134
усуллардан, шунингдек кўп қаватли изоляцияловчи (битум, полимер)
қопламаларни қоплашдан фойдаланилади.
Дайди токлар ер ости оммуникациялари ва
саноат зоналаридаги
иншоотларнинг коррозион емирилишига жиддий сабаб бўлади. Улар ер ости
ва ер усти транспорт воситаларининг (метро, трамвай, электрлаштирилган
темир йўллар) ток манбаларидан, ер ости электр кабелларидан ўтаётган ток
таъсирида, шунингдек уларнинг атрофида ҳосил бўладиган майдон туфайли
пайдо бўлади. Дайди токларнинг ердан металл конструкцияларга кириш
жойлари катод, металлдан тупроққа ўтадиган қисмлар анод бўлиб
ҳисобланади. Агар анод соҳаси металл сиртининг катта қисмида
текис
тақсимланган бўлса, коррозион йўқотишлар авария ҳолатига олиб келмасада,
металлмас ҳимоя қопламаларнинг бузилган жойларида коррозион емирилиш
жуда тез кечади.
Коррозион бузилишларнинг интенсивлиги бевосита дайди токлар
катталигига боғлиқ бўлиб, Фарадей қонунига бўйсунади. Бир йил давомида 1А
ток ўтиши 9 кг темирнинг эришига мос келади. Баъзи нохуш ҳолатларда дайди
токларнинг қиймати 200–500 А гача бориши қайд қилинган. Бундан дайди
токлар туфайли емирилиш интенсивлигининг кўлами нақадар катта
эканлигини кўриш мумкин.
Қувур ўтказгичларни дайди токларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш
учун дренажлардан фойдаланилади. Бунда
дайди токларнинг манбаи
ҳисобланган релс билан дайди токларни қабул қилувчи масалан, қувур
ўтказгич металл шина орқали туташтирилади. Агарда дренаж ўрнатиш имкони
мавжуд бўлмаса, у ҳолда чўяндан тайёрланган махсус анод релс йўналиши
бўйлаб чуқур кўмилиб, у қувур ўтказгичнинг анод соҳаси билан мис ўтказгич
орқали бирлаштирилади. Натижада дайди токлар фақат кўмилган махсус
анодга таъсир этиб, қувур ўтказгични коррозиядан ҳимоя қилади. Қўшимча
аноднинг таъсири ҳам етарли бўлмаган ҳолларда анод билан қувур ўтказгич
орасидаги занжир оралиғига тескари йўналишдаги доимий ток манбаи
уланади.
Иншоотларни ер ости коррозиясидан ҳимоялаш учун электрокимёвий
усуллардан ҳам
фойдаланилади шунингдек, уларнинг сирти изоляция
қопламалари (битум, полимер, лак-бўёқ ва б.) билан қопланади.
Ер ости металл иншоотларининг коррозияси Юмшоқ, бўш ва яхши
таъсирида ҳам кучайиши мумкин. Тупроқда микроорганизмларнинг икки тури
мавжуд: фақат кислород бўлган жойларда фаолият кўрсатувчи аэроб ва
кислород
бўлмаганда
ривожланувчи
анаэроб
микроорганизмлар.
Микроорганизмлар (аэроб ва анаэроб бактериялар) таъсири туфайли
вужудга келадиган ёки кучаядиган металлар коррозияси биологик ёки
биохимик коррозия дейилади.
135
Аэробик бактериалар
икки хил кўринишда бўлади: олтингугуртни
оксидловчи; темирни қайта ишловчи.
Биринчи турдаги бактериялар кислотали муҳитларда (рН = 3–6) яхши
ривожланади. Улар олтингугуртни сулфат кислотасигача оксидлайди. Бунда
баъзи жойлардаги сулфат кислотасининг концентрацияси 10% гача етиши
мумкин. Бундай муҳит коррозия тезлигининг кескин ошишига олиб келади.
Темирни қайта
ишловчи
аэроб бактериялар
рН = 3–6 интервалда
ривожланади. Бундай бактериялар ион ҳолдаги темирни ютиб,
эримайдиган
ҳолатдаги бирикмаларни ҳосил қилиб чиқаради. Бундай бирикмаларнинг
нотекис ётиши сирт гетерогенлигини оширади ва ўз навбатида коррозия
тезлигини кучайтиради.
Анаэроб бактериялар
асосан тупроқ таркибида бўлган сулфатлардан
олтингугуртни қайтаради. Бу турдаги бактериялар рН=5,5–8,0 бўлган
муҳитларда яхши ривожланади. Уларнинг
фаолияти натижасида S
O
4
2–
ион-
лари О
2
нинг аралиши билан S
2–
гача қайтарилади. Коррозион муҳитда сул-
фидлар ва Н
2
S нинг бўлиши буюм сиртида ғадир-будир темир сулфиди қат-
ламининг ҳосил бўлишига олиб келади. Коррозия питтинг характерига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: