Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
 
 
 
 


103 
V БОБ 
 
КОРРОЗИЯНИНГ ЛОКАЛ КЎРИНИШЛАРИ. 
МАТЕРИАЛЛАРНИНГ КОРРОЗИЯГА ҚАРШИ 
ЧИДАМЛИЛИГИНИ СИНАШ УСУЛЛАРИ 
5.1. Коррозиянинг локал кўринишлари. 
Металл материалларда коррозия жараёнлари пайдо бўлишининг хилма-
хиллигига қарамасдан амалда кузатиладиган коррозион нуқсонларни у ёки бу 
даражадаги аниқлик билан маълум бир синфга тааллуқли деб олишга имкон 
берадиган синфлаш мавжуд. Бир синфга локал коррозия жараёнлари деб 
аталадиган, барчаси металл сиртининг нисбатан кичик юза қисмларида 
борадиган ва ниҳоятда катта тезликда ривожланадиган умумий томонларга эга 
бўлган металл емирилишининг кўринишлари ажратилган. Бу жараёнларда 
металл конструкциясидаги нисбатан кичкина жойларидаги емирилишлар 
сабабли уларнинг эксплуатацион хоссалари йўқолади. Сиртдаги емирилган 
жойлар ўлчамларининг жуда кичиклиги ҳамда бу жойларда металл эриш 
тезлигининг катталиги сабабли емирилиш ўчоғининг мавжудлиги аксарият 
ҳолларда қурилманинг ишдан чиқиш моментидагина мълум бўлади. Шунинг 
учун коррозиянинг локал кўриниши ўта хавфли ҳисобланади. Металл 
қурилмаларни ишлатиш шароитларининг доимий равишда қатъийлашиб 
бориши ва саноат соҳасига янгидан-янги конструкцион материалларнинг 
кириб келиши коррозиянинг локал кўринишлари ҳиссасининг вақт ўтиши 
билан сўзсиз ортиб боришига олиб келмоқда. 
Локал коррозиянинг асосий кўринишларига питтинг, ярали, тирқишли, 
кристаллараро, селектив бузилиш ва контакт коррозиялари киради.
Локал коррозия жараёнларининг ажралиб турадиган томонларидан бири 
шуки, улар томонидан металл конструкциялар сиртининг кичик қисми 
емирилади. Бў жойларда металлнинг эриш тезлиги асосий сирт улишидагига 
нисбатан етарли даражада катта бўлади. Локал коррозия ўчоғининг металл 
ичига кириб бориш тезлиги йилига ўнлаб сантиметргача етиши мумкин. 
Кўпгина локал коррозия жараёнлари (селектив эриш ва контакт коррозия-
сидан ташқари) эҳтимолли характерга эга. Баён этилган қирралар умумий 
бўлсада, улар локал коррозия жараёнлари механизмининг ўзига хос 
томонларини тўла очиб бера олмайди. Локал коррозия жараёнлари 
механизмини ўрганишда кузатиладиган ўхшашликлар металлар коррозияси 
назарияси учун жуда муҳимдир.
Барча локал коррозия жараёнлари кўпинча кетма-кет, бир-биридан кейин 
келадиган бир неча босқичлардан иборат бўлиб, ҳар бирининг ўз лимитловчи 
жараёни бўлади. 


104 
Бу босқичларнинг энг асосийлари қуйидагилардир: 
• коррозия текис боришининг бузилиши бошланадиган ва локал коррозия 
ўчоғларининг стационар ривожланиш жараёнига ўтишига мос 
келадиган 
бошланиш (юзага келиш) босқичи
; босқич етарлича узоқ 
давомийликка эга бўлиб, у индукцион давр 
τ
инд
дейилади.
• металлдаги локал фаоллашган қисмларнинг катастрофик тезликда
емирилиши амалга ошадиган, 
локал коррозия ўчоғининг барқарор 
фаолият кўрсатиш босқичи; 
• фаолликнинг (ривожланишнинг) якунланиш—локал коррозия ўчоғ-
ларининг тузалиш (репассивация) босқичи. 
Локал коррозия жараёнларининг ривожланишида кўпинча бир кўри-
нишдан бошқасига ўтиш ҳоллари кузатилади. Масалан, ярали, тирқишли, 
кристаллараро ва яна бир қатор коррозион–чарчаш жараёнлари ёки кучланиш 
остидаги статик, коррозион–механик бузилишларнинг ривожланиши кўпинча 
питтинг коррозиясидан бошланади. Питтинг коррозиясига ўхшаш 
емирилишлар металл сирти яссилигининг бузилиш ва турли хилдаги 
қопламаларнинг қўпорилиш жойларида пайдо бўлади ва ривожланади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish