Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

марганецнинг
никел билан комбинацияси 
аустенитлар учун хромникелли қотишмаларга нисбатан углерод ва азот 
эришининг янада юқорироқ чегарасини ҳамда аустенитларнинг юқори 
барқарорлигини таъминлайди. 
Азот
кучли аустенит ҳосил қилувчи элемент ҳисобланади. У аустенит ва 
аустенит-феррит пўлатлар учун механик ва коррозион хоссаларни яхшиловчи 
қўшимча ҳисобланади. Азот углеродга нисбатан қотишмаларнинг 
мустаҳкамлигини анча яхшилайди, қотишманинг питтинг коррозиясига 
бардошлилигини оширади, карбидли ва интерметалли фазалар ажралишини 
секинлатади. Бироқ, феррит синфига мансуб пўлатларнинг таркибида 
азотнинг бўлиша мақсадга мувофиқ эмас, чунки у бундай пўлатларнинг 
механик хусусиятларига салбий таъсир қилади. 
Мис 
пўлатларга қўшилганда уларнинг минерал кислотали муҳитлардаги 
бардошлилигини оширади. 
Титан ва ниобий 
TiC ва Nb карбидларини ҳосил қилиш орқали қаттиқ 
эритмадан углеродни сиқиб чиқаради. Уларнинг киритилиши пўлатларнинг 
локал коррозия кўринишларига бўлган чидамлилигини оширади. 
S, Pb, Se 
элементлари қотишмаларга механик ишлов беришни яхшилаш 
мақсадида киритилади. 
Al 
ва
Si
лар қотишмаларнинг иссиқликка 
чидамлилигини ошириш мақсадида, ноёб металларнинг (
бор 
ва
цирконий

микроқўшимчалари қотишмаларнинг механик хоссаларини яхшилайди. 
Шундай қилиб, конструкцион материалларнинг коррозион бардошлили-
гини оширишнинг энг муҳим ва самарали йўналиши коррозияга қарши 
легирлаш ҳисобланади.
Пўлатларнинг фазавий таркибини мувофиқлаштириш. 
Реал пўлатлар 
қаттиқ эритмасида “металл матрицада – бегона фазалар” (ортиқча фаза ва 
металлмас қўшимчалар деб аталадиган) сақлайдиган гетероген системалар 
ҳисобланади. Ортиқча фазалар (буларга карбидлар, нитридлар, силицидлар, 
боридлад киради) ва металлмас қўшимчалар (оксидлар ва сулфидлар) пўлатни 
ташкил этувчи аралашма ва легирловчи элементларининг ўзаро таъсири 
туфайли ҳосил бўлиб, металл матрицасидан кимёвий таркиби, кристалл 
структураси ҳамда электрокимёвий характеристикалари билан фарқ қилади. 
Нисбатан унча кўп бўлмаган (массанинг 0,01–0,001 % улушларида) миқдорига 


166 
қарамасдан бегона фазалар анод ва катод жараёнларининг интеграл тезлиги ва 
металлнинг эриш характерига ўзининг таъсирини кўрсатади. Пўлатларнинг 
коррозион бардошлилигига фазаларнинг таъсири пўлатнинг Е
кор
эркин 
коррозия потенциалида фазалар билан металл матрицасининг электрокимёвий 
характеристикалари бир-биридан қанчага ва қандай қилиб фарқ қилиши 
орқали аниқланади. Агарда Е
кор 
да қайсидир фазанинг эриш тезлиги қаттиқ 
эритманикига нисбатан кичик бўлса, пўлатнинг сиртида унинг аста-секин 
тўпланиши эриётган сирт улушининг камайиши ҳамда электрокимёвий 
реакция иштирокчилари кириш ва чиқиш диффузион жараёнининг 
қийинлашиви ҳисобига умумий эриш тезлигининг пасайишига олиб келади. 
Агарда Е
кор 
да қайсидир фазанинг эриш тезлиги металл матрицанинг эриш 
тезлигига нисбатан катта бўлса, у ҳолда фазанинг селектив эриши амалга 
ошиб, локал коррозия жараёнларининг ривожланишига олиб келади. 
Шундай қилиб, кўп миқдордаги қимматбаҳо ва дефицит ҳисобланган 
легирловчи элементлар орқали зангламайдиган пўлатларнинг эришилган 
коррозион бардошлиги билан тенглаша оладиган чидамлиликни уларнинг 
фазавий таркибини мувофиқлаштириш орқали ҳам ҳосил қилиш мумкин. 
Бунга зангламайдиган пўлатлар учун уларнинг структурасида турли усуллар 
ёрдамида карбидлар ва марганецли сулфидлар ҳосил бўлишининг олдини 
олиш орқали металлни эритиш ёки қайта эритиш босқичларида амалга 
ошириш натижасида эришиш мумкин. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish