларнинг
ҳиссаси мавжуд бўлиб, бу ўзгариш металлнинг электрокимёвий ва коррозия
хусусиятларини, шунингдек, металлнинг пассив соҳага ўтиш эҳтимоллигини
аниқлаб беради.
Пассив ҳолатдаги металлнинг табиатига тегишли қонуниятлар
асосан
пассивлаш-тирувчи плёнкаларнинг хоссалари орқали аниқланади. Агар
плёнка электролит билан секин таъсирлашса, яримўтказгичли ўтказувчанлик
ўринли бўлиб, амалда қўйилган потенциаллар фарқининг ҳаммаси плёнка
ичида тушади. Натижада пассивланиш соҳаси потенциалнинг жуда юқори
қийматларигача кузатилиши мумкин. Бунда система орқали оқаётган
токнинг
деярли барчаси оксид пленкаси қалинлигининг ортишига сарф бўлади.
Боғланишнинг бундай кўриниши титан, тантал ва ниобийда кузатилади.
Агарда сирт плёнкалари юқори электрон ўтказувчанликка эга бўлса,
плёнка-эритма чегарасидаги анод қутбланишида кислород ҳосил бўлиши
билан борадиган сув молекулаларининг парчаланиш жараёни учун етарли
бўлган потенциаллар фарқи вужудга келиши мумкин ёки қайта пассивланиш
жараёни амалга ошади. Исталган ҳолда ҳам бундай ҳодисаларга токнинг
ортиши сабаб бўлади (4.22-расмда 4 соҳа).
Қайта пассивланиш пассивлаштирувчи плёнка хоссаларининг ўзгариши
билан боғлиқ бўлиб, натижада локал емирилишлар ва питтинглар ҳосил
бўлади. Кўриб ўтилган сулфат кислотаси эритмасидаги темир коррозияси
мисолида ток зичлигининг ортиши бир вақтнинг ўзида икки – питтинг ҳосил
бўлиши ва кислород ажралиши жараёнларининг боришидан далолат беради.
Экспериментал ўз тасдиғини топган ва тан
олинган назариялардан бири
80-йилларда Макдональд ва унинг шогиртлари томонидан яратилган. Бу
назария пассивланиш соҳасида металлар ва плёнкаларнинг табиатини
тушунтириб бера олади ва эксперимент натижаларига
етарлича яхши мос
келади.
Модел металлдаги кислород ва катион вакансияли жуда кўп сонли
нуқтавий дефектларга эга бўлган кристалл структурасимон оксид плёнка
ҳақидаги тасаввурларга асосланган.
Кислород вакансиялари металл–плёнка чегарасида ҳосил бўлиб, плёнка–
эритма чегарасида ютилади. Айнан уларнинг плёнкада, металл билан бўлган
чегарадан эритма билан бўлган чегара томон ҳаракати оксид плёнкаси
қалинлигининг ортишига сабаб бўлади. Бу жараённи газ коррозиясидаги оксид
плёнкасининг ҳосил бўлиш механизмига ўхшатиш мумкин.
Яна бир ўзаро боғлиқлиги мажуд жараён –
катион вакансияларининг
плёнкада эритма-плёнка чегарасидан плёнка-металл чегараси томон ҳаракати
билан изоҳланадиган металлнинг эришидир.
100
Умуман олганда, оксид қатламининг шаклланиш жараёни металлнинг
эриши билан параллел борадиган жараёндир. Плёнка қалинлигига боғлиқ
ҳолда унинг ўсиш қонуниятлари ҳам ўзгаради. Плёнка қалинлигининг
камайиши билан ўсишнинг логарифмик қонуни параболик боғланишга ўта
бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: