ва
атмосфера
корро-зиясининг
кучайиши.
а
–
детал
конструкциясидаги
ёриқ
ва
тирқишлар;
b
–
ҳимоя
қопламасидаги
ёки
оксид
плёнкасидаги ковакликлар;
с
–
резбали ва винтли
бирикма-
лардаги кичик бўшлиқлар;
ёрдамида металларнинг коррозион табиатини олдиндан айтиб бериш
(прогнозлаш) ва уларни коррозиядан ҳимоялаш усулларини ишлаб чиқиш
мумкин.
6.2-расм. Коррозия диаграммалари.
а
– намли
коррозия (
∆E
а
> ∆E
к
);
б
– ҳўл коррозия
(
∆E
а
<∆E
к
)
131
Металларнинг атмосфера коррозиясига чидамлилиги уларнинг кимёвий
табиатига ва сиртининг ҳолатига боғлиқ. 6.1-жадвалда баъзи металларнинг
шаҳар атмосферасидаги коррозион чидамлилиги тўғрисида тахминий
маълумотлар келтирилган.
6.1-жадвал
Металларнинг шаҳар атмосферасидаги коррозион чидамлилиги
Металл
Pb Al Sn Cu Ni Zn Fe
Коррозия тезлиги, мкм/йил 4 8 12 12 32 50 200
Атмосфера коррозиясидан ҳимоялаш учун турли хилдаги органик,
ноорганик ва металл қопламалардан фойдаланилади. Кам миқдордаги мис,
никел, фосфор ва хром билан пўлатлар ва конструкцион материалларни
легирлаш ҳам уларни коррозиядан ҳимоялашнинг самарали усули
ҳисобланади.
6.1.2. Металларнинг тупроқ шароитидаги коррозияси
Турли хилдаги қувур ўтказгичлар, электр ва алоқа кабеллари, таянчлар,
ер ости сиғим ва резервуарлар ҳамда шунга ўхшаш металл конструкциялари
ер остига жойлаштирилади. Уларни ишлатиш жараёнида коррозия туфайли
жуда катта бевосита ва билвосита зарарлар кўрилади. Масалан, биргина АҚШ
да қувурларни жорий таъмирлаш ва ишдан чиққанларини алмаштириш учун
йилига бир неча юз миллион доллар маблағ сарфланади.
Тупроқ ва қум мураккаб табиий муҳит ҳисобланиб, кечадиган коррозия
жараёнларини ўрганишда уларнинг ўзига хос томонларини албатта инобатга
олиш зарур.
Тупроқдаги сув
боғланган, капилляр
ва
гравитацион
кўринишларда
бўлади. Гидратланган кимёвий бирикмалар таркибига кирувчи
боғланган сув
коррозияга таъсир этмайди.
Капилляр намликнинг
кўтарилиш баландлиги тупроқ ғоваклигининг
эффектив радиусига боғлиқ. Тупроқ сувларининг сатҳи ва тупроқнинг
ғоваклиги коррозия унинг намлигини белгилайди ва коррозия тезлигига
таъсир қилади.
Гравитацион намлик
оғирлик кучи таъсирида тупроқда силжийди ва у
ҳам тупроқнинг намлик режимига таъсир қилади. Турли хил тупроқлар ўзида
намликни турлича сақлайди. Оғир гилли тупроқлар намликни узоқ вақт сақлай
олади, кумли тупроқлар эса анча ўтказувчан бўлади.
Тупроқнинг намлиги ортиши билан унинг коррозион активлиги маълум
бир критик қийматга етгунча ортади. Ундан кейинги намликнинг ортиши
билан унинг активлиги камаяди. Буни катод реакциясининг бориши учун
зарур бўлган кислород етиб келишининг қийнлашганлиги билан изоҳланади.
132
Ҳар бир турдаги тупроқ учун коррозион йўқотишлар энг катта
(максимум) бўладиган намликнинг критик қиймати мавжуддир. Гилли
тупроқлар учун бу қиймат 12 ва 25 % оралиғида бўлса, қумли тупроқлар учун
– 10 ва 20 % интервалда ётади.
Кам намланган тупроқда омик қаршилик катта бўлганлиги сабабли
электрокимёвий жараёнларнинг кечиши қийин бўлади. рН нинг қиймати
кўпгина тупроқлар учун рН = 6,0 – 7,5 чегарасида бўлади. Бироқ, ишқорли
қумоқ тупроқлар ва шўрхок ерлар ҳам учрайдики уларда рН = 7,5–9,5
оралиғида, шунингдек кислотали, чириндига бой қора тупроқ ва балчиқлар
учун рН = 3,0-6,0 интервалда ҳам бўлади. Бундай тупроқлар ўзининг юқори
агрессивлиги билан ажралиб туради.
Тупроқларнинг минераллашганлиги кенг диапазонда – 10 мг/л дан 300
мг/л бўлиб, у ҳам коррозия тезлигига таъсир қилади.
Тупроқларнинг минералогик ва гранулометрик таркиби ҳам худди
намликка ўхшаб унинг омик қаршилигига таъсир қилади. Тупроқнинг
солиштирма қаршилиги қуруқ қумли-гилли тупроқлар учун 240000 Ом∙см,
нам қумли-гилли тупроқлар учун 900 Ом∙см ни ташкил қилади. Демак, бу
кўрсаткич ҳам тупроқнинг агрессивлигига таъсир қилади. Қуйида (6.2-жадвал)
тупроқнинг электр қаршилиги билан унинг агрессивлиги ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни характерловчи маълумотлар келтирилган.
6.2-жадвал.
Тупроқ коррозион агрессивлигининг унинг солиштирма электр
қаршилигига боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар
Солиштирма
қаршилик, Ом∙см
< 500
500–1000 1000–2000 2000–10 000 > 10 000
Тупроқнинг
агрессивлиги
Жуда
юқори
Юқори
Сезиларли
Ўртача
Паст
Тупроқнинг ҳаво сингдирувчанлиги коррозия жараёнлари учун муҳим
аҳамиятга эга. Кислороднинг етиб келмаслиги коррозия тезлигини
пасайтиради. Шунинг учун қумли тупроқларнинг агрессивлиги гилли
тупроқларникига нисбатан анча юқори бўлади. Агар қувур ўтказгич кетма-кет
қумли ва гилли тупроқларда, яъни нотекис аэрация шароитида ётқизилган
бўлса, у ҳолда микрогалваник зоналар вужудга келади: гилли қисмда – анод,
қумли қисмда – катод (6.4-расм). Бунда асосан металлнинг кислород етиб
келмайдиган қисмлари емирила бошлайди. Анод ва катод қисмлари бир-
биридан анча узоқда жойлашган бўлиши ҳам мумкин. Улар орасидаги масофа
баъзан бир неча юз метрга етади.
133
Do'stlaringiz bilan baham: |